Juma, 17.05.2024, 15:04
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 25 » Миссионерлар режаси...
13:31
Миссионерлар режаси...
www.islom.uz

Қирғизистон ва унга қўшни давлатлар православиега ўтиши керак, деб ҳисоблайди руҳоний.

Ўзининг шов-шувларга, жанжалларга сабаб бўлган аксилисломий баёнотлари ҳамда китоблари билан машҳур бўлган руҳоний Даниил Сысоев Россия Патриархал Черкови Қирғизистон ва унга қўшни мамлакатларни православ динига ўтказиш керак, деб ҳисоблайди, деб хабар беради «Интерфакс-религия».

Маълум қилинишича, Даниил Сысоев Москвада бўлиб ўтган давра суҳбатида шундай деган: «Бишкек давлат университетида ва Россия-Қирғизистон славян университетларида илоҳиёт факультетлари ташкил қилиб, Қирғизистондан бутун Ўрта Осиё учун плацдарм сифатида фойдаланиш керак. Айнан шу ердан туриб бутун Ўрта Осиёга, Афғонистонга, Тибет ва Хитойга юриш қилиш мумкин (миссионерлик юриши, албатта)».

Унинг айтишича, «қирғизлар, шунингдек, Қирғизистонда яшовчи ўзбекларнинг бир қисми, дунгарлар ва уйғурлар православ миссияси учун жуда очиқ бўлиб, бу миссия мисли кўрилмаган муваффақиятлар келтириши мумкин: Хитойга тўғри очилган дарвозалар бор, фақат улар фойдаланилмай ётибди».

«Ўрта Осиёда, камайтириб кўрсатилган расмий маълумотларга кўра, ярим миллионта протестант бор бўлиб, улар бу ерларда фақат 1992 йилдагина фаолият бошлаганлар. Протестантлар унчалик фаол бўлмаса ҳам, улар мислсиз муваффақият қозондилар. Республикада католиклар муваффақият билан фаолият кўрсатмоқдалар. Уругвайлик миссионерлар уч йил ичида у ерда бутун бошли епархия ташкил қилиб юбордилар», - дейди руҳоний. Бугунги кунда унинг «ижод» намуналари билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам қизиқиб қолган.

Категория: Din | Просмотров: 1751 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
Ник: Mavlono Buxoriy

Hozirgi gilaballashuv va fikirlar qaramaqarshiligi jadallashib borayotgan bir zamonda Mustaqil yurtimizni pok va muqaddas dinimizni asrashimiz shu bilan birga juda ogoh bo'lishimiz lozimdur


Ник: jasur

Allohni la'nati bo'sin sanlaga! Hali ko'ramiz qayoqqacha borarkansanla! Qiyomat bor!


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]