Dushanba, 18.11.2024, 05:30
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Март » 29 » Gullayotgan havfli biznes
11:46
Gullayotgan havfli biznes

...банда «фақатгина Аллоҳ ҳузурида мутлақ қул, бошқалар олдида эса мутлақ ҳур»дир...

Жаҳон миқёсида «одам савдоси» глобаплашиб, бу ўз навбатида инсонни жиддий ташвишланишига сабаб бўладиган муаммолардан бирига айланиб бораяпти. Кулдорлик даври аллақачон ўтиб кетган, бу шунчаки миш-миш холос дейдиганлар ҳам топилади. Аммо дунёда бўлаётган шундай воқеа-ҳодисаларга назар ташласангиз бунинг айни ҳақиқат эканига шубҳа килмайсиз.
«Одам савдоси»нинг дунёга келиш омиллари нимада? Энг аввал мана шу саволга жавоб беришдан бошласак. Биринчидан, ишсизлар сонининг тобора ошиб, иш ўринларининг камайиб бораётгани. Иккинчидан, инсонлар онгидаги боқимандалик иллатининг ривожланиши ҳамда эр-хотиннинг ўзаро низолари. Учинчидан, инсонларнинг ношукрлиги, борига қаноат қилмай ўзини ўққа-чўққа уриб, кези келса, ишлаш учун чет элга кетиши. Тўртинчидан, ноқонуний «туризм», «Никоҳ агентликлари».
Юқоридаги биринчи ҳамда иккинчи омил учинчи, тўртинчи омилни ўз-ўзидан юзага келтиради. Масалан, ўз юртида иш топа олмаса ёки топган ишидан келадиган даромади оила тебратишга етмаса. Қолаверса, оила тебратиш билан бирга бола-чақа, бунинг устига орзу-ҳавас деган турмушнинг муштлари турганда ишламасликнинг иложи йўқ. Собиқ ишидан топаётган даромадга қаноатланмай қолган, тез ва кўп бойлик орттириш илинжида бўлган ҳар бир одам шубҳасиз чет элни орзу қилади. Ва имкон топди дегунча, йўлга отланади. Оиласида қадр топа олмай, арзимаган нарсадан муаммо ясаб, ёки келажакда бой ва бахтли ҳаётга интилган кўпчилик аёллар жабрланувчилар сафига кириб қоляпти.
БМТнинг статистик маълумотларига қараганда, 2005 йилдан бу ёғига ҳар йили 700 мингдан зиёдроқ одам сотилади. АҚШ давлат департаментининг аниқ ҳисоботи бўйича, бир йилда 600-800 минг, «Инсон хавфсизлигини таъминлаш маркази»нинг баҳолашича, ер юзида жами тўрт миллион одам сотилар экан. Бундан 200 минг одам дом-дараксиз кетган бўлиб, қолганлари мажбуран меҳнатга жалб қилинган.
БМТ шундай хабар берада: «127 мамлакатда «Одам савдоси» кенг тарқалган бўлса, 137 давлатга эса четдан мажбурий ишлаш учун одам келтирилади. Ўғирланган одамлар сони ҳам йилдан йилга ортиб бормокда ва улар (асосан балоғат ёшига етмаган қизлар) кўпроқ Исроил, Туркия, Италия, Япония, Германия ва Греция давлатларига «экспорт» қилинади. Ҳар йили бир миллиондан ортиқ балоғат ёшига етмаган қизлар сотилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланади. Қолаверса, турли фильмларни очиқ саҳналарида мажбуран суратга тушириш, бу ҳам етмагандек, уруш бўлаётган худудларга аскарларнинг кўнглини хушлаш учун юборилади. Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, шу вақтгача 5,7 миллион бола ўғирланган бўлиб, улардан 1,2 миллион нафари қурбон бўлган. Қолганлари оғир меҳнат қилишга мажбўр қилинган. Кичик ёшдаги болалардан донор, бироз каттариб қолган болалардан эса минтақадаги низоларда аскар сифатида фойдаланишади.
Бу ким учун ёки нима учун керак? БМТ мутахассисларининг фикрича, «Одам савдоси» авваллари «қурол» ҳамда «наркотик» савдосидан кейинги учинчи ўринда турган бўлса, ҳозир «қурол» савдосидан кейинги ўринга чиқиб олди. Бу бизнес билан шуғулланувчи кимсалар йилига миллиард-миллиард доллар фойда кўради.
Инсоннинг қадр-қиммати борми? Жаҳон бозорида қулларнинг ирқи, ёши, жинси, жисмоний қувватига қараб нархи белгиланади. Масалан, Исроилда бир қул(қиз)ни бир қўйга алмаштирувчиларни учратиш мумкин.
Киши ақлига сиғдира олмаган оғир юмушлар ҳам ана шу қуллар томонидан бажарилади. Кўмир конларида, машина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш корхоналарида, соғлик учун зарарли барча юмушларда айнан шу одамлар меҳнати борлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Чет элда ана шундай эрки занжирбанд қулларни қотилликка ҳам ундаб ва шу йўл билан мўмай даромад кўришади. Бундай ҳолатлар нафақат давлатлар орасида, балки бутун жаҳонда инсонларнинг қадри ҳеч нарсага арзимас бўлиб бораётгани ва бу инсоният келажаги ҳақида жиддий фикрлашга ундайди.
Албатта, инсон эркига, ҳаётига даҳл килишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Фақат одам ўз нафси олдида енгилиб, озодлигини бой бериб қўйиши мумкин. Зеро, ҳар банда «фақатгина Аллоҳ ҳузурида мутлақ қул, бошқалар олдида эса мутлақ ҳур»дир.

ХУРШИДА тайёрлади

info.islom.uz

Категория: Mulohaza | Просмотров: 1525 | Добавил: hamma | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]