Juma, 17.05.2024, 10:06
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Апрель » 15 » Европа кучли Исломдан эмас, заиф христианликдан қўрқиши лозим
17:05
Европа кучли Исломдан эмас, заиф христианликдан қўрқиши лозим
www.islom.uz

МОСКВА, 14 апрел /ПРАЙМ-ТАСС/. Россия православ черкови (РПЧ) Ташқи диний алоқалар бўлими раиси Волоколамск епископ Илларион билан Италиянинг Россиядаги элчиси Витторио Клаудио Сурдонинг учрашувида Россия ва Европада динлараро муносабатларга доир муаммолар устида тўхталиб ўтилди. Учрашув тафсилотлари РПЧнинг расмий сайтида берилди, деб хабар қилади ИТАР-ТАСС.

Епископ Илларион Россия ва собиқ совет мамлакатларида христиан ва мусулмонларнинг бир ҳудудда тинч-тотув ҳаёт кечириши бўйича катта тажриба тўпланганлиги таъкидлади. Бугунги кунда Европанинг исломлашуви таҳдиди, Европанинг демографик йўл билан эгаллаб олиниши хавфи кабилар тўғрисида кўп гапирилмоқда», - дейди у. Аммо унинг фикрича, кучли Исломдан эмас, заиф христианликдан қўрқиш лозим.

«Биз мусулмонлар оилаларнинг серфарзандлигидан ғазабланишимиз керак эмас. Серфарзанд бўлиш – бу табиий эҳтиёж, - дейди Ташқи диний алоқалар бўлими раиси. – Бизни «Нима учун христиан оилада фарзандлар сони кам?», деган савол ўйлантириши керак. Бунинг сабаби аниқ – бугунги инсонларнинг қадриятлар тизими диний қадриятларга асосланмаган».

Епископнинг таъкидлашича, «одамларнинг кўпчилиги биринчи ўринга оила ва фарзандларни эмас, моддий фаровонликни, карьерани, дунё лаззатларини қўядилар». «Оилани қўллаб-қувватлаш – Европа давлатлари ва христиан черковларининг умумий вазифасидир», - дейди у. - Бу «Ислом таҳдиди» деб аталаётган нарсага бизнинг жавобимиз бўлади».

Меҳмоннинг илтимосига кўра, епископ Илларион ўзининг Россиянинг келгуси тараққиёти ҳақидаги фикрларини ҳам маълум қилди. Хусусан, Россиянинг қудрати унинг табиий бойликлари билан бир қаторда инсоний салоҳиятдадир. Айни пайтда, кўпгина Европа мамлакатлари каби, Россия ҳам демографик инқироз вазиятида турибди. Бунинг кўплаб сабабларидан бири маънавий таназзул, аввало – оилавий ҳаёт ҳақидаги анъанавий тасаввурларнинг бузилиб кетганлигидир.

«Биз оила, фарзанд кўриш, оналик ҳақида юксак тасаввурларни қайта тиклаш учун, серферзанд оила ғоясини ёшлар учун жозибали ғояга айлантириш учун черков ва давлат ўртасидаги мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга интилмоқдамиз», деб таъкидлади Илларион. Шунингдек, епископ бу масалалар юзасидан Рим-католик черкови билан ҳам мулоқот олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Москва ва бутун Русь патриархининг Рим папаси билан учрашиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бераркан, еписков Илларион бундай учрашув қуруқ расмиятчилик бўлиб қолмаслиги лозимлигини таъкидлади. Епископ Бенедикта XVI сайланганидан кейинги даврда Рус православ ҳамда Рим-католик черковлари ўртасидаги муносабатлар динамикасига ижобий баҳо бериб, бу муносабатларни янада яхшилаш ва ривожлантириш учун барча имкониятлар борлигини айтиб ўтди
Категория: Maqolalar | Просмотров: 1740 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]