Juma, 17.05.2024, 14:06
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Июль » 8 » Halovatsizlik
10:21
Halovatsizlik
ҲАДДИНГИЗДАН ОШИБ КЕТЯПСИЗ!
.БОШ КЎТАРИШ...
Толстойнинг бир гапини энди-энди тушунаётгандекман: “Аёл киши бош кўтаришни бошласа, эр зоти бош кўтариб юролмай қолади!” Ҳа, азизлар, бу сафар мен қитмирлик қилмоқчиман. Озгина услубимни ўзгартирган ҳолда, албатта! Газетамизнинг ўтган сонларида чоп этилган мақолаларни таҳлил қилиб, уларнинг жамланмасидан туғилган хулосани мақола этиш нияти пайдо бўлди менда. Бунга сабаб кунларнинг исиб кетганлиги ва кийимларнинг тобора ечилиб кетаётганлиги..
Мен қизларнинг ҳам худди йигитлар каби гапга қулоқ соладиганлари ҳамда дунёни сув босса-да тўпиғи хўл бўлмайдиганлари борлигини биламан. Бироқ, аёл зоти табиатан эркак гапирганда жим туришни, роҳатланиб тинглашини ва ҳақиқат юз фоиз жаранглаб чиқса, уни қабул қилишига ишонганим боис, Авазнинг “тираб олган оёғимиз ҳурмати” ҳам ёзмаган маслаҳатларни қўлимиздан келганча ёзишга қарор қилдим. Кўчага чиқсангиз, аёллар маслаҳатга муҳтож, жуда ҳам муҳтож эканликларини кўрасиз! Ва яна шуни айтиб қўяй, маслаҳатларни тартиблаб ўтирмайман, чунки у бир дона.
Бизга яқин акаларимиздан бири шундай деб қолди: “Биласизми, тўрт йил олдин Туркияга борганимда, турк қизларининг аҳволига ҳайрон қолгандим. Европанинг мана-ман деган актрисаларини ҳам доғда қолдирадиган даражада ечиниб олган, сочлари сап-сариқ рангга бўялган аёллар ўзларини мусулмон миллатига мансуб санашарди. Турк йигитларига жуда ачингандим. Аммо бугун бизда ҳам деярли шу манзара...”
Ҳа, ҳақиқатан ҳам ачинарли манзара. Охирги кунларда ўзим ҳам бошимни кўтаришга уялиб қоляпман. Кўтарсам, камида 40 фоиз аъзоси очилган қизга кўзим тушиб қолади, унга қарамай деб бошқа томонга юз бурсам, 50 фоиз очиқ қиз кўнглимни бузиб юборади. Орқага қараб юришнинг иложи йўқ. (агар иложи бўлса-да, у томонда ҳам кулиб турган мини-юпка соҳибаси!) Ҳадеб олмакесак теравериш атрофда кузатаётган одамларни ҳам эътиборли қилиб қўяди. Хуллас, ҲАДДИНГИЗДАН ОШИБ КЕТЯПСИЗ, МУҲТАРАМА АЁЛЛАР! Опалар, сингиллар... Уят бўлади, деган сўз эскириб, сийқаси чиқиб кетган бўлса ҳам, қулоғингизнинг тагига келиб баланд овозда айтяпман, эшитяпсизми: ҲАДДИНГИЗДАН ОШИБ КЕТЯПСИЗ, МУҲТАРАМА АЁЛЛАР!
Бундан бир неча ой муқаддам бир журналист опамиз эркакларга қарата: “Сиз бизга тиргаксиз!” деб хитоб айлаган эдилар. Ўша мақолани мутолаа қилиб, савияли журналист қиз менга шундай деяпти, эшитинг: “Тиргак бўладиган эркаклар ҳозир борми?” Мен унга жавоб беришга жуда-жуда қийналдим. Тўғриси ҳам, эркаклар тиргак бўлганида, мен мақолам орқали аёлларга ялинганнамо мурожаат қилармидим?!
Тиргаклар ўрнидан силжиб кетгани рост, устунлар қулаш арафасига келиб қолгани рост, аммо барибир, муҳтарама аёллар, қизлар, опалар, сингиллар, сизга ечиниш ярашмайди. Сиз кийимда ҳам гўзалсиз! Мен рус матбуотида бир маълумот ўқидим: Аёл киши танасининг қанча қисмини очса, шу қисмида албатта ва албатта тери касаллиги пайдо бўлаётган экан. Маълумот келтирилган мақолада 200дан зиёд қўшиқчи аёлларнинг шундай касалликлар билан бемор бўлганлари ёзилган. Қизиғ-а, муҳтарама аёллар, эркакнинг қорни бир умр очиқ бўлса ҳам сепкил пайдо бўлмас экан-да, аёлларга бу дарднинг юқишига бор-йўғи олти ой (!) кифоя қилар экан. Нега шундай, деб ўйлайсиз? Ахир, тенгҳуқуқли жинсларда касалнинг пайдо бўлиши ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?! Йўқ, сизнинг ақлингиз бинойидек қабул қиляптики, аёлнинг териси мутлақо бошқача ва унинг таъсирланиш кучи ўта кучли ҳисобланади.
Германиянинг энг машҳур нашрларидан бири – “Киккер” келтирган маълумотга бир қаранг: “Аёлларнинг таналаридаги нур эркакларнинг назари тушиши натижасида йўқолиб боради. Бу ҳолат худди машина фарасининг пашшалар қўнавериши оқибатида хиралашиб боришиги ўхшайди. Шу боис ҳам, фоҳиша ва таниқли шахсларнинг олдига бориб, уларнинг кўзига, юзига ва ... (ЭЪТИБОР БЕРИНГ!!!) кўнглига тикилиб қарасангиз, бир миллиграм ҳам нур топа олмайсиз. У бечоралар қариганларида, агар истаб келишса ҳам суратларини журналларга беришмайди: Ҳазар қиладиган ҳолат вужудга келади”.
Агар бу хитоб ҳам нокаутингизга сабаб бўлмаган эрса, икки йил муқаддам Россияда катта шов-шувни кўтарган “Аёлнинг сири” деб аталмиш рисоладан иқтибос келтирамиз: “...аёл кишининг сочидан чиқаётган зарарли нур текширилганда, кутилмаган натижага дуч келинди. Маълум бўлишича, эркакларнинг кўз оғриқлари ва асаб касалликларининг ривожланишига кўча-кўйда юрган хотин-қизларнинг сочларидан таралаётган заҳарли нур сабаб бўлади. Энг қизиғи шуки, никоҳ асосида қовушган эр-хотин ўртасида бу ҳолат вужудга келмайди, яъни эр хотининг сочидан заҳарланмайди. Худди шундай ҳолат ҳиндистонликларнинг ҳаётида ҳам тасдиқланган. Мамлакатда ўтказилган тадқиқотларга кўра, бир эркак никоҳсиз суратда учта ва ҳатто баъзи ҳолатларда икки аёл билан жинсий алоқага киришса, шу заҳоти сифлис касалини юқтириб олиш эҳтимоли бор экан. Аммо бу ҳолат иккихотинли кишилар ҳаётида умуман учрамаган. Ахир, қанақаси, наригиси ҳам турли аёллар билан ётяпти, буниси ҳам. Бироқ, никоҳли аёллари билан яқинлик қилган ҳинднинг сифлисдан йироқ эканлиги дунё аҳлини ҳайрат кўчасига етакламоқда!!!”
Охирги тушунтиришимиз шуки, муҳтарама аёллар, опалар, сингиллар, жамиятда ҳақиқий, тўлақонли эркаклар кўпайишини истасангиз, ЕЧИНИШни тўхтатинг! Бу йўл билан сиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз, қайтанга, ёстиқдош бўлишдек вазифани уддалайдиган муҳтарам эркакларни бой бериб қўйишингиз мумкин. Қадимда ота-боболаримиз момоларимизни ерга қараб юришганини ривоят қилишарди, ҳозир бу иш ҳақиқий эркакларники бўлиб қолди. (Улар бу ишни уялганларидан қилишяптими, ёки уятсизларни кўрмаслик учунми, билмадик!)
Ўша ерга қадалган соф фитратли эркаклар номидан яна бир бора хитоб қиламан: Сал бўлса бошни тик тутишимизга ёрдам беринг, ечинишни тўхтатинг!!! Эрингиз, акангиз, укангиз, фарзандингиз индамаётган бўлса ҳам, инсон наслидан эканингизни унутманг, илтимос, ўзбек аёллари!!!

Категория: Mulohaza | Просмотров: 2131 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]