Odamlar ba'zan "birinchi muhabbatim"
degan iborani ishlatishadi. Men ajablanaman: "Nahotki sevgi raqam bilan
sanalsa?!" Sevgi inson hayoti davomida faqat bir marta berilmaydimi?!
Yoki boshqalar qayta - qayta sevib qolaveradimi?
|
Бир яқин дугонам куйиниб шундай дейди:
—Турмуш ўртоғим яқинда чет давлатда бўлиб қайтди. Бу унинг хорижга
қилган илк сафари эди. Уни кузатганимда қанчалик севинган бўлсам, кутиб
олгач, қай аҳволга тушганимни таърифлаб беролмайман…
|
“Қачонки
тармоқли маркетинг пирамида шаклига эга бўлиб, янги келган мижозлардан
олинган пул улардан юқорида турган иштирокчиларнинг барчасига (энг тепа
қисмигача) тақсимланар экан, бас бу фирибгарликнинг асл кўринишидир”.
|
***
....Англияда
амалга оширилган бир тадқиқот натижасида оилали ҳар юз кишидан
олтмиштасининг ит каби уй ҳайвонларини ўз турмуш ўртоғидан яхшироқ
кўриши маълум бўлди....
Инсон кундалик ишлардан фориғ бўлар экан, мириқиб
хордиқ чиқариш пайтига тушади. Буни ҳар ким ўз табиатига кўра ҳар хил
белгилайди. Кимдир фурсатдан фойдаланиб ёстиқ билан “дардлашса”, яна
кимдир мусиқа онги остида хаёлини жамлашга ҳаракат қилади. Улар орасида
китоб мутолааси билан маънавий-руҳий дам олишни кўзловчилар ҳам
топилади. Нима бўлганда ҳам дам олиш тушунчаси, менинг фикримча
кишиларнинг маънавий-руҳий, фитрий ва илмий салоҳиятига қараб ҳам
ўзгаради. Зеро баъзи бировлар учун дам олиш деб билинган ҳолат сиз учун
жуда зерикарли бўлиши мумкин. Баъзан эса улардан нафрат ҳам қиларсиз...
Кўча-кўйда ити билан “ҳамсуҳбат бўладиган”, шу билан хордиқ
чиқарадиганларни кўриш, ҳар куни учратиш одатий ҳолга айланди. Халқимиз
табиати ва фитратига тамоман мос келмайдиган бундай ҳолат баъзи “янги
ўзбеклар” томонидан ҳам одат тусига кириб бормоқда.
|
Xolamning
uyiga mehmonga borgandim. Eshik ochilishi bilan sho‘x-shodon jiyanlarim
yugurib chiqishdi. Sog‘inganimdan mehrim tovlanib, birma-bir bag‘rimga
bosdim. Bu vaziyatni jiyanim Otabek zimdan kuzatib turgan ekan, o‘z
fikrini dabdurustdan bayon etdi:
— Opa, siz bizni o‘pmang. Biz sizning jiyaningizmiz-ku, sevishgan yigit-qizlar shunday qilishadi.
Boshida
uning so‘zidan qotib qoldim. “Ha, sen odobsiz, bu gapni qaerdan
olding?” desam, “Solih bilan Zaynab sevishib maktabga ham bormay,
shunday qilishdi”, deb kulib qochdi.
— Dadang qaerda? Sen bolani dadangga aytmasammi?
|
“Toshshahartransxizmat” uyushmasiga qarashli 115, 19-yo‘nalishidagi
avtobuslar 10-12 daqiqa oraliq vaqt o‘rniga 20, ba’zida esa 30 daqiqa
oraliqda qatnamoqdalar. Ayniqsa, shu yo‘nalishdagi avtobuslar ertalab
soat 7.00 dan 9.30 ga qadar “SamPI” bekatidan “Bodomzor” bekatigacha
“quvlashmachoq” o‘ynashlarini afsus bilan aytish joiz.
Bugungi
hayotimizni transportsiz tasavvur qilib bo‘lmaydi. Albatta,
mamlakatimizda mustaqillik yillarida Toshkent shahar yo‘lovchi tashish
transporti tarmog‘ida juda katta ijobiy o‘zgarishlar amalga oshirildi.
|
Bosh hisobchi bo‘lib ishlayotgan Xamida negadir bezovta edi. Shundanmi,
«Inoyat-invest» mas’uliyati cheklangan jamiyat hududini ko‘zdan
kechirdi. Avtomobillarning gaz quyish kompressoriga ulangan quvur
joylashgan yerda to‘xtab nimanidir chamalay boshladi. Quvurga avariya
holati uchun o‘rnatilgan boypas yopqichini u yoq-bu yog‘ini qarab
ko‘rdi-yu, izlagan narsasini topganday bo‘ldi.
|
***
...Башарасига
бўёқчаплаб, пардоз-андоз қилиб олган хонанда хоним эса оғзидан бол
томиб, нозу-истиғно билан уйининг хоналарини кўрсатиб юрарди...
|
***
Туғуруқхона
эшиги олдига келаётган лимузинларнинг кети узилмайди. "Мерседес" ва
бошқа машҳур русумдаги машиналардан тасвирчи, сураткаш, тўй ёки базмга
келгандек ясан-тусанни жойига қўйган аёллар, ота бўлмиш ва унинг
жўралари қимматбаҳо совғалар, гулдасталар билан тушишади. Туғуруқхона
ҳовлисида улар ёш она билан чақалоқни кутишади. Ниҳоят, улар чиқа
бошлагач, тасвирчи ва сураткаш туғуруқхона ичига югуришади. Заррин
матоли йўргакларга ўралган чақалоқ ҳар турга солиниб, она-бола иккиси
тасвирга олинади.
|
ҲАДДИНГИЗДАН ОШИБ КЕТЯПСИЗ! .
Толстойнинг
бир гапини энди-энди тушунаётгандекман: “Аёл киши бош кўтаришни
бошласа, эр зоти бош кўтариб юролмай қолади!” Ҳа, азизлар, бу сафар мен
қитмирлик қилмоқчиман. Озгина услубимни ўзгартирган ҳолда, албатта!
Газетамизнинг ўтган сонларида чоп этилган мақолаларни таҳлил қилиб,
уларнинг жамланмасидан туғилган хулосани мақола этиш нияти пайдо бўлди
менда. Бунга сабаб кунларнинг исиб кетганлиги ва кийимларнинг тобора
ечилиб кетаётганлиги..
|
Талабаликнинг иссиқ-совуғи, яхши-ёмонини бирга тотиб,бир тану бир
жондай бўлиб кетганим Фотима исмли курсдошимга қаттиқ меҳрим тушиб
қолган экан. Ўқишни тамомладик. У турмушга чиқиб Самарқандда қолди. Мен
эса Тошкентда ишлаб қолдим.
Уни
роса эслаб, соғиниб юрган кунларимнинг бирида синглим «Фотима
ўртоғингиз шу ерда экан, кўчиб келишибди» деса бўладими? Қувончим
ичимга сиғмай кетди. Манзилини берган экан, ён дафтарчамга алоҳида ёзиб
қўйдим.
|
|