Juma, 17.05.2024, 11:17
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Июнь » 19 » Ajoyib afandilar
13:40
Ajoyib afandilar
1. Ҳарбий ўқув юрти курсанти педагог-прапоршчикка имтиҳон топширмоқда. Прапоршчик савол берибди:
— Автоматнинг затвори қандай материалдан ясалган?!
— Металлдан, ўртоқ прапоршчик!
Прапоршчик дарсликка қарабди:
— Ҳм-м, тўғри... Автоматнинг стволи қандай материалдан ясалган?
— Металлдан, ўртоқ прапоршчик.
Прапоршчик яна ўқув қўлланмасига қарабди:
— Йўқ, нотўғри. Имтиҳонни тайёрланиб, бошқатдан топширасиз!
— Тўғриси нима бўлар экан, ўртоқ прапоршчик?
Прапоршчик китобдан цитата келтирибди:
— Худди ўша материалдан!

2. Истироҳат боғи. Скамейкаларнинг бирида талаба ўтириб, китоб варақалаб физикадан имтиҳонга тайёрланмоқда. Унинг қаршисидаги скамейкада наркоман ўтириб, у ёқ бу ёққа аланглаганча папиросни наша билан тўлдирмоқда. Шу вақт талабанинг боши устида улкан қора кўланка пайдо бўлибди ва дебди:
— Эн банда! Мен сен учун келдим?!
Қўрқиб кетган талаба дебди:
— Сен кимсан?!
— Мен ўлим фариштасиман. Сенинг жонинггни олгани келдим!!!
— Мен нима ёмонлик қилдим. Мана, имтиҳонга тайёрланаяпман. Ана, қаршимда наркоман ўтирибди унинг жонини олақол!
Кўланка наркоманнинг боши устига кўчибди ва дебди:
— Эй, инсон! Мени сен учун келдим!!!
Наркоман қунишиб олибди ва қўрқа-писа дебди:
— К-ким-кимсиз??!
— Мен ўлим фаришта...
— Фу-у, қўрқитиб юбординг-ку, оғайни! Участкавой мелисами деб ўйлабман!

3. Динозавр ўрмонда кетаётган экан олдидан тулки чиқиб қолибди.
— Сен кимсан?
— Тулкиман.
Динозавр ён дафтарига «тулки» деб ёза туриб, дебди:
— Эртага эрталаб олдимга келасан, сени нонушта қиламан.
Тулки йиғлаганча қолаверибди. Динозавр йўлида давом этибди ва айиқни кўриб қолибди.
— Сен кимсан?
— Айиқман!
Динозавр ён дафтарига «айиқ» деб қайд этиб қўйибди ва дебди:
— Эртага тушда олдимга келасан, сени тулик қиламан қиламан.
Айиқ бўкирганча қолибди, динозавр йўлида давом этибди ва қуённи кўриб қолибди.
— Сен кимсан?!
— Қуёнман!
Динозавр ён дафтарига унинг номни ёзибди ва дебди:
— Эртага кечда олимга келсан, сени кечки овқат сифатида ейман.
— Кечирасиз, бормасам ҳам бўладими?!
— Бўлади, — дебди динозавр ва «қуён» ёзувини ўчириб ташлабди.

4. Ўрмонда тулки, бури ва айиқ ўтирибди ва зерикишаяпти. Тулки дебди:
— Келинглар, зерикмаслик учун мақтанамиз. Масалан, менинг «Хонда» мотоциклим бор!
Бўри:
— Менинг эса «Мерседес» машинам бор! Яп-янги!
Айиқ:
— Менинг эса... Менда... Мен эса ҳозир ҳамманинг башарангни қонга бўяб қўяман!

5. Маршруткада бир эркак жуда гўзал нотаниш аёлга пул берибди-да:
— Балиқча, шуни узатиб юборинг! — дебди.
Бояги аёл пулни узатибди ва ўзича ўйлабди: «Балиқча дедими — демак чўртанбалиқ дегани. Чўртанбалиқ бўлса — тиши бор дегани. Тиши бўлса — тишлайди дегани. Тишлайди дегани — ит дегани. Ит бўлса — урғочи дегани. Урғочи бўлса — қанжиқ бўлади. Қанжиқ дедими — демак фоҳиша деди».
— Вой дод! Одамлар! У мени фоҳиша, деб ҳақорат қилди!

6. Фил:
— Бу жинояти учун илонни жазолаш керак!
Маймун:
— Уни ўлдириш керак, ўлдириш!!!
Тўти:
— Бунчалик қаттоллик ҳам ярамайди.
Фил:
— Балки унинг думини кесармиз?!
Маймун:
— Аҳа! Калласининг остгинасидан!

Категория: Qiziq | Просмотров: 1531 | Добавил: saidbekorchi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Ник: Superboy

latifalarga gap yo'q biggrin biggrin biggrin


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]