Yakshanba, 19.05.2024, 22:26
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 12 » Норвегия қуролли кучлари ва полициясида ҳижобга рухсат берилди
09:55
Норвегия қуролли кучлари ва полициясида ҳижобга рухсат берилди
www.islom.uz

Норвегия полицияси ходималарига мусулмон аёллари либосининг ажралмас қисми бўлмиш рўмолни ўрашга – ҳижобга рухсат берилди, деб хабар беради Deutsche Presse-Agentur. Бу ҳақидаги қарорни адлия вазирлиги қабул қилган. Бунга 23 ёшли Келтум Хаснауи Миссум исмли полициячи аёлнинг ҳукумат идорасига тегишли талаб билан чиқиши туртки бўлди.

Ҳукумат идораси эса ўз навбатида қоидаларга ИИВ томонидан ишлаб чиқилган ўзгартиришни киритди. Унга биноан Ислом динида эътиқод қилувчи полиция ходималари эндиликда хизмат чоғида рўмол ўрашлари мумкин бўлади. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра бу янгилик келиб чиқиши ҳамда диний дунёқараши турли ҳил бўлган инсонларни полиция қаторларига жалб қилиш учун имконият беради.
Ҳижобда юриш учун рухсат шунингдек Норвегия қуролли кучлари ҳамда божхона хизматлари ходималари учун ҳам берилди. Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил илгари Швеция ҳам ўз полициячилари, ҳарбийлари ва божхона ходималари учун ҳижобда юришга рухсат берган эди. Уларга қўйилган ягона талаб эса - либоснинг ранглари ва фактураси хизмат формасига мувофиқ бўлиши керак эди.
Шу кунларда Данияда ҳам ушбу масалада қизғин баҳс кетмоқда. Бироқ ҳозирча у ерда ижобий тарафга силжишга эришилгани йўқ. Дания миллий полицияси коммисари Лен Франкнинг маълум қилишича, мамлакат ИИВ мансабдор шахслари Ислом эътиқодида бўлган аёл-полициячиларига хизмат вақтида ҳижобда юришлари учун рухсат бермадилар.
Мутасаддиларнинг бундай қаршилигига асосий сабаб ўлароқ “полиция ходимларининг тарафсизликни сақлаб қолишлари ҳамда диний дунёқарашларини намоён қилмасликлари зарурлиги” кўрсатилмоқда, деб хабар беради Aftenbladet.no.
Шундай қилиб, Дания скандинавия давлатлари орасида полиция ходималарига ҳижобда юришга рухсат бермаган ягона давлат бўлиб қолмоқда.
Бироқ мансабдор шахсларнинг бундай қаршилиги енгилиши ҳамда мамлакат полицияси ва қуролли кучларида ижобий ўзгаришлар рўй беришини вақт масаласи, деб ҳисоблаш мумкин. Негаки қўшни мамлакатлардаги ўзгаришлар бу ерда ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаслиги, шунингдек маҳаллий полиция ходимлари орасида норозиликлар кўпайиши эҳтимоли катта. Бу эса ўз навбатида муслима полициячилар учун хушхабарга туртки бўлиши мумкин.

www.islom.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1633 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Ник: Ali

Bu sayt menga yoqdi Yangililarni ko`paytirsanglar yana ham yaxshi bo`ladi. Siyosiy va Horijda bo`layotgan habarlarni ko`paytiringlar.


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]