Juma, 17.05.2024, 11:30
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Июль » 17 » Ўзидан кетаётган қўшиқчилар...
16:27
Ўзидан кетаётган қўшиқчилар...
Ўзидан кетаётган қўшиқчилар...
***

...Башарасига бўёқчаплаб, пардоз-андоз қилиб олган хонанда хоним эса оғзидан бол томиб, нозу-истиғно билан уйининг хоналарини кўрсатиб юрарди...

Қайси куни кечкурун қўшнимиз Болтавой ака уйига таклиф қилиб қолди. У яқингинада қизини узатган, шу муносабат билан янги қудаларига дастурхон ёзган ва ёнверидаги қўшнилардан беш-олтитасини айтган экан.
Болтавой ака ҳам ўзимиз қатори одам. Кўп йиллар мактабда ишлаган. Тирикчилиги ҳам ўзига яраша. Бировдан олдин ҳам, бировдан кейин ҳам эмас. Қўлидан келганча стол безабди. Кирдик. Ўтирдик. «Икки ёш, келин-куёв қўша қарисин!» деб фотиҳа қилдик. У ёқ- бу ёкдан гурунглашиб ўтирдик. Овқат тортилди. Чойхўрлик бошланди ва шу орада, Болтавой аканинг катта куёви телевизорни ёкди-ю, ҳаммамизнинг диққатимиз бўлинди.
Экранда таниқли бир хонанданинг уйи, жиҳозлари, мебеллари, телевизору ведиомагнитафонлари, қўйинг-чи, ҳожатхонасигача таҳсин ўқиб, намойиш қилинмокда эди.
Ҳаммамиз ноқулай аҳволга тушиб, кўз уриштириб қўйдик.
Башарасига бўёқчаплаб, пардоз-андоз қилиб олган хонанда хоним эса оғзидан бол томиб, нозу-истиғно билан уйининг хоналарини кўрсатиб юрарди.
Кийим-кечакларга гап йўқ. Ҳар кўринишда ҳар хил кўйлакда, кофтада, халатларда чиқади. У меҳмонхонасини таърифлаб бўлиб: «Деворлардаги гиламлар Эронники», деди, телевизор Японияники, мебеллари Германияники эканлигини айтиб, кейин ошхонага ўтди. Ошхона нақ санъат музейининг ўзгинаси экан. Бу биллур идиш-товоқлару, тилла-кумуш қошиқ-вилкаларни кўриб, кўзинг ўйнайди, ҳатто инглиз қироличаси ҳам ҳавас қилгулик!
Хуллас, у ошхонасини мақтаб бўлиб, йўлакка ўтди, ҳаммомнинг эшигини очди. Ваннаю-водоправод кранлари Малайзияники экан, ҳожатхонасидаги матоҳлар аллақайси хорижий мамлакатлардан келтирилган экан...
Даврада ўтирганлардан бири «Уҳў! Ҳаёти ёмон эмас-ку?» деб кулиб юборди.
—Ҳа энди, булар артист-да,— деди бошқа бир қўшнимиз телевизорга термулиб ўтираркан.
—Бўлмаган гап, мана менинг бир артист қўшним бор. Тўртта боласини аранг боқаяпти,—деди норози оҳангда меҳмонлардан бири,— оёғига олса бошига, бошига олса оёғига етмайдиган маош билан кунини зўрға ўтказяпти...
—Яқинда кўрдингларми?—деди Болтавой аканинг ўртанча куёви илжайиб,—телевизорда бир қўшиқчини кўрсатди. Уйи уй эмас, қасрнинг ўзи. Учта машинаси бор экан. «Мер-с»дан тортиб, «Жип» гача. Ҳовлисида мармар ҳовуз, сауна. Кўриб оғзим очилиб қолди.
—Каёқдан шунча пул топишаркан-а?— сўрадим ҳайрон бўлиб.
—Тўйда юради-да,—деди ёнимда ўтирган бир қўшнимиз.
—Аслида, оладиган маоши сиз билан мени ки қатори, деди бояги меҳмон,—буларни бирон «левий» ишлари бўлади. Дўконими, фирмасими, кафесими... Тўйдан ту-шадигани урвоқ ҳам бўлмайди.
—Анави, янги чиққан ашулачи бола, беш минг долларга тўйга бо-ради, дейишади-ку?—луқма ташла-ди Болтавой ака.
—Анави оласоч хоним-чи?—кулди меҳмонлардан яна бири,—яқинда бир оғайнимиз ўғлини уйлантирдм. «Никоҳ тўйига ўн минг доллардан камига бормайман», дебди.
—Шунинг учун пишқириб кетиш-ган-да,—луқма ташлади кимдир.
—Эплабдими, қаддини урсин,—-деди яна бошқа бир меҳмон,—«пу-линг бўлса халтада, ўйнаб келасан Ялтада», деганлари шу-да!
—Бу ҳам яхши эмас-да,— деди кексароқ бир меҳмон вазмин товуш-да,—беш қўл баробар эмас. Ҳамма кўрпасига қараб оёқузатади. Бош-қаларнинг устидан кулгандек, шу бойвачча артистларнинг мол-мулки-ни кўз-кўз қилиш одобдан эмас.
—Худди, «Биз манавнақа яшаймиз, сенлар чориғингни судраб юраве-расанлар», дегандек таъсир қилади кишига,—қўшилишдим мен.
—Биров амаллаб қора қозонини қайнатиб ўтирибди. Бировнинг бор бисоти эски полосию, оқ-қора те-левизори,— деди бир қўшнимиз куйиниб,—булар бўлса, осмонга сакрайди. Шуларни халққа кўрсатишнинг ўзи бемаънилик!
—Ҳамма шунақа яшасин дейди-да, амаки,—деди Болтавой аканинг катта куёви.
—Гўрдами?—истеҳзоли илжайди мўйсафид меҳмон,—бу бошқаларнинг устидан очикдан-очиқ кулиш, калака қилишдан бошқа нарса эмас,—у шундай деб бир сония жим бўлиб қолдида, давом этди.— Менинг ҳеч кимдан кам жойим йўқ. Лекин анави артистникига ўхшаган унитаз ололмайман.
—«Итининг туваги тилладан» деганлари шуда, амаки,—кулди меҳмон йигитлардан бири.
—Мана мен бир йилдан буён уйимни ремонтдан чиқаролмайман,—тўнғиллади қўшниларимиздан бири,—битта яримта меҳмон келса уяламан. Анави ашулачига ўхшаган рангли кафеллару, миллион сўм турадиган лурқандиллар, чет эл маркали машиналар, сауналар қайда?
—Нимасини айтасиз, ука,—хурсинди Болтавой ака,— қайси куни Чорсу бозорида собиқ бир ўқувчимни учратиб қолдим. «Ҳалиям болаларнинг бошини қотириб ўқитиб юрибсизми?» деб масхара қилди Ўзи паттачи экан...
—Иши беш экан, шогирдингизнинг,—жилмайдим мен,—бу мансаб ни олишни ўзи бўлмайди.
- Ҳа, замона зўрники, томоша кўрники деганлари шу,—деди мўйсафид меҳмон ва қўшиб қўйди,- «Қуръони Карим»нинг «Сод» сураси, 26чи оятида «Ҳавойи нафсга эргашма... Сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашганларга ҳисоб-китоб кунини унутганлари учун шиддатли азоблар бор», деб қўйилибди...
Ҳамма жим бўлиб қолди, хонага таранг бир сукунат чўкди.
Фақат девордаги қадимий осма соат капкиригина умрнинг ўтиб бораётганидан афсусланаётгандек бош тебратиб турарди. Биз имтиҳонлару-синовлар учун берилган умрни қандай ўтказаяпмиз? Буниси энди, ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина аён!..


Отабек


Категория: Mulohaza | Просмотров: 1754 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Ник: azizbek

hamaga salom


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]