Juma, 17.05.2024, 15:04
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 11 » Барак Обама:Америка мусулмонларга душман эмас!!!
08:50
Барак Обама:Америка мусулмонларга душман эмас!!!

Жаноб Обама Дубайдан эфирга чикадиган "Ал-Арабия" телеканалига берган интервьюсида айни фикрни таъкидлаган.

АКШнинг янги президенти ўзининг сайловолди ваъдасида туриб, бирон мусулмон мамлакати пойтахтига бориб, ахли Исломга мурожаат билан чикиш ниятини яна бир бор кайд этди.

Аммо мурожаат учун качон ва кайси мусулмон шахрига боришини хали эълон этмади.

Жаноб Обамага кўра, хатто агар Эрон хам тугилган муштини ёзса, Америка жавобан кўл чўзиши мумкин.

Барак Обама ўзининг Якин Шарк бўйича янги вакили Жорж Митчелга хам ишни инсонларни тинглашдан бошлашни маслахат берганини билдирди.

Шу асно янги президент "одатда тингламасдан, гап укдириб келадиган" АКШ сиёсатини ўзгартиришга киришган кўринади.

Отаси ва ўгай отаси тарафидан аксар кариндошлари мусулмон бўлган Барак Обаманинг АКШ президенти сифатида сайланиши Жорж Буш давридаги Афгонистон хамда Ирок урушлари боис ўта ёмонлашган гарб ва мусулмон дунёси алокаларини жипслаштирар, деган умидларни юзага келтирган.

У президент сифатида касамёдга келтирилар экан, отаси берган Хусайн исмини хам кўшиб, онт ичишга карор килганди.
Категория: Siyosat | Просмотров: 1416 | Добавил: Master | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]