Dushanba, 18.11.2024, 07:39
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Февраль » 29 » Муаммони хал килишни бошладикми?
12:15
Муаммони хал килишни бошладикми?
Аллох таоло айтадики,

Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас.(Раъд сураси, 13:11)


Узимиздан сурайлик "Мен узимни яхши томонга узгартирдимми? Аллох таолонинг харом килган нарсаларидан узимни йирок килдимми? Менинг эътикодим кандай? Мен бирорта бидъатга эргашиб колмаганманми? Ширкни аник тушундимми? Узимни ширкдан ва унга олиб борадиган нарсалардан йирок килдимми? Умуман Исломга худди Аллох таоло хохлаганидек хамда Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам курсатганларидек ва сахобалар тушунганларидек амал киляпман-ми? Ёки мен амал килаётган эътикод, акида ва манхаж тамомила бидъатга кирадими? Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам ва унинг сахобалари, тобеинлар акидалари хакида айнан бирор китоб ёки маъруза эшитдимми? Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам яхшиликларига гувохлик берган Салафларимизнинг бирорта Акида, Суннат китобларини укидимми?..."

Асримизда ботил акидалар, ёлгончилик, алдаш, бидъат, нафсга эргашиш, бу дунёни хаддан севишлик, кабрларга ибодат килиш, жохиллик, кур-курона таклид килишлик ва х.к муаммолар авж олганлигини хар бир акл сохиби тан олади.

Бундан ташкари мусулмонларнинг узлари хам жуда кучсиз ахволда. Мана шу нарсаларга нима сабаб?

Шубхасиз, юкорида зикр этилган оят хакида тафаккур килсак, биз мусулмонлар узларимизни хали тугри унгламадик, узимининг холатимизни яхши томонга узгартирмадик. Хар биримиз бошка бир киши келиб холатимизни тугрилаб куйишини кутиб тургандекмиз. Аммо Аллох таоло оятда аник айтмокдаки, токи биз узимизни унгламас эканмиз холатимиз хеч качон узгармайди.

Имом Молик рахимахуллох айтган эканларки: "Бу Умматнинг охири боши ислох булган нарса билан ислох булади".

Узимиздан сурайлик, Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам ва унинг сахобалари, тобеинлар, 4 имомларимиз акида ва манхаж(йул) лари нима эди? Биз унга аник амал килмокдамизми ёки шунчаки тил билан айтиб амалда эса уларнинг акидаларига, манхажларига зид булган акида ва манхажга эргашиб юрибмизми?

Аллох таоло айтадики, "Унинг(Мухаммад саллаллаху алайхи ва салламнинг) ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар." Нур сураси 24:63.

Имом Молик рахимахуллох яна айтганларки:"Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам даврларида нима дин хисобланмаган булса, хозир хам у нарса диндан хисобланмайди", яъни Мухаммад саллаллаху алайихи ва саллам даврларида нима дин хисобланган булса хозир хам худди ушагина дин хисобланади, ундан бошка нарсалар Ислом динидан хисобланмайди.

Шунинг учун хам , , Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам акида ва манхажларига кайтайлик. Мухаммад саллаллаху алайхи ва саллам ва сахобалари йулида булмаган ва унга зид булган  йулларга эргашишлик хакикатга юз угиришлик булади.

Аллох таоло айтадики:

Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой! Нисо сураси, 115-оят.

Муаммоларни хал килишни фалончи ёки пистончидан эмас балким хар ким шахсан узидан бошламоги даркор.

Vа Аллох таоло яхширок билади.

forum.ziyouz.com
Категория: Maqolalar | Просмотров: 1461 | Добавил: hamma | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]