Juma, 17.05.2024, 14:06
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Апрель » 16 » Бир жомадон заҳар
10:45
Бир жомадон заҳар
www.islom.uz

Бир яқин дугонам куйиниб шундай дейди:
—Турмуш ўртоғим яқинда чет давлатда бўлиб қайтди. Бу унинг хорижга қилган илк сафари эди. Уни кузатганимда қанчалик севинган бўлсам, кутиб олгач, қай аҳволга тушганимни таърифлаб беролмайман…

Негаки, эрим таниш-билишларидан қарз-хавола қилиб кетган пулининг деярли ҳаммасини сарфлаб, жомадонни тўлдириб қайтибди. Уни очаётганида мен ноёб китобларга кўзим тушади деган ўйда ҳаяжонимни аранг босиб турардим. Аммо… кўз олдимда рамоён бўлган манзарадан ток ургандек сапчиб тушдим. Чунки жомадонни хорижнинг энг охирги маркаларидаги ароқ ва коньяклари тўлдириб турарди…
Дугонамнинг сўзларини тинглаб, ичим куяди. Бировлар умрида бир бор бўлсин, хорижга чиқишга зор бўлгани ҳолда, шундай имкониятдан фойдаланмасдан, нафсига қул бўлган бундайин жоҳил, сўқир одамга ачинмай иложинг йўқ. Сафарга чиққан киши илм истагида, маданият талабида бўлмайдими?.. Наҳотки заҳмат чекиб бир юртдан бир юртга бориб, топиб келгани шу заҳри қотил бўлса? Мана сизга ўзини «зиёли» санаган одамнинг маънавий қиёфаси!..
«Кайф берувчи ҳар қандай нарса шаробдир ва кайф берувчи ҳар нарса ҳаромдир. Кимки дунёда шароб ичиб, бунга ўрганиб-одатланиб ўлса, охират шаробларидан ичмайди (яъни Жаннатга кирмайди)», дейилади ҳадисда.
Энди ароқ, коньяк, шароб, май, пиво, вино деб номланувчи ичкилик томонидан инсоният бошига ёғаётган бало-офатларга тўхталиб ўтсак.

Ичкиликбозлик—ҳар қандай кишининг ҳам соғлигига путур етказувчи, не-не оилаларни бузувчи, келажак авлод саломатлигига хавф солувчи даҳшатли офат. Зеро, буюк олмон адиби Ҳ. Гёте таъкидлаганидек: «Инсоният агар бу қадар сархуш бўлмаганида эди, ақл бовар қилмас ютуқларни қўлга киритишга қурби етарди».
К. Биноий эса шаробга шундай таъриф берган:

Бода ҳар бир бошга кириб келган дам,
Ақл ундай бошдан узади қадам.

Ва яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
««Шароб хабоис—бутун ёмонликларнинг онасидир. Мастлик берувчи ҳар қандай нарса шароб ҳукмидадир. Маст қилувчи нарсанинг кўпи ҳам, ози ҳам ҳаромдир». Шунингдек бошқа бир ҳадиси шарифда:
«Шароб ичишдан сақланинг, чунки у барча ёмонликларнинг калити, манбаидир», дейилган бўлса, яна бирида:«Мендан кейин умматим шароб исмини ўзгартириб ичади. Бунга умароси, ҳокимлари ёрдамчи бўлади», дея таъкидлаганлар.
Ичкиликбозлик хасталикларнинг жуда кўпчилигига пойдевор вазифасини ўтайди. Шу боис бўлса керакки, жинсий йўл орқали юқувчи касалликларнинг 90 фоизидан зиёдроғи бадмастлик пайтида юқтирилар экан.
Юқоридаги ҳадисларга монанд тарзда ичкиликнинг номини ўзгартириб, унинг шифобахшлигига кафил бўлгувчи кимсалар пайдо бўлаётгани ачинарли ҳолдир.
Энди ичкиликка мубтало бўлганлар ҳаётида содир бўлган фожеаларни қайд қилиб ўтамиз:
Булғор олими Г. Ф. Ефремов кузатган 23 ароқхўр-ҳомиладор аёлларнинг 15 нафари ўлик, 8 нафари эса ногирон фарзанд туғишган. Аниқланишича, аёл киши 3-4 йил давомида муттасил ичкиликбозлик билан шуғулланса, зурриёт кўриш бахтидан умуман бебаҳра бўлар экан. Абу Али ибн Сино: «Шароб заҳарларнинг биридир», дея бежиз таъкидламаган.
Фарангистонлик шифокор Деммэ 28 йил давомида эр ҳам, хотин ҳам ичкиликка муккасидан кетган ўнта оилани кузатган. Бу давр оралиғида ушбу оилаларда 57 та бола туғилиб, уларнинг 25 нафари бир ёшга етмасданоқ нобуд бўлган, 5 таси тутқаноқ касаллигига чалинган, яна 5 тасида бош мияда сув йиғилиш дарди кузатилган, 12 таси эса телба бўлган. Фақат ўн нафаригина ташқи кўринишдан соғлом туғилган. Даҳшат эмасми?!
Бу бизнинг ўлкамиз хорижида кузатилган ҳоллар.
Энди миллатимизнинг бугунги аҳволини бир таҳлил қилиб кўрайлик.Тўй-ҳашам ёхуд зиёфатхоналарда эркак аёлларнинг аралаш-қуралаш ҳолда базм қуриб ўтиришлари нақадар хунук манзара ҳосил этишини бир ёққа қўйиб турайлик-да, ўзбек аёлларининг эркаклар билан қадаҳ уриштириб, «Менга қизилидан!» «Менга оқидан!» дея ароқ, коньякни сипқориб, «Газак узатворинг!» дейишларига ҳеч кўзингиз тушганми? Бегона эркаклар билан қадаҳ «уриштириб» ичиб, бировларнинг эрлари қўлидан газак еган аёллардан бошқа нарсани кутмаслик мумкинми?..
Яна бир мисол. Йигит уйланиш тўйида ота-онаси олдига «Тўйда дастурхонга бир шиша ҳам ичкилик қўймайсиз! Йўқса, тўй бўлмайди!» дея қаттиқ талаб қўяди. Йигитнинг отаси ноилож рози бўлади. Аммо тўйда куёв боладан бекитиқча ҳолда дастурхонга пахта гулли чойнакларда ароқ тортилади. Тўйдан сўнг хабар топган йигит жанжал кўтарганида отаси: «Мен ҳам одамларнинг тўйида еб-ичганман. Қарзимни узмасам, элнинг кўзига қандай қарайман?» дейди ўғлига. Йигит қаттиқ норози бўлади. Аммо отаси ўз қилган «тадбир»идан, яъни ўғлидан бекитиб элнинг кўнглини ола билганлигидан мамнун бўлади. Орадан бир ҳафта ҳам ўтмай, ота юрак хуружини орттириб олади ва тўшакка михланади.
Энди баъзи бир саволларнинг ечимини кўриб ўтсак:
Қадимда ароқ қандай тайёрланган? Узум шарбати идишга солинган, дарвоқеъ, у инсон соғлиғи учун жуда фойдали, кейин уни бижғитишган, яъни бактериялар пайдо қилишган. Микроскопда у бактерияларнинг оғзи, кўзи, думи ва чиқариш аъзоларини бемалол кўриш мумкин. Улар шарбат таркибидаги шакарни еб-ичиб, ҳазм қилади ва кетидан этил спиртини чиқаради. Идишдаги сийдик миқдори ўн бир фоизга етганда, одамни маст қилади.
Инсон миясида ўн беш милярддан ортиқ ҳужайра бор. Уларнинг ҳар бири микрокапелляр қон томирлари орқали озиқланади. Улар шунчалик нозикки, ҳатто қондаги электроситлар бир қатор бўлиб ўтади. Энди қон таркибига алкогол қўшилганда, қурум пайдо бўлиб, ҳужайраларга қон ўтмайди. Натижада етти-саккиз дақиқадан сўнг милёнлаб ҳужайралар ўла бошлайди ва бошқа тикланмайди.
Киши ичганда нега ақлини йўқотади? Спирт қонга сўрилгач, электроситлар бузилади. Ва улар миянинг ўта нозик қон томирларида тиқин ҳосил қилади. Натижада мияга ҳаво-кислород меъёрида етиб бормайди. Ҳужайралар бўғила бошлайди, оқибатда ҳалок бўлади. Миянинг фаолияти бузилгач эса, унда ақл қоладими? Дарвоқеъ, хотира ҳам у пайтда ўлган бўлади. Шунинг учун ҳам маст одам нималар қилганини эслаёлмайди. Бориб-бориб эса, хотирани бутунлай барбод қилади.
¤лган ҳужайралар тезда йиринглай бошлайди. Натижада бошда оғирлик пайдо қилади. Буни маст одам ҳушига келгачгина сезади. Сўнг йирингга айланган ҳужайралар сийдик йўли орқали танадан чиқиб кетади. Тиббиётда бир илмий мақол бор: «Ким кечқурун ароқ ичса, эрталаб мияси орқали сияди…»
Шу ўринда бир машҳур ривоятни келтириб ўтишни лозим топдик. Бу ривоятни жуда кўпчилигингиз эшитган чиқарсиз, аммо биз «…такрорда фойда бор», дейилган илоҳий амрдан келиб чиққан ҳолда яна эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик:
Кунлардан бир кун бир зот ибодат учун одамлардан ҳоли бир жойга чекинибди. У ерда ибодат билан машғул экан, буни кўрган бир аёл унга ошиқ бўлиб қолибди. Зоҳиднинг олдига хизматкорини юбораркан:«Бир гувоҳлик масаласида бекам сизни уйга чақиртиряпти», дейишини тайинлабди. Маккора аёлнинг фитнасидан бехабар зоҳид чақирувга биноан келибди. Уйнинг хоналари жуда кўп бўлиб, энг охиргисига кириши билан эшик қулфланибди. Ичкаридан эса гўзал бир аёл чиқиб келибди-да: «Сени кўрган кунимдан буён оромимни йўқотдим. Мен билан бирга бўлишингни сўрайман», дебди юзсизларча. Табиийки тақво соҳиби бўлган зот унинг бундайин чиркин таклифини рад қилиб, ўзини яхшиликча озод қилишини сўрабди. Зоҳидни йўлдан уришга кучи етмаслигини англаган аёл: «Майли. Сени қўйиб юбораман. Аммо бир шартим бор, шуни бажарсанг, кейин мен ҳам ваъдамни бажараман», дебди. «Қандай шарт?» сўрабди зоҳид. «Менинг қўлимдан бир қадаҳ шароб ичасан!» дебди аёл. Шароб сўзини эшитган зоҳиднинг бутун вужуди титраб кетибди ва «Асло! Мен ҳаргиз бундайин ҳаром нарсани оғзимга олмасман!» дебди. Шунда аёл: «Унда ўзинг биласан. Шартимга кўнмагунингча бу ердан чиқиб кетишни ўйлама!» дебди. Шу пайт шайтони лаъин зоҳиднинг қулоғига шивирлабди: «Аёлнинг шартини дарҳол қабул қил! Бор-йўғи бир қадаҳ шароб ичиб, унинг чангалидан қутилиб кетасан! Сўнгра яна тавба қилиб, май ичганингнинг гуноҳини ювиб юборасан!» Зоҳид иблиснинг тузоғига илиниб, қадаҳни сипқорибди. Сўнгра… мастликда зино ҳам қилибди. Ҳушига келгач эса, қилиб қўйган маъсиятидан ларзага келиб, аёлни ўлдириб қўйибди.
Мана сизга ичкиликнинг оқибати! Ҳам шароб ичди, ҳам зино қилди, ҳам одам ўлдириб, қотил бўлди!..
Жек Лондон: «Маст одам соғлик пайтида етти ухлаб тушига кирмаган ёмон ишларни қилишга қодир», деганида нечоғлик ҳақ бўлган!
Ҳазрат Навоий эса:
«Бадмастга дамодам ичмоғидин не баҳр,
Ки одамийлик қатлиға ичар қадаҳ-қадаҳ заҳр»? дея одамзотни заҳри қотил ичиб, ўз-ўзини маънавий ўлдиришдан қайтаради.
Мана азизлар, сизларни шунча хатарлардан огоҳ қилдик. Наҳотки энди ҳам «заҳар» ичиш фикридан қайтмасангиз?!.
Категория: Mulohaza | Просмотров: 1897 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]