Яна бир мисол.
Фарғонадаги
учувчилар ҳарбий қисмида командирлар таркибидаги юқори унвонли зобитлар
миссионерлик билан шуғулланишади (тўрт-беш йиллик гап). Китобларни олиб
келиб тарқатишда ҳарбий самолётлардан фойдаланишади. Қўл остиларидаги
кўп ўзбек зобитларини христиан қилиб улгуришган, қаршилик қилган бир
йигитни хизматдан ҳайдашган (Бу йигитнинг Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига ёзган хатининг бир
нусхаси таҳририятда сақланмоқда).
Бунақа мисоллар кўп. Қимматбаҳо
қоғозларга миссионерлик китобларини, варақа (буклет)ларини чоп эттириб,
бозорларда, касалхоналарда, санаторийларда, метроларда, ҳатто
трамвай-автобусларда ҳам бемалол текинга тарқатишяпти. Кўп варақа ва
китобчаларининг орқасида Тошкент шаҳар Хабаровск кўчаси 30-уйда
жойлашган ибодатхоналарига чақириқлар учрайди. Афсуски, баъзилар
хилма-хил сабаблар билан (бу алоҳида мавзу) уларнинг тузоғига илиниб,
залолат йўлини тутиб кетяпти.
Хўш, бу миссионерлар ўзи аслида ким?
Ҳар
ким бўлиши мумкин, аммо дин одами эмас! Ҳатто христианлик нуқтаи
назаридан қаралганида ҳам, улар росмана диндор эмас! Миссионерликка
махсус ўқитилган турли касб эгаларидир.
Асосий мақсадлари ҳам динсиз бир миллатни динга киритиш эмас, балки
мусулмон фарзандларини, кўп сабабларга кўра ҳақ динлари таълимотидан
хабарсиз қолган ҳолатидан фойдаланиб, Исломдан чиқаришдир! Ҳа, улар
бизни христиан қилмоқчи эмас, балки Ислом динимиздан чиқармоқчи, холос!
(Тарихда ва бошқа мамлакатларда бу фикримизга мисоллар кўп.) Чунки
ўзлари даъват қилаётган “дин” (ёки мазҳаб)ларининг ботил эканини, Ислом
билан ҳеч бир жиҳатда беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши
билишади. Бунинг энг катта исботи:
биринчидан, бу миссионерлар ҳеч
қачон ҳақиқий мўминларга ёки дин илмидан озми-кўпми хабардорларга
рўпара келмайди, асосан билмайдиганларни овлайди, ўшалар билан ишлайди;
иккинчидан,
ташвиқ китобчаларида кўпинча Қуръони карим оятларини ҳам келтириб,
мақсадларига хизмат қилдирмоқчи бўлишади. Мантиқ уларнинг
иккиюзламачилигини кўрсатади, чунки агар Қуръоннинг уч-тўрт оятини
бўлса-да ҳақ деб билса, нега тўласича Исломни қабул қила қолмайди?!
Ҳолбуки, улар аслида Қуръонни инкор этади. Унда нега Қуръонга суянади?!
Бу макрлари уларнинг асл мақсадлари дин эмаслигини кўрсатади;
учинчидан,
2002 йил миссионерлар Рамазон ойи яқинлашганида ўзбекча “Муборак
Рамазон ойи 2002” номли тақвим-буклет тарқатишди. “Бисмиллаҳир раҳманир
роҳим” деб бошланган, сўнгра “Рўза ҳақида” деб сарлавҳача қўйилган-да,
Инжилдан иқтибослар келтирилган. Оғиз ёпиш, оғиз очиш дуолари деб ҳам
Инжилдан қандайдир парчалар келтирилган. Буклетнинг иккинчи
саҳифасидаги тақвимда оғиз ёпиш, ифторлик ва намоз вақтлари
мусулмонларнинг тақвимларидан олинган (буклет Олмаотада босилган).
Ажаб-ажаб, “Бисмиллаҳ...” ҳам, Рамазон ойи ҳам мусулмонники, рўза
тартиблари, вақти ҳам мусулмонники, намоз ҳам фақат мусулмонларда бор
бўлса, сен кимсан ва мақсадинг нима, эй миссионер?!
Бу мисол уларнинг асл башараларини жуда чиройли фош этади.
Уларнинг
мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқариш эканига
яна бир далил — улар ахлоқни яхшилаш билан сира шуғулланишмайди.
Аксинча, хулқни бузадиган ишларни ёйишади. Ҳар хил ўйинлар,
“дискатека”лар ташкил қилишади, ресторанлар очиб, “тунги
кўнгилхушликлар” уюштиришади.
Миссионерларнинг бу ишлардан
кўзлаган ғоялари нима? Асосий масала шу нуқтада. Миссионерларнинг
мақсад-ғояси фақат ва фақат сиёсийдир! Бугунча беғубор хархаша ёки
демократиянинг оддий бир тақозоси бўлиб кўринаётган ҳаракатларининг
тагида эртанги кунга мўлжалланган жуда катта сиёсий найранглар ётибди.
Бу найранглар тагида қандай қора мақсадлар яширинган?
1.
Миссионерларнинг ортларида турган, уларни катта маблағлар билан
таъминлаётган, информатсия ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳартомонлама қўллаб
турганлар бу диёрларни маданий ва маънавий истило қилиш ва бу ерларда
ўзларини бегонасиратмасдан мустаҳкам ўрнашиб олиш учун миссионерларнинг
тузоғига илинганлардан фойдаланади. Бунга тарих ва тажриба гувоҳ.
2.
Анъанавий мусулмон бўлиб келган, яъни, мафкураси, урф-одати, бутун
бошли маънавий тарихи бир хил бўлган (аслида, мамлакатимизнинг
куч-қудрати ҳам шунда эди) халқимизнинг юрагини парчалаш, заифлаштириш,
пароканда қилиш ва турли-туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан ўз
ҳолимизча яшашга йўл қўймаслик.
3. Юртимизни доимий низо майдонига айлантириб, уни ҳал қилишда ўзларига муҳтож қилиб қўйиш.
4.
Иложи бўлса, баъзи ҳудудларга алоҳида аҳамият бериб, у ерларда ўзларига
эргашганларнинг сонини кўпайтириб, келажакда гўё уларнинг хоҳиш-иродаси
ва кайфиятлари сифатида бўлгинчилик (сепаратистик) ғалаёнларини чиқариш
ва оқибатда мамлакатни парчалаб ташлаш. Масалан, Қорақалпоғистонда
миссионерликнинг авж олгани, улар у ерда катта натижаларга эришаётгани
бу жиҳатдан хатарлидир. Оқибат шу ҳолга олиб келишига уч-тўрт йил бурун
Индонезияда рўй берган ҳодисалар ишора қилади. Бундан бор-йўғи ўттиз
йиллар аввал миссионерлар Шарқий Тимор ўлкаси аҳолисини
“христиан”лаштира бошлаган эди. Йигирма беш йилдан кейин диний асосда
тўпалон чиқариб, бутун Ғарб олами оёққа турди ва Шарқий Тиморни
Индонезиядан ажратиб олди.
Яна бир мисол. Кечаги мусулмонлардан
христианликни қабул қилганларнинг сони 10000 (ўн минг)тага етгани
муносати билан 2004 йил ноябр (ёки декабр) ойида Тошкентда ўтказилган
тантанали йиғилишларида “Крестовuй поход қилайлик!” деган хитоблар ҳам
янграган. Ҳозир шундай бўлса, яна ҳам кучланиб олганидан кейин нима
бўлади?!
5.“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Виждон эркинлигини
таъминлаш” каби сиртдан чиройли шиорлар ниқоби остида оддий
суд-прокуратура органларидан тортиб то давлат раҳбари ишларигача
аралашиб, мустақил давлат бошқарувига йўл қўймаслик; жамиятни доимий
безовта қилиб туриш орқали бошқарувда асабий бир вазиятни вужудга
келтириш; турли-туман матбуот органлари ва “нодавлат ташкилот”лар
воситасида ташвиқот юритиб, ўзларини гўё халқнинг ҳимоясига отланган
кўрсатиб, халқнинг “дарди”ни айтиб, давлатга қарши гиж-гижлаш, давлатни
эса бу қутқуларни бостириш учун кескин чоралар кўришга мажбурлаш ва
мана шу йўл билан халқ ва давлат орасига ўзаро ишончсизлик руҳини
сингдириш.
Ва ҳоказо.
Кўриниб турганидек, бу ишларнинг динга,
диний даъватга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки бир мамлакатни ўзларининг
сиёсий тизгинларига солиб олиш учун режаланган найранг услубларидан
биридир. Масала фақат диний бўлганида ташвишланарли жойи кам эди. Чунки
(гарчи миссионерлик фаолияти мамлакатимизда қонунан тақиқланса-да),
улар севадиган виждон эркинлиги қоидасига кўра ҳам, ким христианликни
танласа, марҳамат, ким мусулмонликни танласа, марҳамат — ҳар ким гўрга
ўзи киради, қиёматда ҳар ким эътиқодига ва амалига яраша
жазо-мукофотини олади, бу билан жаннатийлар ҳам, дўзахийлар ҳам камайиб
ёки ортиб, Аллоҳнинг ҳақиқий дини ҳам кучсизланиб қолмайди.
Миссионерларнинг
мақсадлари сиёсий бўлгани учун ҳам хатарли ва ташвишланарлидир. Чунки
натижа бевосита мамлакат хавфсизлигига дахлдордир. Уларнинг
кирдикорлари бу нуқтаи назардан баҳоланмоғи ва чора-тадбир ҳам шунга
кўра олинмоғи лозим. Акс ҳолда, биз келажак авлодга кучли, озод ва обод
ватанни эмас, балки халқининг руҳи-дили бир-бирига бегона, шу туфайли
қатор муаммоларга ботган, пароканда, маънавий зиддиятлар авж олган,
бинобарин, заиф ва қарам бир ўлкани қолдирган бўламиз, Аллоҳ асрасин.
Хўш,
аҳвол шу даражада оғирми? Ҳа. Бу масалага енгил-елпи қараб бўлмайди. Иш
ўз ҳолига ташлаб қўйилса, бугундан жиддий ва фойдали чоралар кўрилмаса,
болаларимиз келажакда аянчли мушкулликларга дучор бўлиши турган гап.
Аммо аҳволни ўнглашга, келгуси фожиаларнинг олдини олишга ҳали имкон
бор. Нозик диний сиёсат юритиш билан ва яна бир қатор ёрдамчи тадбирлар
билан вазиятни фойдали ўзанга солиб юборса бўлади, деб ўйлайман. Лекин
бу алоҳида мавзу.
09:57 Missionerlar kim va ularning maqsadi nima? | ||
...Ибодатхоналари очиқча ишлагани билан миссионерлар ўзлари асосан
яширинча ишлашади ва маккорона услублардан фойдаланишади. Улар
юртимизга тил ўргатиш, кампютер ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича
малакали мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишлар учун турли-туман
ўқув марказлари ташкил этиб, ёки бўлмаса, ҳар хил йўналишларда хайрия
ишлари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлари қиёфасида кириб
келишди. Узоқ йиллик сиқув остида яшаган, аммо ўзи илмга чанқоқ, дунё
билан мулоқотга киришишга иштиёқманд халқимиз, табиий, бундай ўқув
марказларига мурожаат қилди. Лекин ўқиш жараёнида, “ўқитувчи”лари
асосан миссионерлардан иборат экани маълум бўлди... СССР тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, айниқса, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди. Насронийликнинг, ҳатто умумнасронийларнинг ўзлари эътироф этмайдиган, балки ҳатто инкор қиладиган кўплаб ва турли-туман мазҳаблари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари демократия ниқоби остида ҳамда давлатимизнинг бу борада ҳали тажрибасизлигидан фойдаланиб, адлия рўйхатларидан ўтиб олди, расмий ташкилот сифатида жойларда ўнлаб ибодатхоналарини қурди ва республикани келгусида ҳар жиҳатдан нотинч қиладиган кир, ғаразли фаолиятларини бошлади. Албатта, бу ишлар катта маблағсиз, сиёсий ва информатсион таянчсиз амалга ошмайди. Америка бошлиқ бутун Ғарб давлатларидаги миссионерлик ташкилотлари, йирик бойлар, ҳатто сиёсий доиралар бу ҳаракат учун жуда катта маблағ тикди. Чунки бундан кўзлаган натижалари тез орада бу сарф-харажатларини бир неча ўн, юз, ҳатто минг баробар қоплаб кетишига улар ишонишар эди. Ибодатхоналари очиқча ишлагани билан миссионерлар ўзлари асосан яширинча ишлашади ва маккорона услублардан фойдаланишади. Улар юртимизга тил ўргатиш, кампютер ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишлар учун турли-туман ўқув марказлари ташкил этиб, ёки бўлмаса, ҳар хил йўналишларда хайрия ишлари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлари қиёфасида кириб келишди. Узоқ йиллик сиқув остида яшаган, аммо ўзи илмга чанқоқ, дунё билан мулоқотга киришишга иштиёқманд халқимиз, табиий, бундай ўқув марказларига мурожаат қилди. Лекин ўқиш жараёнида, “ўқитувчи”лари асосан миссионерлардан иборат экани маълум бўлди. Бир зиёли танишимнинг қизи Тошкент Тиббиёт институтини аъло битириб, изланувчанлиги, тиришқоқлиги боис, соҳаси бўйича чуқурлаштирилган билим олиш учун Америка очган икки йиллик шундай ўқув марказларидан бирига қатнаган. Айтишича, биринчи йили ҳақиқатан яхши, кучли ва зарурий билим беришибди. Ҳамма ёш мутахассислар хурсанд. Аммо иккинчи ўқув йили бошланиши билан, “Энди ибодат қиламиз”, дейишибди “ўқитувчи”лари. Биринчи йили ҳам ҳар хил ишоралар билан иқтидорли болаларимизни насронийликка даъват қилишган экан, лекин иккинчи йили “Ибодат қилмаганни ўқитмаймиз!” деб туриб олишибди. Натижа бундай бўлган: баъзилар насронийликка ўтишни хоҳламай, ўқишдан ҳайдалган; баъзилар “Илмини олиб қолайлик”, деб гўё ёлғондакам ибодатлар қила бошлашган; учинчи тоифа эса, ҳақиқатан мусулмонликдан чиқиб, уларнинг ботил дину мазҳабларига кирган.
| ||
|
Всего комментариев: 0 | |