...
Устига шаффоф топик билан на мини-юбка, на «макси-пояс» деб бўлмайдиган
нарсани илиб олган…
Қизгина, қаёққа шошиласан, нимани қидиряпсан? Тўхта, ҳали кеч эмас,
тўхта! Уйингга қайт, ўзлигингга қайт. Сен бошқача ҳаёт учун, бошқа
мақсад учун яратилгансан!
Кўз олдимда турибсиз – нозик, бокира, энди куртак
ёзаётган навниҳолсиз, навбаҳорнинг биринчи нишоналари – эндигина 12-13
га кирибсиз… Ҳаётга эндигина қадам қўймоқдасиз. Бироқ баъзи
тенгдошларингиз аллақачон ҳаётдан кўз юмганлигини биласизми? Балоғат
ёшига етаётган қизларда ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпайиб бораётган
экан. Ҳали жавобсиз севги, ҳали хиёнат, ҳали севган кишисининг ўлими,
ҳали оиладаги ташвишлар – буларнинг барчаси ёшгина қизларни тўққизинчи
қаватдан ўзини ташлашга ёки бир қути дорининг ҳаммасини бирданига ичиб
юборишга мажбур қилаётган эмиш…