Болалигида Ибн Сино онасидан «Нега осмон олдин катакчалардан иборат
эди-ю, ҳозир ўша катакчалар йўқ?» деб сўраган экан. Бундай деб сўрашига
сабаб гўдаклигида онаси ҳар хил ҳашаротлардан сақлаш мақсадида унинг
юзини элак билан ёпиб қўяр экан. Кейинчалик ўша манзарани бўлғуси табиб
кучли хотираси ёрдамида хотирлай билган экан.
Ҳақиқатан ҳам
хотиранинг имкониятлари жуда кенг. Инсон 20 мингдан 100 минггача сўзни
эслаб қолиши мумкин. Масалан, машҳур компьютер дастурчиси Билл Гейтс
минглаб кодларни ёддан билади, дейилади. Саркарда Александр Македонский
эса аскарларини номма-ном санаб бергани ҳақида ривоятлар бор.