Juma, 17.05.2024, 12:38
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Апрель » 30 » Iso ilohmi?
14:11
Iso ilohmi?

Бу савол жуда катта китобларга мавзу бўлишга арзийдиган савол. Бу мавзуда кўпгина китоблар ёзилди, ёзилмоқда ва иншааллоҳ ёзилажак. Бизнинг диёрларда бу соҳа бўйича энди-энди китоб таълиф этилмоқда. Худо хоҳласа яқин кунларда китоблар нашрдан чиқарилиб ҳукмингизга ҳавола этилади. Ҳозир эса вақт тиғизлиги муносабати билан қисқача жавоб бериб ўтамиз. Муҳтарам ўқувчилар бу мавзуъда оз мунча бўлса ҳам ҳақиқий тасаввурга эга бўлишади деган умиддамиз. Бу саволга жавобни ҳам нақлий ҳам ақлий жиҳатдан беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Нақлий жавоблар

Бу саволга инжилни ўзидан жавоб қидирсак бўлади. Ёки Исо (алайҳи салом)нинг ўзларидан сўрасак ҳам бўлади. Барча инжилларга мурожаат қилиб чиқсакда, Исо алайҳиссаломнинг «мен Илоҳман», «менга сиғининг», «менга ибодат қилинг» деган сўзларини кўрмаймиз. Агар 66 та протестант ва 73 та рим католик китобларининг барчасини варақласангиз ҳам бу каби иборани ҳаргиз топмагайсиз. Ёки Тавротни олайлик, унда ҳам бундай сўзлар йўқ. Оҳирги самовий китоб ҳисобланмиш, Қуръони Каримга мурожат этиб кўрсакчи. Унда ҳам бу каби ибора йўқ. Демак на Таврот ва на Инжил ва на Қуръон Исони Илоҳ демаган бўлса, нимага биз уни Илоҳ дейишимиз керак?! Нима учун биз қандайдир хурофот, ёлғону-тўқима эртакларга ишонишимиз керак?! Ахир бирор бир самовий китоб буни тасдиқламадику! Таврот ҳам Инжил ҳам самовий китоблардандир. Ўз аслини йўқотган, ҳар хил ёлғон, уйдирма, ўзгатиришларга тўла бўлсада, барибир масдарда Аллоҳ томонидан нозил қилингандир. Ҳозирги кунда муқаддас китобларида баъзи ўзгартиришлар, қўшимчалар борлигини Яҳудий ва Масиҳийларнинг олимлари ҳам тан олишган. Шундай бўлсада бу муқаддас китобларнинг бирортасида Исони «мен Илоҳман» деган сўзи йўқ! Балки Аллоҳнинг пайғамбари, юборган элчиси деган маънолар бор.
Бу ҳақда Юханно инжили Исо алайҳиссаломнинг ўликни тирилтиришдек буюк мўъжизани келтиргандан сўнг айтган сўзини келтиради: «Эй Тангрим, шукрки мени эшитдинг. Мени доимо эшитишингга аминман. Ҳатто бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун айтдим» (Юханно 11:41-42). Ўликни тирилтириш ҳодисасига бироз тўхталиб ўтмоқчимиз. Лазариюс Исога эргашганлардан эди. Бир куни қаттиқ бетоб бўлиб ётиб қолади. Унинг икки синглиси Марям ва Марта Исога унинг бетоблигини етказиб, келиб дардига шифо беришини сўрашади. Чунки Исо алайҳиссалом кўп касалларни даволар эди. Нима учун энди акаларини даволамайди? Ахир у ҳам Исога эргашган содиқ шогирдларидан эдику! Исо алайҳиссалом етиб келганида Лазариюс ўлиб, қабрга қўйилганига тўрт кун бўлган эди. Марям (Лазариюс синглиси) Исога агар эртароқ келганида акам ўлмаган бўлурмиди қабилидаги сўзларни айтади. Шунда Исо алайҳиссалом Марямга агар иймон бўлса, чин дилдан ишонилса, ҳамма нарса ўзгариши мумкинлигини тушунтиради. Қабрни очишга амр этиб, ўзи Тангрисига қалби ила юзланиб, дуо ва тазарруълар қилади. Марям (Лазариюс синглиси) акасидан бадбўй ҳид келишидан қўрқди. Чунки ўлганига тўрт кун бўлгандида. Лекин Исо ишончда эди, тошлар олинди. Исо осмонга боқди ва: «Эй Тангрим, шукрки мени эшитдинг. Мени доимо эшитишингга аминман. Ҳатто бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун айтдим», деди. (Юҳанно 11:41-42).
Бу сўзларни Юҳанно инжилидан олиб ҳукмингизга ҳавола этдик. Бошқа китобдан эмас. Масиҳийларнинг муқаддас китобларидан, бошқа манбаъдан эмас. Юҳанно инжили Масиҳийлар тан олиб энг саҳиҳ китоб дея эътироф этган тўрт инжилнинг биридир.
Бу сизнинг эътиборингизга ҳавола этган сўзлар Исо алайҳиссаломнинг сўзлари. Бошқа бировнинг эмас. Агар Исо Илоҳ бўлса, бу сўзларни нега айтди? «Мен Илоҳман» деса бўлмасмиди? Яна ўликни тирилтиришдек энг буюк мўъжизани кўрсатганида шундай дейдими?
Исо алайҳиссалом Илоҳ бўлса, ўлганига тўрт кун бўлиб, ҳатто қабрга қўйилган мурда тирилиб, ўликлар оламидан тириклар оламига чиқиб келганда «Эй халойиқ! Мен Илоҳман, мана кўз ўнгингизда ўликни тирилтирдим. Мени Илоҳ деб билинг. Менга ибодат қилинг» демайдими? Агар шундай деганида ўша ерда ҳозир бўлганларнинг аксарияти уни тасдиқлаган бўлур эди. Лекин Исо бундай демади. Бундай дейишга ҳаққи ҳам йўқ эди. Бундай демади ҳам. Балки «Эй Тангрим, шукрки мени эшитдинг. Мени доимо эшитишингга аминман. Ҳатто бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун айтдим.» деди. Демак Исо алайҳиссалом Илоҳ эмас. балки у Аллоҳнинг пайғамбари, юборган элчисидир. Бу маъно Исонинг «…бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун…» жумласида яққол ифода этиб турибди. Худди шу сўзларни Қуръон ҳам тасдиқлайди.
Аллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям, сен одамларга, Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар, дедингми?» деганини, у эса: «Эй пок Зот, ҳаққим йўқ нарсани мен айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен менинг дилимдагини биласан, мен Сендаги ҳеч нарсани билмайман. Албатта, Сен Ўзинг ғайбларни энг яхши билгувчи зотсан.
117. Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса; Аллоҳга менинг Роббим ва сизнинг Роббингизга ибодат қилингдан, бошқани айтганим йўқ. Ва модомики ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, сен ҳар бир нарсага гувоҳсан.
(Яъни, қилган ишлари, айтган гаплари ва бошқа нарсаларига гувоҳ бўлдим. Жумладан, сенинг амрингни қанақа қабул қилишларига гувоҳ бўлдим. Менинг улар ичида бўлган вақтимдаги гаплар шулардан иборат. Мен худолик даъвосини қилганим йўқ. Мендан кейин нима бўлганини Ўзинг биласан.)
118. Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла. (Моида 115-118 оят).
Азизлар Аллоҳ қиёмат куни Исодан сўраганида Исонинг берадиган жавобига назар ташланг! Исо алайҳиссалом «йўқ, бундай демаганман. Нима деган бўлсам Сен эшитгансан. Уларга Роббим ва Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинг деганман» деяпти. Ёки Масиҳийлар муқаддас Пётр деб номлайдиган авлиё Бутруснинг сўзларига қулоқ тутайлик. У Исо алайҳиссалом ибодатхона қуришга азм қилган тош устида шундай деганди: «Эй Исроил кишилари! Бу сўзларга қулоқ тутинг! Ясуъ носирий (Исо) бир кимсаки, Аллоҳ тарафидан қувват ва ажойиботлар ила ҳужжат келтирган эди. Аллоҳ уни қўли билан сизларнинг орангизда мўъжизалар келтирган. Буни сизлар ҳам биласиз.» (Аъмол русул 2:22).
Ҳа, Исо алайҳиссалом Илоҳликни даъво этмаган. Бунга биз мусулмонлар гувоҳлик берамиз. Бунга Юҳанно инжили гувоҳлик беради. Бунга Бутрус гувоҳлик беради. Аллоҳ Қуръони каримда:
171. Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Исо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
(Ислом дини инсониятнинг ақидасини тўғри йўлга солишга келган. Бу ўринда насороларнинг ақидасини тўғриламоқда. Маълумки, насроний дини янгилиги вақтида ақида тўғри бўлган. Лекин замон ўтиши билан бу ақида аста-секин бузила борган. Мелодий олтинчи асрга келиб, Рим императорларининг тазйиқи остида насроний ақидаси тамоман бузилиб бўлган эди. Насоролар ўз динларида ҳаддан ошиб кетдилар. Аллоҳнинг бандаси ва Пайғамбари Исо алайҳиссаломни, Аллоҳнинг ўғли, дедилар. Сўнгра, Аллоҳ уч аслдан–ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборатдир, деб даъво қилдилар. Шунингдек, Биби Марямни ҳам илоҳлик даражасига кўтардилар. Худонинг табиати ҳақида битмас-туганмас ихтилофларга тушдилар. Охири келиб, ўзлари ҳам тушуниб етмайдиган ақидавий машмашаларга гирифтор бўлдилар. Уларнинг ушбу ва шунга ўхшаш кўплаб ишлари динда ғулувга кетиш–ҳаддан ошиш эди.) (Нисо 171 оят.)
85. Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир.
(Анъом 85 оят.)
Қуръон Исони Аллоҳнинг солиҳ бандаси, пайғамбари, элчиси дея атаяпти. Исо алайҳиссалом буни «…Сен мени юборганингга …» жумласи ила тасдиқлаб турибди.
Бу каби мисоллар Қуръонда ҳам Инжилда ҳам тўлиб тошиб ётибди. Хоҳлаганча келтириш мумкин. Демак «Исонинг Илоҳлиги» нақлий жиҳатдан ўз тасдиғини топмади. Энди бу саволга ақлий томондан ёндошиб кўрамиз.

Ақлий жавоблар

Аввал, Илоҳ қандай бўлиши керак деган саволни ўртага ташлаб, жавоб бериб ўтайлик. Илоҳнинг сифатларидан асосийларидан баъзиларини келтириб ўтамиз. Илоҳ яратувчи бўлиб, яратилган бўлмаслиги керак. Илоҳ ҳамма нарсадан буюк бўлиши керак, паст бўлмаслиги керак. Илоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлиши керак, қудратидан ташқари бирор иш бўлмаслиги керак. Илоҳ барча нарсадан беҳожат бўлиши керак, бирор нарсага муҳтож бўлмаслиги керак. Унинг аввалию охири бўлмаслиги керак. Туғмаган, туғилмаган, бирор бир тенги бўлмаслиги керак. Хўш бу сифатларнинг қай бири Исода мужассам?
Исо алайҳиссаломнинг пайдо бўлиши, туғилишига назар ташлаб кўрайликчи! Бир инсон ҳиссобланмиш аёл зоти қорнида пайдо бўлган эмасми?! У аёл уни бир муддат кўтариб юриб, кейин дунёга келтирган эмасми?! Исо ҳам ҳар бир инсон фарзанди каби бир аёл фаржидан тушган эмасми?! Ўзи яратилган кимса қандай қилиб яратувчи бўлиши мумкин?! Яна ўзи яратган махлуқ (бир аёл) уни пайдо бўлишига сабабчи бўладими?! Бу каби фикрларни ким ақлига сиғдириши мумкин?! Бу каби фикрларни қабул қилган кимса (қаттиқ ботса ҳам айтаман) ё жинни бўлиши керак, ё ҳайвон каби онгсиз бўлиши керак!
Ёки қандайдир манфаъат йўлида ҳамма нарсадан воз кечадиган, ҳаттоки ҳақиқатнинг юзига ҳам оёқ кўядиган, нафс балосига йўлиқан кимса бўлиши керак!
Исо алайҳиссалом бир инсон каби туғилди ва инсон каби яшади. Инсон каби озуқаланди, овқат еди, сув ичди, ҳожатини чиқарди, ғарибона ҳаёт кечирди.
Демак туғилиши билан яратилиши бошланди. Ғарибона яшаши билан буюк эмаслиги кўзга ташланди. Озуқаланиши, овқат ейиши, сув ичиши, ҳожатини чиқариши билан муҳтожлиги сезилди. Даъвати инкор этилиши, хорланиши, калтакланиши, азобланиши билан қудратсизлиги билинди. Исода Тангри хос сифатлардан бирортаси кўринмайди. Балки сиз ва мен каби барча инсонларнинг сифатлари намоён бўлмоқда. Демак Исо оддий бир инсон бўлиб чиқмоқда. Бошқа инсонлардан фарқланадиган тарафи турли мўъжизалар кўрсатганидир. Шу жиҳатдан Исо бошқалардан ажралиб туради холос. Тўғри ҳамма ҳам мўъжиза келтиришга қодир эмас. Лекин мўъжиза кўрсатган фақат Исонинг ўзи ҳам эмас. Ундан бошқа мўъжиза келтирганлар тарихда талайгина топилади. Иброҳим, Мусо, ал-Ясаъ (барчаларига Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин) Булар ҳам турли мўъжизалар келтиришган. Бироқ буларнинг бирортасини ҳеч ким Илоҳ деб атамайди. Демак мўъжиза келтириш ҳам Илоҳликга далолат қилмас экан. Мўъжиза нимага далолат қилади? Мўъжиза уни келтирган инсоннинг даъвосини ростлигига далолат қилади. Бу айтаётган сўзининг ҳақлигини исботидир, Илоҳлигини эмас. Ўша мўъжизани келтирган шахс «мен Илоҳман» демаган бўлса, балки «мен Аллоҳнинг элчисиман» деган бўлса, демак унинг элчилигининг исботидир.
Азизлар! Барчамиз каби туғилиб, ҳаёт кечирган шахс ҳеч қачон Илоҳ бўлолмайди. Илоҳни яратиб ёки туғиб бўлмайди. Илоҳ оч қолмайди, чанқамайди. Ухламайди, мудроқ ҳам босмайди. Инсонлардан хорланиб, азобланиб, калтак ҳам емайди. Ҳатто Ўзи яратган махлуқлари қўлида жон таслим қилмайди.
Азизлар! Илоҳ бу Аллоҳдир. Яккаю ёлғиздир. Унинг бирор-бир шериги йўқдир. Бирор нарсага муҳтож эмасдир. Барча нарсадан Улуғ, ўта Қудратли Зотдир. Қудратининг чеки йўқдир. Унинг риоясидан ҳеч бир нарса четда қолмайди. У Аввалдир. У Охирдир. Барчани, коиноту, мавжудотларни яратган Холиқдир. У ҳеч қачон улмайди. У тирикдир, доимо барҳаётдир. У Раззоқдир, ризқининг интиҳоси йўқдир. У Қаҳҳордир. У Ғаффордир, мағфиратининг чеки йўқдир. Ўта меҳрли, шавқатли Буюк Зотдир.

www.hilol.com dan olindi!
Категория: Din | Просмотров: 1865 | Добавил: Master | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
Ник: Chustiy

Assalamu alaykum!
Iltimos maqola so'ngida, maqola qayerdan olinganligi, kimga tegishligi yozilib o'tilishini so'rayman.
Shunda inshaallah fitnadan ham gumondan ham chetda bo'larmidik.


Javob: Vaalaykum Assalam!
E'tibor bersangiz yozib qo'yilgan hilol.com dan olingan...
Ник: sirojiddin

bu mavzu menga juda yoqdi nimaga paygambarimmiz muxammad (s.a.v) xaqlarida ma'lumot yoq iltimos ma'lumat berig kutib qolaman
va sizlarni kirib kelayotgan muqaddas ramazon oyi bilan muborakbad etaman ramazon oyi muborak bo;lsin uchrashgunch xayr olloxga omonat Sirojiddin


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]