Dushanba, 20.05.2024, 01:31
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 14 » АЁЛЛАР БЕФАРЗАНДЛИГИ
12:10
АЁЛЛАР БЕФАРЗАНДЛИГИ
Юртимизда аёллар бепуштлиги муаммоси билан шуғулла-надиган махсус марказлар (Гинекология илмий тадкиқот масканлари) ва мутахассислар етарли даражада бўлганлиги боис бу борада мухтасар маълумотлар бериш билан чекланмоқдамиз.
Аёллар бепуштлигининг бирламчи ва иккиламчи турлари тафовут этилади. Бирламчи бепуштлик ҳали аёл кишининг шу пайтга қадар мутлоқ ҳомиладор бўлмаганлигидан дарак берса, иккиламчи пуштсизлик аёлнинг олдин бир неча марта ҳомиладор бўлиб, сўнгра бўйида бўлмай қолганлиги билан ифодаланади.
Юқорида аёлларга ҳам хос бўлган бепуштликнинг иммунологик, биологик, моҳияти мавҳум, яъни нисбий турлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдик. Куйида аёллар бепуштлигининг умумий сабаблари хусусида мухтасар фикр юритамиз. Буларга бепушт-ликка олиб келадиган яллиғланиш хасталиклари, жинсий аъзолар тузилишидаги ўзгаришлар ва функқионал бузилишлар киради.
Тухум ҳужайра ривожланиши ва унинг тухумдондан ажралиш жараёни бузилиши аёллар бепуштлигининг энг кўп учрайдиган сабабларидан ҳисобланади. Тухумдоннинг соғлом бўлиб, меъёрий фаолият кўрсатиши ўта муҳим. Унинг тўла ишламаслиги туғма ёки умр давомида орттирилган бўлиши мумкин.
Умуман фўнкқионал бепуштликка қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
1. Озиқ-овкатлар таркибида дармондорилар, минерал ва микроэлементларнинг танқис бўлиши нафақат жисмоний такомил ортда қолишига, балки жинсий ривож етарли эмаслигига, яъни инфантилизмга ҳам сабаб бўлади.
2. Болаликда турли юқумли касалликларга, жумладан сил, сариқ касаллик, безгак, бод кабиларга чалиниш ҳам жинсий ноетуклик сабабларидандир. Бу эса бошқа аъзолар, жумладан секретор безлар ва суяк-мушак тизими аъзолари ривожига ҳам салбий таъсир этади.
3. Балоғат ёши бўсағасидаги қизларнинг асаб-руҳий зўриқиши ёхуд ҳаддан зиёд оғир жисмоний меҳнат қилишлари уларнинг сиҳатига салмоқли салбий таъсир этади ва гоҳо бепуштликка мубтало этади.
4. Бачадоннинг олдинга ёки орқага букилиб қолиши, унинг нотўғри жойлашиши ҳам такомилнинг меъёрий эмаслигидан далолатдир.
5. Қалқонсимон безнинг етарли ишламаслиги ёхуд ҳаддан зиёд ишлаши ҳам тухумдон тўқималарининг атрофияга учраб, бепуштлик рўй беришига сабаб бўлади.
6. Гипофиз бези касалликларида ҳам бепуштлик юзага келиши, жинсий аъзоларнинг умуман ёхуд қисман ноетукликка юз тутиши билан боғлиқ. Гипофиз етишмовчилиги фолликулалар етилишини секинлаштиради. Шунингдек, унинг гормонлари етишмовчилиги тухум ҳужайра ўсиши ва етилишини ҳамда тухумдонларнинг жинсий гормон ишлаб чиқишини тўхтатиб қўяди.
7. Буйрак усти безлари қобиғи фаолиятининг бузилиши ҳам бепуштликка олиб келади. Чункй аёл тухумдонида сариқ тана узоқ вақт ишлаб чиқилиши ҳомиладорлик содир бўлишига йўл қўймайди. Зеро, сариқ тана етарлича фаолият кўрсатмаса, бачадон шиллиқ қаватида уруғланган тухумнинг қўним топиб, озиқланиши учун зарур бўлган гликоген моддаси ҳосил бўлиши ва тўпланиши рўй бермайди.
8. Меъда ости безининг ўта зўриқиб ишлаши натижасида қонга тушган кўп миқдордаги инсулин ҳам фолликулалар етилишга салбий таъсир этиб, бепуштликка олиб келиши мумкин.
9. Тухумдоннинг яллиғланиши, тўқималарнинг ўрин алма-шиши, унинг битишмалар қуршовида қолиши ёхуд йирингли яра-ларга гирифтор бўлиши ҳам меъёрий фаолиятни издан чиқариб, бепуштликка олиб келиши мумкин.
10. Жинсий ноетуклик, яъни инфантилизм қиннинг ўта калта ва торлиги, бачадон кичиклиги, қов супачаси туклари яккам-дуккамлиги, иффат лаблари етилмай қолиши каби аломатларда ўз ифодасини топади. Ҳайзнинг кечикиши (18 ёшдан кейин), узоқ вақт мобайнида бир маромга тушмаслиги, қисқа муддат бўлиши кабилар ҳам инфантилизм белгиларидандир. Куйидагилар инфантилизмда бепуштликка сабаб бўлиши мумкин:
а) бачадон найлари мушаклари ривожи сустлиги, найларнинг узун ва ингичкалиги боис тухум ҳужайранинг бачадонга томон ҳаракатланиши издан чиқиши мумкин;
б) инфантилизмда тор ва қисқа қиннинг устки кисми етарлича чуқур бўлмаслиги бу ерда эркак уруғ суюқлигининг тутиб турилмаслигига олиб келади. Бундай аёллар, жинсий алоқадан сўнг эрининг уруғ суюқлиги тезда ташқарига чикиб кетишини таъкидлашади.
Бу турдаги аёллар бепуштлигининг олдини олиш йўсинлари кўплаб тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Булар қуйидагилардан иборат:
1. Аёл вужудини оналикка тайёрлаш, унинг ўзи ҳомила сифатида волидаси танида қўним топган давридаёқ бошланади. Ҳо-миладор онанинг камқонлиги, юрак ва ўпка тизимлари хасталиги, хафақонга мойиллиги, юқумли касалликларга гирифтор бўлиши, озиқаси сифатсизлиги каби омиллар унинг вужудидаги кислород танқислигига сабаб бўлади. Озиқалар витаминлар (А,С,Д,Е), оқсилларга тўйинган бўлиши лозим. Гиёҳвандлик, пиёнисталик, ка-шандалик, турли дориларни асоссиз ишлатиш ва экотаҳдидлар ўта хатарли. Она-бола резус мувофиқлиги ҳам зарурий омиллардандир.
2. Янги туғилган қизалоқларда онадан ўтган гормонлар ҳисобига бир неча кун қонсимон модда келиши меъёрий ҳол ва у ўз-ўзича бутунлай тўхтайди. Бу пайт гигиеник тадбирлар қўллаш мақсадга мувофиқ. Баъзан қизалоқларда кўкрак бези вақтинча бироз катталашиб, ҳаттоки сутсимон модда ажралиши ҳам мумкин. Бу асоратсиз ўтиб кетадиган меъёрий ҳолат бўлса-да, айрим оналар чақалоқ сийналарини сиқиб, сутини чиқазиб ташламоқчи бўлиб, қизалоқларини ҳаттоки майиб қилиб қўйишгача етишади. Чақалоқ сийналарини сиқиш асло ярамайди.
3. Она қиз болани тўғри овқатлантириши, жисмоний чиниқ-тириши, юқумли касалликларга қарши ўз вақтида эмлатиши лозим. Қизалоқларнинг рахитга чалинмаслиги муҳим. Чунки рахит тос суягининг нотўғри ёхуд етарли ривожланмаслигига олиб келиб, бу ерда жойлашган репродуктив аъзолар такомилига салбий таъсир этади.
4. Қиз болаларга, айниқса, балоғат ёшида алоҳида аҳамият берилиши лозим. Ҳайз жараёни ҳақида маълумотлар бериш, гигиеник қоидаларни ўрганиш ўта муҳим. Ҳайз жараёнига хос жиҳатлар ҳақида олдинги рисолаларда ҳам тўхталганмиз. Бу давр 8-16 ёшни ўз ичига олади. Бу кезда сийнани қаттиқ сиқадиган сийнабанд, оёқни сиқадиган пайпоқ ёхуд баланд пошнали пойабзал кийиш тақиқланади.
5. Бачадон тўғри ичак ва пешоб қопи орасида жойлашган бўлиб, у қовуқнинг ўз вақтида бўшатилмаслиги натижасида эгилиб қолиши мумкин. Бу ёмон одат йиллаб давом этса, бачадон орқага, унинг бўйни эса олдинга оғиб қолиб, ҳомила бўлишига монелик қилади.
6. Қиз болада «ойлик ҳайз тақвими» бўлиши, уни дастлаб онаси, кейинчалик ўзи юритиши лозим. Бу кундаликда ҳайз бошланиш кунлари қанча давом этиши, унга боғлиқ ҳис-туйғулар ифодаланиши лозим.
7. Оила қурилгач эса ҳар куни эрталаб уйғонгач, тўгри ичакка термометр тиқиб ўлчаниб, график тузиб олиш мақсадга мувофиқ.
Яллиғланиш касалликлари натижасида вужудга келадиган аёллар бепуштлиги кўп учрайди. Одатда, бу найларнинг қисман ёки тўлиқ бекилиб қолишига олиб келади. Ҳомилани сунъий олдириш, сил, жинсий йўллар шикастлари, зиноий касалликлар (сўзак, трихомоноз, уреаплазмоз, хламидиоз ва ҳ.к.лар)га чалиниш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик кабилар даставвал жинсий аъзоларнинг яллиғланишига, кейинчалик эса бепуштлик юзага келишига сабаб бўлади.
Ҳайз кўраётган пайтда жинсий алоқа қилиш ўта хатарли. Чунки бу пайтда микроблар тушишига монелик йўқлиги боис бачадон, найлар ва тухумдонлар яллиғланиши вужудга келиш эҳтимоли кучаяди. Қолаверса, бу пайтда қон кетиши ҳам кучайиб
кетиши мумкин. Абортдан сўнг тез орада жинсий алоқага киришиш ҳам хатарли. Абортдан сўнг навбатдаги ҳайз келиб ўтгачгина, туғрукдан кейин эса икки ой ўтиб (яъни чилла даври тўлиқ ўтгач) жинсий алоқани бошлаш мумкин. Жинсий аъзолар тузилишидаги бузилишлар туғма ёхуд орттирилган бўлиши мумкин. Туғма нуксонлардан тухумдоннинг битта бўлиши, бачадоннинг нотўғри ривожланганлиги каби ҳолатлар ҳам бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.
Гоҳида бачадоннинг фибромиома каби хавфсиз ўсмалари найлар бошланғич бўлмаларини беркитиб қўйиши ҳам бўйида бўлмас-ликка олиб келади. Бу патологик ҳолатлар шифокор-мутахассислар томонидан бартараф этилса, ҳомиладорлик рўй бериши мумкин.
Гоҳида янги туққан аёл оғир жисмоний иш қилса, жинсий аъзолар пастга тушиб, яқинликдан сўнг шаҳватнинг орқага чиқиб кетиши рўй беради ва аёлнинг бўйида бўлмайди.

muslimaat.uz

Категория: Ayol | Просмотров: 4946 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 2
Ник: француз

орканга тик


Ник: behruz

maniki turgan nima qilay


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]