Juma, 17.05.2024, 13:40
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 12 » Мусулмонларнинг интернет оркали ажрашиши
09:57
Мусулмонларнинг интернет оркали ажрашиши
www.islom.uz

Фиқҳ масалалари бўйича Малайзиялик олимлар мусулмонлар ер-хотинлар интернет орқали ажрашишлари мумкин деган хулосага келдилар. Бунда тўртта мазҳабдан бирининг шартларига риоя қилиниши лозимлиги кўрсатилган.

Ажрашиш масаласини таҳлил қиларканлар, мусулмон ҳуқуқшунослари бир ҳолатни ўрганиб чиқдилар. 39 ёшли инглиз фуқароси Нейл Бренди ўз рафиқаси бўлмиш 35 ёшлик Эмма билан ғарбда машҳур бўлган Facebook тармоғининг веб-сайти орқали ажрашган эди. Олимлар шундай хулосага келдиларки, мусулмон эркак ажрашиш ҳақида қандай тарзда эълон қилиши муҳим эмас. Асосийси – ушбу ахборот унинг қаллиғига етиб боришидадир.
“Бунинг учун сўзлар ёзма равишда бўлиши ҳамда аёлга юборилган бўлиши керак. Бу қандай усулда бажарилгани аҳамиятга эга эмас – у ҳоҳ электрон почта ёрдамида бўлсин, ҳоҳ SMS кўринишида. Муҳими – хабар ҳақиқийлиги суд томонидан тасдиқланган бўлиши лозим”,- деб ҳисоблайди мусулмон ҳуқуқи соҳаси мутахассиси Муҳаммад Буроқ.

Муҳаммаднинг сўзларига кўра, хабар ёзилган вақтдан то унинг ўқилгунига қадар ўтиши мумкин бўлган вақт оралиғи аҳамиятга эга эмас. Агар эр аёли билан ажрашиши ҳақида Facebook сайтида ёзган бўлса ва аёлига бу хабар бир хафтадан кейин маълум бўлса ажрашиш жараёни хабар интернетда жойлаштирилган вақтдан эътиборан бошланган ҳисобланади.
“Ажрашишни ният қилган эркак керакли сўзларни ёзиб бўлган ондаёқ ажрашиш кучга киради”,- дейди бошқа малайзиялик фақиҳ Че Йонг Зулкифли.

Бироқ, мусулмон бўлмаганлар Малайзияда ажрашишлари учун барибир судга мурожаат қилишларига тўғри келади деб хабар беради Malay Mail.



info.islom.uz

Категория: Darshona | Просмотров: 1692 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]