Dushanba, 18.11.2024, 05:53
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Март » 29 » Iroqdagi qurbonlar:AQSH aytgan demokratiya shumi?
11:41
Iroqdagi qurbonlar:AQSH aytgan demokratiya shumi?
АҚШнинг Ирокдаги қурбонлари 4 минг нафарга етди
АҚШнинг Ирокдаги қурбонлари 4 минг нафарга етди
Улар демократия ва озодлик олиб келдик, дея жар солишди. Лекин қани у демократия ва озодлик? Атрофда фақат ўлим кўринади

Якшанба куни кечқурун, Бағдод жанубидаги йўлда бўлиб ўтган портлаш натижасида 4 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди, дея хабар беради Euronews. Шу тўрт нафар аскар билан АҚШнинг ушбу мамлакатдаги йўқотишлари 4 минг нафарга етди. Норасмий манбаларга кўра яна 29 минг нафар ҳарбий шу кунгача яраланганлар рўйхатидан жой олган. Пентагон берган маълумотга кўра ҳалок бўлган аскарлар сони 9 нафарга камроқ кўрсатилган. Ироқликларнинг эса уруш бошидан бери қурбонлари сони турли манбаларда 300 мингдан бир миллионгача кўрсатилмоқда.
«Ҳар бир берилган қурбондан жуда афсусдамиз, - дейди Бруклин университети аналитикларидан бири. - Берилган қурбонлар сони маълум бир чегарани ёки босиб ўтилган қандайдир масофани ифода этмайди, шунчаки урушнинг даҳшатли оқибатларини яна бир карра бизга эслатади».
Ироқдаги уруш Америка жамиятини ваҳимага солди. Баъзи америкаликлар бу масалада президент Бушни тўлиқ қўллаб-қувватласалар, бошқалар аксинча, зудлик билан аскарларни Ироқ ҳудудидан олиб чиқишни талаб қилишмоқда. Ироқдаги қурбонлар сонининг ўсиши эса бундай кишилар сонини кўпайтиради.
Ироқликлар учун АҚШ аскарларининг ўлими унчалик ҳам ташвиш туғдирмаяпти. Бағдод кўчаларидаги оддий аҳоли бу ҳақда бемалол гапирмоқда. Уларни кўпроқ ўз тақдирлари қизиқтиради. Айнан шу куни Ироқнинг турли ҳудуларидаги отишмалар ва тўқнашувлар натижасида 60 нафар ироқлик ҳаётдан кўз юмган.
«4 минг нафар АҚШ аскарининг ўлими бизни унчалик ташвишга солмайди. Бизни ташвишлантирадиган нарса - юзлаб, минглаб ироқлик тинч аҳолининг қурбон бўлиши», - дейди оддий фуқаролардан бири.
Яна бир халқ вакили: «Агар Худо ирода қилса, қурбонлар сони 4 миллионга ҳам чиқади. Чунки улар шу пайтгача биз учун ҳеч нарса қилиб беришмади. Улар демократия ва озодлик олиб келдик, дея жар солишди. Лекин қани у демократия ва озодлик? Атрофда фақат ўлим кўринади», деди.
Ўтган якшанба куни 47 нафар Ироқ аскари ҳалок бўлди. Ироқлик аскарлар ҳақидаги аниқ статистика оммавий ахборот воситаларида жуда кам эълон қилинади. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақида эса шунчаки тахминий маълумотларгина мавжуд.

Категория: Siyosat | Просмотров: 1399 | Добавил: hamma | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]