Juma, 17.05.2024, 12:57
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Апрель » 30 » Ийсо Масийхнинг сўнгги кунлари
13:46
Ийсо Масийхнинг сўнгги кунлари

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари!
Ийсо Масийҳ сўнгги кунлари ва хочдаги фитна ҳамда насронийларнинг елка ва бошга қўл билан тегишларини изоҳлаб берсангиз, яъни қандай хато туфайли адашаётганлари?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ийсо алайҳиссаломнинг одамлар ичида ўтказган сўнгги кунлари ҳақида қуйидагиларни айтишимиз мумкин.
Ийсо алайҳиссаломнинг даъватларини эшитган, мўъжизаларини кўрган одамлар у зотга иймон келтириб, эргаша бошладилар. Улар кундан-кунга кўпайиб борди. Бу ҳол яҳудийларни ташвишга солди. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қиддилар.
«Нисо» сурасидаги ушбу оятларда ўша машъум ниятнинг ҳақиқати баён қилинади:
«Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдир-мадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. (157-оят)
Аслида, яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни пайғамбар деб тан олмаганлар. Бу ердаги «Аллоҳнинг Расули» дейишлари истеҳзо ва масхара учундир. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганларини даъво қиладилар. Лекин бу қуруқ даъво, холос. Ҳақиқатни эса, Қуръони Карим баён қилади:
«Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди».
Ийсо алайҳиссаломга яҳудийлар суи-қасд қилганларининг қиссаси маълум ва машҳур. Бу қиссани буюк тафсирчилардан Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича ривоят қиладилар:
«Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатлар ва ҳидоят ила пайғамбар қилиб юборганида яҳудийлар у зотга берилган пайғамбарлик ва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. У киши кўр бўлиб туғилганларни ва песларни даволар, ўликни Аллоҳнинг изни ила тирилтирар, лойдан қушнинг шаклини ясаб унга пуфласалар, Аллоҳнинг изни ила қуш бўлиб учиб кетар эди.
Шунга ўхшаш кўпгина мўъжизалар билан у кишини Аллоҳ қўллабқувватлаган эди. Яҳудийлар эса, у кишини ёлғончига чиқардилар, хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар.
Ҳаттоки Аллоҳнинг пайғамбари Ийсо алайҳиссалом улар бор жойда турмайдиган бўлдилар. Кўпинча оналари билан бирга саёҳатда юришга мажбур бўлдилар. Яҳудийлар бу билан кифояланиб қолмадилар, у зотни ўша даврдаги Дамашқнинг подшоҳига чақдилар.
Подшоҳ юлдузларга сиғинадиган мушриклар тоифасидан эди. Унинг миллатига юнон, деб ном берилган эди. Яҳудийлар унга: «Байтул Мақдисда бир одам чиқиб, кишиларни фитнага солмоқда, адаштирмокда ва фуқароларни подшоҳга қарши қўймоқда», деб хабар етказдилар.
Бундан подшоҳнинг ғазаби чиқди. Байтул Мақдисдаги ноибига мазкур одамдан эҳтиёт бўлиш, уни осиб, бошига тикон қўйиб, унинг шарридан одамларни сақлаш фармонини берди. Мактуб Байтул Мақдиснинг волийига етиб келганида, у фармонни бажаришга отланди. Бир тоифа яҳудийлар билан Ийсо алайҳиссалом турган жойга борди. У киши ўзларига яқин кишилар билан бирга эдилар. Уларнинг сони ўн икки-ўн уч ёки ўн еттита эди.
Бу воқеа жума кунидан шанбага ўтар кечаси содир бўлди. Яҳудийлар уларни қамалга олишди. Ёки улар босиб киришади, ёки ўзлари уларнинг олдига чиқишлари керак-бундан бошқа илож қолмаганини англаб етган Ийсо алайҳиссалом шерикларига: «Кимингизга менинг тусим ўтса, ўша одам жаннатда мен билан бирга бўлади», дедилар.
Бу ишга бир ёш йигит тайёрлигини билдирди. Уни хиёл ёш санадилар, юқоридаги гапни иккинчи, учинчи бор такрорладилар. Ҳар сафар фақат ҳалиги йигит ўз тайёрлигини билдирди. Ийсо алайҳиссалом: «Сен ўшасан!» дедилар. Аллоҳ таоло у йигитни Ийсо алайҳиссалом тусига киритди.
Томнинг шифтидан бир туйнук очилди. Ийсо алайҳиссаломни мудроқ олди. Шу ҳолда осмонга кўтарилдилар. У зот кўтарилганларидан кейин шериклари ташқарига чиқишди. Яҳудийлар қоронғуда ҳалиги йигитни Ийсо деб ўйлаб, ушлаб-осдилар ва бошига тикон қўйдилар».
Кўпчилик ривоятларда Ийсо алайҳиссаломнинг тусига кирган ва қатл этилган ҳаворийларнинг ичида бўлган Яҳузо Эсхурютий исмли одам, у хиёнат қилиб Ийсо алайҳис-саломнинг беркинган жойларини яҳудийларга кўрсатиб берган эди, дейилади.
Аммо ишга бу билан нуқта қўйилгани йўқ. Асосий ихтилофлар айнан ушбу воқеадан сўнг бошланди.
Таъкидланганидек, ҳодиса кечанинг қоронғусида, тўс-тўполоннинг ичида бўлиб ўтди. Кўп нарсалар ноаниқ қолди. Шунинг учун:
«Унинг ҳақида ихтилоф қилганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар».
Аввало, ҳодисада иштирок этганларнинг ўзлари ихтилофга тушдилар. «Агар ўлдирилган Ийсо бўлса, бирга юрган одам қани? Агар ўлдирилган бирга юрган одам бўлса, Ийсо қани?» дейишди бир-бирларига.
Лекин барибир ўликни осиб қўйиб, биз Ийсони ўлдирдик, деб мақтаниб юришаверди.
Насороларнинг баъзилари бу гапга ишонди, баъзилари «Ийсо ўлгандан кейин кўмилди. Аммо уч кундан кейин яна тиридди», дейишди.
Лекин ҳаммаларининг гапи ҳам асоссиз гаплардир. Бу нарса оятнинг сўнгида яна бир бор таъкидланади:
«У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқ».
Хўш, ўлдирмаганлари аниқ бўлса, унга нима бўлган, деган саволга келаси оятда жавоб келади:
«Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир».
Мўмин-мусулмонларнинг Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги ақидалари ушбу ва бошқа оятлардан ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифлардан олинган. Унда ҳеч қандай ноаникдик, шубҳа ёки гумон йўқ. Ҳаммаси аниқ ва очиқ-ойдин.
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни Ўзи-га кўтарган пайтда у зот 33 ёшда эдилар.

У ЗОТ ҲАҚИДА АҲЛИ КИТОБ АҚИЙДАЛАРИ

Ийсо алайҳиссаломнинг осилишлари ҳақидаги энг тўғри ақийда мусулмонларникидир. Бу ақийда юқорида зикр қилинди.
. Яҳудийлар эса у зотни ушлаб ўлдирдик, қўл-оёғидан хочга михлаб қўйдик, дейдилар. Бу ёлғон.
Масиҳийлар эса бу масалада ақл бовар қилмайдиган эътиқод қиладилар. Улар Ийсо алайҳиссаломни худо деб ишонишларига қарамай у зотнинг осилиб ўлганларига ишонадилар. Уни инсоният хатоси учун фидо бўлди, дейдилар. Қандоқ қилиб худо баъзи бир яҳудийлар томонидан ўлдирилиши мумкин?!
Умуман Ийсо алайҳиссаломни худо деб эътиқод қилишнинг ўзи ақлга тўғри кел-майди. Шунинг учун ҳам насороларнинг ўзлари бу масалада ихтилофга тушганлар.
Улардан бир гуруҳи, Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғли, уни У зот ўз руҳидан яратган, деб эътиқод қиладилар.
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади:
«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!» (30-оят).
Аҳли китобларга нисбатан юқоридаги ҳукмларнинг чиқишига сабаб бўлган нар-саларнинг бири шуки, аҳли китоблардан:
«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар».
Яъни, Аллоҳга Узайрни ширк келтирадилар.
Шунингдек:
«Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар».
Улар ҳам Аллоҳга Масиҳ-Ийсони ширк келтирадилар.
Бу ишда яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам ўзларидан олдин ўгган бутпараст мушрик-ларга ўхшашга уринадилар. Ҳа:
«Бу оғизлари билан айтган гаплари-дир. Аввалги куфр келтирганларнинг га-пига ўхшатурлар».
Илмий асосда собит бўлганки, улар маз-кур ақидани Юнон, Рум, Ҳинд ва Миср мушрикларидан олганлар. Асл яҳудий ва асл насроний ақидаларда бу гаплар йўқдир.
«Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!»
«Марям» сурасида мазкур бузуқ ақидага раддия яна ҳам кучлироқ келади:
«Улар: «Роҳман бола тутди», дедилар».
Батаҳқиқ, жуда оғир нарса келтирдингиз.
Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб йиқилай, дейди.
Роҳманнинг боласи бор, деганларига (қара).
Роҳманга бола тутиш лойиқ эмасдир»
. (88-92-оятлар)
Унинг бола тутишга ҳожати йўқ. У фарзанд талабида эмас. Бу унинг шаънига тўғри келмайди. Роҳман яккадир. У Ягона ва Биру Бордир.
Иккинчи бир тоифа насоролар Ийсо алайҳиссаломни «Аллоҳ» дейишади. Уларнинг фикрича Аллоҳ Ийсонинг шаклида одамларни гуноҳлардан халос қилиш учун ерга тушган эмиш.
Аллоҳ таоло бу фосид эътиқодга «Моида» сурасида қуйидаги раддияни беради:
«Аллоҳ албатта Масиҳ ибн Марямдир, деганлар кофир бўлдилар. Масиҳ ибн Ма-рям эса: «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз - Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди». (72-оят)
Ийсо алайҳиссаломдан кейин насоролар у зот олиб келган соф ақидани қандай қилиб бузганлари бошқа оятлар тафсирида келган. Бу оятда эса, ўша залолат ботқ-оғига ботган насороларнинг:
«Аллоҳ албатта Масиҳ ибн Марямдир», деганлари куфр эканлиги, уларнинг бу ақидаси ва гапи Масиҳ ибн Марямнинг айтганларига ҳам буткул зид эканининг баёни келмоқда. Чунки Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом ҳеч қачон насороларга, мен Худоман, менга ибодат қилинг, демаганлар. У зот алайҳиссалом ўзларига эргашганларга:
«Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз - Аллоҳга ибодат қилинг», деганлар.
У зот ўзларини ҳам бошқалар қатори банда ҳисоблаганлар. Шу билан бирга, у киши одамларни умуман ширкдан —Аллоҳнинг шериги бор дейишдан қайтарганлар. Тавҳидга-ягона Аллоҳга эътиқод ва ибодат қилишга чақирганлар.
Масиҳ ибн Марям алайҳиссалом насороларга:
«Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур», деганлар.
Аммо Аллоҳга берган мийсоқ-аҳдномани бузган насоролар эса, Масиҳ ибн Марям Худодир, деб Масиҳ ибн Марям ўзлари таъкидлаб айтган маълумотнинг тескарисини қилмоқдалар. Бу улар томонидан бўлаётган катта зулмдир.
«Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир».
Учинчи бир гуруҳ насоролар, Масиҳ учликнинг: ота, ўғил ва муқаддас руҳнинг биридир. Учта биттадир. Битта учтадир, деган ақлга сиғмайдиган эътиқодни қиладилар.
Аллоҳ таоло бу бўлмағур фикрни ҳам «Моида» сурасида фош қилади:
«Аллоҳ учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутади». (73-оят)
Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақидаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда.
Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан — Ота худо-ўғил худо ва муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни, Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Ўғил худога фидо қилинганлик, Муқаддас руҳга «тозалаш» нисбати берилади», дейдилар.
Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақидасида деб даъво қиладилар.
Худди мана шу мантиқсизлик қадимдан насоролар ўртасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарган.
Ҳозирги кунда масиҳий динидан одамларнинг четланишида ҳам худди шу сабаб бор. Бу сафсатани бир оз ақлини ишлатган одам ҳеч қабул қила олмайди. Чунки соғлом ақл далолат қилган нарса:
«Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!».
Бундан бошқа гапни айтиб, бузуқ эътиқод қилиб юрганлар ботил фикрларидан қайтмоқлари лозим:
«Агар айтганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутади».
Бу муқаррар нарса. Бўлажак аламли азобдан ҳамма тириклик пайтида қутулиб олиши мумкин. Бунинг учун:
«Аллоҳга тавба қилиб, унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир». (74-оят)
У зот тавба қилганларнинг тавбасини қабул этади. У зот истиғфор айтганларнинг гуноҳини кечиради.
Фурсат ўтмасдан аввал бузуқ ақидаларидан қайтиб тавба қилсинлар, тўғри ақида бўлмиш Ислом ақидасига ишонсинлар ва ўтган гуноҳларини кечишини сўраб Аллоҳга истиғфор айтсинлар.
Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги тўғри эътиқод қуйидагича бўлади:
«Масиҳ ибн Марям бир пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кета-ётганларига назар сол». (75-оят)
Масиҳ ибн Марям кабилар йўқ эмас. Унга ўхшашлар дунёда кўплаб ўтган. Шунинг учун оддий одамлардан пайғамбарлик хусусиятлари ила бир оз ажралиб туриши, унга эргашганларни у ҳақда турли бўлмағур ақидаларни қилишга, ҳатто уни «худо» деб даъво қилишга олиб бормаслиги керак.
«Масиҳ ибн Марям бир пайғамбар, халос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган».
Масиҳ ибн Марямдан олдин ўтган кўплаб пайғамбарларда ҳам пайғамбарлик хислатлари, мўъжизалари ва сифатлари бўлган. Лекин уларни ҳеч ким «худо» деб даъво қилмаган. Чунки ҳақиқат ўзи шу. Шунинг учун Масиҳ ибн Марямни ҳам Аллоҳнинг пайғамбари деб билиш зарур.
«Унинг онаси эса, сиддиқадир».
Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчи-сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она Худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям сиддиқани ҳам «худо» деб эътиқод қилиш хатодир. Биргина далилнинг ўзи уларнинг аслида кимликларини кўрсатади.
«Икковлари ҳам таом ер эдилар».
Бу оддий ҳақиқат. Бу ҳақиқатни энг ашаддий насоролар ҳам инкор эта олмайди. Марям кичиклигидан, ота-онасидан туғилганидан бошлаб одамлар ичида ўсди. Еб-ичди. Буни ҳамма кўрди. Бу ҳол у киши бу дунёдан ўтгунга қадар давом этди. Шунингдек, Масиҳ ибн Марям ҳам онасидан туғилгандан бошлаб кўпчиликнинг ичида бўлди. Доимо таом тановул қилди. Уни Аллоҳ таоло ўзига кўтаргунгача шундай давом этди. Буни ҳам ҳамма кўрди. Энди ўйлаб кўрсинлар. Бошқа нарса-ларни бир ёққа қўяйлик-да, ушбу оятда келган энг оддий далилни-таомни олайлик. Таомга ҳожати тушувчи одам Худо бўла оладими?! Овқат емаса, қорни очиб, заифлашадиган киши Аллоҳ бўлиши мумкинми?! Хажатмандлик бандага хос сифат. Шунингдек, таомга ҳожати тушишлик, овқат емаса, қорни очишлик, сув ичмаса, чанқашлик бандага хос сифат. Бинобарин, ҳаётлари давомида таом еб ўтган Масиҳ ибн Марям ва у кишининг оналари Марям сиддиқалар ҳам Аллоҳ эмас, Аллоҳнинг бандаларидирлар.
Бу жуда ҳам оддий мантиқ. Ҳеч қандай ўйлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо:
«Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол».
Жуда ҳам ажабланарли ҳол. Валлоху аълам.
Категория: Din | Просмотров: 1716 | Добавил: hamma | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Ник: jasur

Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo (s.a.v): "Nasroniy va yahudiylarga la'nat bo'lsin", deganlar. Men ham shuni aytaman, "Nasroniya va yahudiylarga la'nat bo'lsin".


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]