Yakshanba, 19.05.2024, 22:22
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Октябрь » 5 » Hizmat
09:16
Hizmat
Image
.

Ҳар кимга турлича хизмат юклатилган. Кимдир дунё ғамида меҳнат қилади, дунё учун елиб югуради. Баъзилар ўз аёлига хизматкорлик мавқеъига тушиб қолишган. Биз эса ўзимизнинг бор иқтидоримизни, саъий ҳаракатимизнинг Аллоҳнинг хизматига бағишламоқчимиз. Фақат шу йўлда юриб заҳмат чекканлар абадий роҳат эгаси бўлишади. Фақат шу йўлга хизмат қилганларга Аллоҳнинг ҳузурида юксак даражотлар насиб этади. Фақат шу йўл учун умрини тикканларгина  тоғлар жун каби учиб юрадиган қиёмат кунида ҳотиржам туришади. Улар Аллоҳ дини – исломнинг ҳақиқий ходим кишиларидир. Илоҳо, бизни ҳам шуларнинг қаторида қил.

Эй роббимиз, яратмишсан дунёни икки қилиб,
Исломдан бошқаси недир – ҳеч ким кетмади билиб...
Орқамиздан бақирсалар, биз уларга бир кулиб,
Уларга гул отар-отмас, хизматга кетажакмиз.

Закариё қулинг каби арра билан кессалар
Ёки ҳазрат Билол каби харсангтош-ла эзсалар
Майинларни ва тоғларни тўсиқ дея терсалар
Бир туртки ҳам тегар-тегмас, хизматга кетажакмиз

Каломуллоҳ ҳассасидек денгизларни бурармиз,
Сенинг йўлинг бизга роҳат, хоҳ азобда юрармиз.
Биз Иброҳим дўстинг каби Каъбаларни қурармиз
Намозлар ўқиб-турилмас, хизматга кетажакмиз

Бу хизматга тортиш учун пок сийнали бойларни
Экиб қуруб хонасида ичажакмиз чойларни,
Олтмиш кунлик яшармиз биз ўттиз кунлик ойларни
Чойлар тугаб битар-битмас хизматга кетажакмиз

Дунё бизни алдай олмас, на рибо ва на пора,
Десаларки, отанг ўлди, бу кунлар сенга қора
Кўз ёши ва дуоларла элтиб қўйиб мозора
Сўнгра тупроқ тортар-тортмас, хизматга кетажакмиз

Кечалари дўстлар билан чой суҳбатин ютибон
Иймон тўла хуржунларни елкаларга ортибон,
Жужуғимиз сўраса гар: Қайга яна отажон?!
Қўлларидан ўпар-ўпмас, хизматга кетажакмиз

Бу кун маҳшар куни эмас, қочмаймиз бу заҳматдан
Аллоҳ учун Чин сорига йўл олгумиз Хиротдан...
«Чарчоқ»ни ва «етар» сўзин олиб ташлаб луғатдан
Уч-беш луқма ютар-ютмас, хизматга кетажакмиз

Инсонни ёт тутса агар тўфон ёки зилзила,
Аллоҳ учун шу йўлдамиз, тайёрдирмиз тизила...
Шартлашдикми, бас, етади, айтганмиз-ку «басмала»
Қўллар қанот тутар-тутмас, хизматга кетажакмиз

Тўкиб-тўкиб сочажакмиз кимнинг бор эса неси
Қадрин топар фақат шунда бу умр сармояси
Олинмоқдан кесилса гар биримизнинг нафаси
Сиртимизга отар-отмас, хизматга кетажакмиз

«Ла илаҳа ила Аллоҳ»ни айтмаган ким бор яна
Ул кимса иймон билмагай, қилолмасмиз тантана...
Пора-пора бўлса майли, бу йўлда қай бир тана,
Ул майитни ювар-ювмас хизматга кетажакмиз.

Йиғламаймиз, тақдир дея чидашга ўргатилдик,
Ҳақ каломин бошқалардан оз бўлсин эрта билдик,
Шунинг учун бу хизматга жуда тез, эрта келдик,
Нафас ростлаб олар-олмас хизматга кетажакмиз.

Одам насли қарши чиқсин парвойимиз фалакдир,
Қариндошлар, ватандошлар бу йўлларда ҳалакдир.
Қанча зуғум ошса, шунча бизда яхши тилакдир
Азобимиз ортар-ортмас хизматга кетажакмиз.

Бу муқаддас йўл эрурки, боболардан мерослар
Бул масканни обод қилур  муҳаббат ва ихлослар.
Охир кунда заҳматлардан бўлиш учун халослар
Уйқулардан турар-турмас хизматга кетажакмиз.

Денгиз орти, узоқ юртда ким билмас дин хабарин
Шу жойга ҳам етказармиз иймон деган жавҳарин
Азонлар-ла ислоҳ этиб сайёранинг ҳар ерин
Осмонга кўз тикар-тикмас, хизматга кетажакмиз

Эй Роббимиз, биз қулларга атаб қўй кўшк-саройни,
Сени кўрмоқ бор-ку ахир худди кўргандек ойни,
Бизнинг асли муродимиз ёнингда ичмоқ чойни
Ўша куни йиғлаб-йиғлаб, унутиб минг чиройни
Пиёла чой тутар-тутмас, энди кетмаяжакмиз...
Хизматимиз ҳақин кўриб тинмай йиғлаяжакмиз!!!

www.hamidov.uz
Категория: She'riyat | Просмотров: 1484 | Добавил: Master | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]