Yakshanba, 19.05.2024, 22:59
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Ноябрь » 18 » 2010 йилги ҳаж мавсуми учун монорельс йўллар
11:12
2010 йилги ҳаж мавсуми учун монорельс йўллар

Иншааллоҳ, келаси йилги ҳаж мавсумида ҳожиларимиз муқаддас қадамжолар – Маккаи Мунаввара ва Мино шаҳарлари ўртасида, Муздалифа водийси ва Арафот тоғлари орасидаги йўлни монорельсларда босиб ўтадилар, деб хабар беради Саудия оммавий ахборот воситалари.

Ер устидан 8-10 метр баландликка осилган монорельс олти-саккиз соат ичида ярим миллион нафар одам ташиш имкониятига эга бўлган ушбу транспорт Аллоҳнинг меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатишдаги катта ютуқ бўлади. Бу масала ҳозиргача ҳаж ташкилотчиларнинг доимий муаммоси бўлиб келар эди. Саудия Арабистонининг Қишлоқ туманлари ва муниципалитет ишлари бўйича вазир муовини Ҳабиб Зайнулобидиннинг сўзларига қараганда, монорельс 30 мингта автобуснинг ўрнини босади, ҳаж мавсумида муқаддас қадамжолардаги транспорт трафигини камайтиради, ҳожиларга кўзланган манзилларига тезроқ етиб олишда қулайликлар туғдиради. Хитой компаниялари томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 2010 йилнинг охирига келиб, ушбу лойиҳа қисман амалга оширилади, бир йилдан сўнг эса тўлиқ якунланади. «Агар ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, мазкур транспорт тизими ҳожилар учун ҳаж арконлари адо этиладиган жойлардан ташқарида ҳам жорий қилинади», – дейди жаноб Зайнулобидин.
Маълумот учун: ҳар йили ҳаж мавсумида Саудия Арабистонидан ва бошқа мамлакатлардан, шунингдек, Россиядан уч миллионга яқин мусулмонлар ҳаж ибодатларини адо этиш учун келадилар.

info.islom.uz


Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1824 | Добавил: Administrator | Теги: makka, Haj, ehrom | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]