Dushanba, 20.05.2024, 01:57
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Сентябрь » 21 » ҚОСИМОВ - ТЕРМА ЖАМОА БОШ МУРАББИЙИ
10:55
ҚОСИМОВ - ТЕРМА ЖАМОА БОШ МУРАББИЙИ

“Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда 19 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти терма жамоа раҳбарияти ва футболчилар билан учрашув чоғида расман эълон қилди.

Миржалол Қосимов шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Эндиликда терма жамоада бош мураббий ёрдамчиси вазифасини, ҳозирга қадар терма жамоалар бошлиги сифатида ишлаб келган Вадим Абрамов бажарадиган бўлди.

Шу пайтгача термамизни бошқариб келган Рауф Инилеев ҳам жамоада қолади. Бундан буён, собиқ бош мураббий ҳисобланган ушбу мутаҳассис терма жамоада техник директор лавозимини бажаради.

Қосимов ва унинг янги ёрдамчиси Вадим Абрамов келаси ҳафта аввалида миллий терма жамоанинг янги мураббийлар штаби рўйхатини тузиб чиқишади.

«Бунёдкор» устози терма жамоа бош мураббийи сифатидаги дебютини 11 октябр куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида нишонлайди. Японияга қарши Жаҳон чемпионати саралаш бахслари доирасидаги ўйин олдидан тайёргарлик машқини ўтаб берадиган мазкур учрашувда иштирок этиш учун Қосимов ва унинг жамоаси 7 октябрь куни Сеулга учиб кетишади. 11 октябрга белгиланган ўртоқлик учрашувидан сўнг, терма жамоа 12 октябрь санасида Сеулдан Токиога йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 16 октябр куни Тошкентга учиб келади.

Категория: Fudbol | Просмотров: 1474 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]