Juma, 17.05.2024, 14:06
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 25 » Ilmsizlik to'ri
13:32
Ilmsizlik to'ri
www.islom.uz

...Қавмига маърифат тарқатишга масъул масжид имомининг "нанотехнология", "клонлаш", "глобаллашув", "сайт" каби замона илм-фани истилоҳларини энштганида довдираб қолиши аянчли. Илм-маърифатга, илм толибларига ҳомийлик қилишдан кўра Аллоҳ буюрмаган кераксиз жойларга пул сарфлашни афзал кўрадиганлар борлиги ҳам ҳақиқат...

Кишилик тарихида ҳар бир замон ва жамиятнинг салоҳияти, равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанади. Аждодларимиз ҳам динларининг кўрсатмаларига амал қилиб, илму ирфонга интилган, маърифатга талпинган даврларида қўллари узун, тиллари ўткир, мартаба-мақомлари баланд бўлган. Аксинча, илм-фандан юз ўгириб, лоқайдлик ва танбаллик туфайли жаҳолатга юз буришганида қўлларидан нусрат, салтанат, сарват кетган, ўзлари хўрланишган ва хорланишган.
Милодий IХ-ХII асрларда Ғарбда аҳолининг 95 фоизи мутлақо саводсиз бўлгани, диний ходимлар ва роҳиблар қўлларига қалам тутишни ҳам билмагани ҳолда мусулмон ўлкалардан Бухорий, Ғаззолий, Мотуридий, Форобий, Ибн Сино, Термизий, Беруний, Ибн Рушд каби улуғ олимлар етишиб чиққан. Худди шу даврда дунёга машҳур "Маъмун акаде-мияси", Бухоро мадрасаси, Бағдодда "Низомийя", Қоҳирада "Ал-Азҳар", турк ерида "Носирийя" мадрасаси каби ўнлаб илм даргоҳлари ишлаб турган. Ўрта асрларда Ислом етиб бормаган ўлкаларда саноқли бир неча олим бўлгани ҳолда ХVI-ХVII асрлардагина мусулмон оламида илмнинг турли соҳаларида 86 минг йирик олим фаолият кўрсатган. Мусулмонлар матбаачиликда ғарбликлардан юз йиллар орқада қолишганига қарамай, китобга муҳаббатда улардан устун бўлишган. Ўша пайтда Овруна Қироллик кутубхона-сида атиги 100 дона китоб бўлгани ҳолда Марв, Қоҳира, Андалус, Бағдод, Тароблус кутубхоналари ҳар бирининг жавонларида 1-2 миллион нусхадан китоб сақланган. Ҳукмдорлар, амирлар, юрт-нинг давлатманд кишилари илм-фанга ҳомийлик килиш-да, вақфлар тутишда, илм толибларига ёрдам кўрса-тишда, кутубхоналар ташкил этишда кимўзарга мусобақа-лашишган. Ҳатто ғайри-муслим олимлар ҳам Ғарб Ислом цивилизация сидан сув ичганини, Андалусиядан тарқалган илм Оврупани юксак тараққиёт чўқкисига олиб чиққанини ҳозиргача ёзиб келишади. Эркенсал бундай деган: "Замонавий илмларнинг тамал тошини қўйишдек шарафли вазифа мусулмонларга тегишлидир". Аллен Дебус эса: "Мусулмонлар Уйғониш даврига дебоча бўлажак технологик ўсишлар эшигини очиб беришди", деб ёзади.
Кейинчалик бу улкан имкониятлар бой берилди. Илм-маърифат билан қизиқилмайдиган ҳолга келинди. Нафслар, шаҳватлар, орзу-ҳаваслар илм устидан ғолиб чиқди. Илм мажлислари ўрнини ўйин-кулги, ичкилик базмлари, илмий мунозаралар ўрнини лағв-ғийбат суҳбатлари эгаллади. Мадраса қуриш ўрнига шоҳона саройлар тикланди. Илм-фанга аталган пуллар етти-саккиз кунлаб қилинадиган тўйларга, улоқ чопишларга, қиморга харжлаб юборидди. Илм аҳли хўрланди: ҳукмдорлар, амирлар эшигига қатнайдиган, давлатмандлар қўлига қарайдиган бўлди. Ғарб эса имкониятдан "фойдаланиб", илм-фанга зўр берди, жаҳолатдан қутулди, тараққий қилди.
Илмсизлик, жаҳолат бало-кулфати ўзини узоқ куттирмади. Мусулмонлар қачон илмдан юз ўгиришса, золим қавмлар истибдодига учрашди. Эътиқодларига завол етди. Маънавиятлари, ахлоқлари топталди. Фаҳш, айш-ишрат урчиди. Таналарни лоқайдлик, танбаллик чирмади. Қалбларни дин қайғуси, миллат шарафи, ватан ишқи тарк этди.
Инсониятнинг жоҳиллиги шунга бордики, ухровий ва дунёвий илмлар ўртасига баланд «хитой девори» тикланди. Улар бир-бирига ғаним қилиб қўйилди. Дин олими замона илмини ўрганишни ор билиб, унга бепарво бўлди. Дунё олими, аксинча, эътиқодсизликни, моддапарастликни "чин илм" ҳисоблаб қаттиқ адашди.
Бир-икки очиқ кўзли, тийран фикрли мутафаккирнинг бу борадаги ноласи жоҳил оломоннинг "урҳо"си ичра кўмилиб эшитилмай кетди: "Сўнгги асрлардаги маърифатсизлик, жоҳиллик сабаби илмсиз, маърифатсиз хонлар элнинг чироғи — йўлбошчиси бўлган уламоларни ўз бўйинтуруғлари остита олиб, соф йўлни ўз шайтанат йўлларига татбиқ этдилар", деб ёзган "Ҳақиқат" журнали 1922 йилги 1-сонида. "Ўзларини дин ҳомийлари деб эълон қилган ҳукмдорлар халқни маърифат нуридан маҳрум, замонавий фанний илмлардан бутунлай йироқ тутдилар. Шунинг учун халкда уйгониш фикрий очилиш бўлмади. Давлатнинг инқирози, миллатнинг онгсизлигига шу жоҳиллар сабабчидир", дейди атоқли давлат арбоби ва олим Алихонтўра Соғуний. "Мусулмонлар замонни ўзларига мослаштиришни кутиб ўтирмай, ўзлари ўша замоннинг фойдали илмларига мослашсалар, яхши бўлмасмикин?" деб фикр юритди маърифатпарвар адиб ва ношир Исҳоқхонтўра Ибрат. "Биз туркийлар ўз тарихи тонгидаёқ ёзувига эга бўлган, кейин ҳам уни илм ва тафаккурдаги улкан муваффақиятлар билан безаган қабила сифатида яшаб келдик ва шундай яшажаякмиз", дея умид билдирди яна бир мутафаккир Исмоил Ғаспирали. Номдор олим Алберт Эйнштейн эса бундай деган: "Фан — динсиз кўр, дин — фансиз чўлоқ".
Иймон ва куфр, ҳақ ва ботил, эзгулик ва ёвузлик орасида бўлгани каби маърифат ва жаҳолат ўртасидаги олишув ҳам ҳамон давом этмоқда. Бугун ҳам дин ва фан ўртасида тубсиз чоҳ кўраётган олимлар бор. Айрим фан мутахассислари ҳамон эътиқодсизлик, моддапарастлик тўрларидан халос бўлолмай, Худонинг яратиш ва ўлгандан кейин қайта тирилтириши иродасига ақллари "етмай" турибди. Диний илмлардан хабардор бўлишни "қолоқлик", "маданиятсизлик" санайдиганлар ҳам керагича топилади.

Айни пайтда кўпгина миллатдошларимиз ҳам илм билан дўстлаша олмай юришибди. Замонавий илмларни ўрганишни гуноҳ санайдиган жоҳил кимсалар ҳозир ҳам бор. Исломий ўқув юртларидан бирида бўлган кириш имтиҳонида ёзма синовдан ўтолмаганлар орасида Қуръон ҳофиз-ларининг ҳам борлиги ачинарли. Қавмига маърифат тарқатишга масъул масжид имомининг "нанотехнология", "клонлаш", "глобаллашув", "сайт" каби замона илм-фани истилоҳларини энштганида довдираб қолиши аянчли. Илм-маърифатга, илм толибларига ҳомийлик қилишдан кўра Аллоҳ буюрмаган кераксиз жойларга пул сарфлашни афзал кўрадиганлар борлиги ҳам ҳақиқат.
"Тангри илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди", деган саҳобий Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу. "Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғу зулматда нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир, илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади", дейди "Ислом ҳужжати" Абу Ҳомид Ғаззолий. "Ислом динининг жаҳолатдан кўра каттароқ ва қўрқинчлироқ душмани йўқаир", дея фикр юритади туркиялик тасаввуф шайхи Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий. Яна бир шайх Абу Муҳаммад Фазлнинг мана бу гапларига эътибор беринг: "Киши тўрт иш билан Исломдан чиқади: бири — билганига амал қилмаса, иккинчиси — билмаганига амал қилса, учинчиси — билмаганини изламаса, тўртинчиси — билиш ва ўрганишга интилган одамларга халақит берса". Фатҳ Мусалий айтади: "Касалга обу таом берилмаса, ўлгани каби қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, у ўлади".
Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча, чорлов бор, шароит бор, имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар очиб қўйилган. Мамлакатда динимизни ўргатадиган 12 та олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар пайдар-пайчоп этилиб турибди. Жаҳондаги жамики илмларни жамлаган бепоён интернет тизимига кириш имкони бор.

Аммо бизда рағбат йўқ, ихлос суст, ғайрат-ҳаракат етишмаяпти. Қанчалаб вақтимизни беҳуда амалларга, номақбул ўтириш-мажлисларга, ношаръий зиёфатларга сарфлаб юборяпмиз. Бироқ жиндай илм олишга, ҳеч бўлмаса, дунё ютоқиб ўрганаётган хабар-маълумотлар билан танишиб қўйишга вақт-имкон "топа олмаяпмиз". Ўтмишда оила дастурхони устида хонадон улуғининг эрталаб ва кечқурунлари илмий-ахлоқий мавзуларда ихчамгина маърифий суҳбат уюштиргани, тожир, ҳунарманд ва зироатчилар узоқ қиш оқшомларида бир устоз этагини тутиб, илм мажлислари қилишгани, толиблар илм талабида ҳатто қўшни юртлардаги устозларникига қатнагани каби ҳолатлар бугун бизга худди эртаклардагидай эриш туюлади. Онда-сонда вақт топиб нимадир ўқишимиз ҳам "айниган": дунё ва охиратга фойдали, илм ва фикрлашга ундовчи китоб ва газет-журналлар ўрнига олди-қочди, таги пуч ёки бузуқлик тарғиб қилинган нарсаларни ўқиймиз.
Авлодни авлод қилиб танитгувчи, ижтимоий ҳаётни ахлоқ назоратида тутувчи нарсалар уч асосга — оиладаги она, дин кишилари, таълим ва муаллимларга суянади. Ҳамма даврда бўлгани каби ўтган аср бошида ҳам очиқ кўзли зиёлиларимиз жаҳолатни қоралаб, халқни илм-маърифатга чорлаб чарчашмаган эди. Маҳмудхўжа Беҳбудий: "Тараққий этган миллатни оналари ўқитар экан, биз аввал оналаримизни ўқитиб, уларга тил ўргатмоғимиз керак, чунки бизнинг илмсиз ва тилсизлигимиз улардандир... Туркистон болаларини илмсиз қўйманг", деб ёзган эди. Яна бир дардкаш мутафаккир бундай деган: "Фарзандлари тарбиясига лоқайд қараган миллатлар инқирозга маҳкумдир. Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга таслим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари ҳисобланган ожизлар, золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига бепарво қаралган болалардир". Бу жўшқин сатрлар бугун ҳам долзарблигини йўқотмагани аниқ!

"Фикрат" журнали, 2008 иккинчи сон info.islom.uz
Категория: Maqolalar | Просмотров: 1809 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]