Dushanba, 18.11.2024, 09:34
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Июнь » 4 » SMS Sport - 1
09:41
SMS Sport - 1
Бокс ҳаками санаяпти:
— Бир.икки, уч...
— Менга қара, — шивирлади секундант чўзилиб ётган боксчига.
— Саккизгача турма.
— Яхши, — деб инқиллаб сўради боксчи. — Ҳозир соат неччи бўлди?

Севимли футбол командаси дурранг ўйнаганидан норози бўлган футбол ишқибозидан бир одам сўради:
- Хисоб неча бўлди?
Алам билан:
- Нолу нолга бизнинг команда ютди! - деб жавоб берди.

Ёши ўтиб қолган икки нафар футболчи ким биринчи бўлиб ҳаётдан ўтса, иккинчисига нариги дунёдан футбол бор йўқлигини маълум қилади, деб келишишибти. Вақти-соати етиб, улардан бири нариги дунёга равона бўлибти. Уч кундан сунг алоқага чиқибти:
-Оғайни, сенга яхши-ёмон хабарим бор .
-Яхшисидан бошла.
-Бу ерда футбол ўйнашар экан.
-Ёмони нима экан?
-Келаётган жума куни ўйин, сен асосий таркибдасан.

Абрамович билан Моуриньо Манчестерга саёхатга боришганда, шахар атрофини яёв кезишибди. Кеч кириб колганда улар чодир солиб, тунаб колишадиган булиб колишибди. Бир вакт Моуриньо уйгониб кетиб тепага караса, юлдузларга кузи тушиб колибди. Шунда у Абрамовични туртиб уйготиб сурабди:
- Жаноб Абрамович, тепадаги юлдузлар нимадан далолат беради?
- Шуниям билмайсанми Жозе?! Эртага хаво мусаффо булишини билдиради-да!
- Хуп фаросатингиз борда, хужайин! Устимиздаги чодиримизни угирлаб кетишганини билдиради!

Абрамович уз йигитларига иш хаки таркатиб туриб, руйхатни укимокда:
- Лэмпард-80 минг, Дрогба-50 минг, Макелеле-40 минг, Жереми-40 минг, Жами-… ЖАМИ-…, Тентак, хаммадан куп пул олар экану, маош олгани келмабди?! Кизик, негадир уни танимаяпман?!

Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқитувчи синфхонага киргач, доскага кўзи тушди. Доскадан “ПАХТАКОР-ЧЕМПИОН” деб ёзилган эди.
- Буни ким ёзди?
- Мен, кечирасиз...
- Доскага чиқ, ўчир, ёз “ТРАКТОР-ЧЕМПИОН”!

Икки генерал футбол ҳақида суҳбат қуришмоқда:
- Сизнинг севимли командангиз қайси?
- “Сафланинг!”

- Сен нима қилиб қўйдинг? Ахир ўз дарвозангга гол уриб қўйдинг-ку?
- Ўзимни тутиб туромадим, зарба бериш учун қулай вазият эди-да.

Бизнинг футболчиларимиз каерда яхширок уйнашади, - хужумдами ёки химоядами?
- Картада!

Сотувчи футбол ўйинига беш ёшли уғлини олиб келди. Майдонга тушган футболчиларни кўриб, ўғли отасидан сўради: — Дада, нега уларнинг нархини орқасига ёзиб қўйган

Бокс мактабида биринчи дарсдан кейин тренер ўқувчидан сўради: — Саволингиз борми? — Ҳа. Сиртдан ўқиш мумкин эмасми?

Ажойиб хаво, идеал майдон, хеч канака ёгингарчилик ва шамол йук... Хуллас, хар доимгидек хамма нарса бизнинг терма жамоамизга карши..

- Кечирасиз, сизда "Насаф - Чемпион" номли китоб борми? - Фантастикалар бешинчи қаторда. - "Нефтчи - чемпион" чи? - Тарихий китоблар эса еттинчи қаторда.

O'zbekiston futbol federatsiyasining FIFAga yozgan talab xati:

FIFA O'zbekiston ishtirokidagi uchrashuvlaga quyidagi o'zgartirishlar kiritsin:
1.FIFA reytingida 50 pog'onagacha bo'lgan terma jamoalarga qarshi o'yinda O'zbekiston 4 darbozabon,100 gacha 3 darbozabon, 100dan past pog'onadagi jamoalarga qarshi 2 darbozabon bilan o'ynasin. Brazilyaga qarshi esa 5 darbozabon o'ynasin va Brazilya 9 kishi bo'lib o'ynasin.
2.O'zbekistonga qarshi o'ynayotgan jamoalarga faqat bosh bilan o'ynashga ruxsat berilsin. Boshdan tashqari yeri bilan o'ynagan o'yinchiga avtomatik ravishda qizil kartochka ko'rsatilsin. O'zbekiston terma jamoasiga esa o'yin davomida futboldan tashqari basketbol, voleybol, amerikan futboli qonunlaridan foydalanishga ruxsat berilsin.
3.O'yin davomida raqibga 1 o'yinchi almashtirish, Uzb.ga esa barcha o'yinchilarni almashtirish huquqi berilsin.
4. Maydon markazining raqib tarafida O'zbekistonlik futbolchilarga qarshi ishlatilgan har qanday qo'pollik penalti bilan jazolansin. Penalti bajarish jarayonida raqib jamoa futbolchilari maydon markazida, O'zbekiston terma jamoasining barcha o'yinchilari raqib jarima maydonchasi ichida turishsin. O'zbekistonga penaltini 3 marta tepish imkoniyati berilsin.
5. O'zbekiston uchun har 3 burchak to'pi tepilishi 1 gol hisoblansin, har 2 jarima to'pi tepilishi 1 gol hisoblansin.
6.UFF rahbariyatiga har qanday o'yinni qaytadan o'tkazish uchun katta huquq berilsin va UFF istagan vaqtida o'yinni boshqa kunga ko'chirish, qaytadan o'tkazish huquqi berilsin.
Yuqoridagi talablar bajarilmasa O'zbekiston terma jamoasi JCH-lari va Osiyo chemp.larida qatnashishdan bosh tortadi.


Категория: SMS sport | Просмотров: 1144 | Добавил: hamma | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
Ник: Nurbek

Biroz bachkanaroq keyingi safar ish qo'shganda saviyasiga etibor berishingizni so'rayman


Ник: Nurbek

Smslar zo'ru biroz eskiroq


Ник: Administrator

biggrin Yoqqanidan mamnunman Dj_BEk! biggrin


Ник: DJ_bek

juda zo'r mazza qilib o'qib chiqdim. DJ_bek biggrin


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]