Эх, бу сериаллар... Бугун
эса қадим Бухоронинг энг хилват гўшаларида ўйнаб ўсаётган бегубор
болакайлар ҳам ёғоч от миниб, чўпдан қиличу камон ясаб «Жан-бого»,
«Жумонг» бўлиб чопқиллаб юришибди...
Биздан олдингилар образли ўйинлар ўйнашмаганми
йўқми, аниқбилмайман. Тасаввуримда қолган, улар лойбўрон, чиллак,
яшинмачоқ, кўпкари каби ўзларининг фикрича, жисмонан чиниқтирувчи,
бугунгиларнинг наздида эса «ёввойироқ» ўйинлар ўйнашар эди. Бизнинг
болалик давримизда эса бу ўйинлар гўё «Чингачгук», «Лочин» каби образли
ўйинлар билан бойигандек бўлди. Кейинчалик билсак, бу ўйинларимиз ўзга
миллатларга тақлид экан. Буни дарҳол мустабидлик даврининг жонли
экранда миллий қаҳрамонларимиз образини яратиш имконини бермаганига
йўйдик.
Бугун эса қадим Бухоронинг энг хилват гўшаларида
ўйнаб ўсаётган бегубор болакайлар ҳам ёғоч от миниб, чўпдан қиличу
камон ясаб «Жан-бого», «Жумонг» бўлиб чопқиллаб юришибди... Биз-ку
бегона миллатларнинг қаҳрамонларига тақлид қилганимизга арзирли баҳона
топдик, эртага булар нима қилишар экан?.. Ўйлайманки, биз айбни
қанчалик осонлик билан собиқ империяга агдарган бўлсак, улар ҳеч
шубҳасиз, шунчалик осонлик билан биз - катта авлодни айблайди. Ва бунда
улар ҳақ бўлиб чиқади.
Шу ўринда киночиларимизга бир савол: «Сиз нима деб ўйлайсиз,
болаларимиз нега ўзга элларнинг қаҳрамонларига тақлид этишмоқда ва
сизнинг фикрингизча, уларнинг- болалари «ким» бўлишни орзу қилиши
мумкин? Бу савол ўз-ўзидан тугилгани йўқ. Бунда асосий ролни кино
санъати бажармоқда. Боланинг табиати шундайки, унга истаган ишни буюриб
қилдириш мумкин. Аммо қанчалик қийин-қистовга олинмасин бола ўзи
ёқтирган ўйинни ўйнайди. Чунки ўйин моҳиятан рақсга ўхшайди. Ҳеч киши
ўзи ёк;тирмаган мақомга йўргалайдими? Ўйин эса ўз навбатида боланинг
руҳиятига таъсир кўрсатади. У мургак онгида ўзи сезмаган ҳолда миллий
хусусиятларимиз, миллий қаҳрамонларимиздан кўра бегоналарни ўзига
яқинроқ ҳис қила бошлайди. Уларни бизнинг аждод-лардан минг карра жасур
ва мард қаҳрамонлар деб тасаввур этади.
Айтиб ўтилганидек, ҳақиқатдан ҳам истиқлолга қадар миллий
қаҳрамонларимиз образини яратиш амалда мумкин бўлмаган. Лекин ўша
даврда ҳам республикамизда кино санъати ривожланган. Таниқли
кинорежиссёрлар, киноактёрлар бўлган. Улар ҳозир ҳам бор.
Киноаппаратура ҳам мавжуд эди. Ҳатто ўша биз тақлид қилиб ўйнаган
«Чингачгук» сериясидаги фильм-ларнинг баъзиларини бизнинг маҳаллий
чавандозлар ўйнаб берган. Хул-лас, киночилик саноатимиз истиқлолга
эришганимизда муаллақ қолгани йўқ. Боз устига кейинги йилларда кино
санъатини ривожлантириш бўйича фармонлар, қарорлар қабул қилинди,
кўплаб янги замонавий технологиялар сотиб олинди.
Албатта, мустақиллик йилларида киноижодкорлар томонидан жуда кўплаб
янги-янги фильмлар суратга олинди. Аммо ишланаётган киноларнинг
айримлари тўгрисини айтган-да, тақдимот маросимига чидаб беради. Кейин
сувга тушган тошдай бўлиб кетади. Демак, томошабин Корея ёки Туркия
сериаллари қаршисида михланишга мажбур бўлади. Булар ҳам ҳали сал
эпақага келиб қолгани. Булардан олдин «маиший» Мексика сериалларини ҳам
роса берилиб томоша қилдик...
Нафсиламрини айтганда, кино санъатидан бехабар одамнинг дабдурустдан
бундай мураккаб соҳани тан-қид қилиши адолатдан эмас. Аммо бу
фикрларимиз бугунги оддий бир то-мошабиннинг талабидир. «Наврўз»
байрами куни «Қалпоқ ҳукмдори» деган ўхшатмани кўрдик. Барака топсин,
ижодкорлар боплашибди. Болалар билан роса кулишдик. Кейин туриб-туриб
таъсир қилди. Ахир, Мин (Хитой) империясининг вассали бўлган денгиз
бўйидаги кичкинагина давлатда бир замонлар яшаб ўтган, номини ҳам ҳеч
ким билмайдиган тарихий, айримлари тўқима, корейс қаҳрамонлари бугун
бизнинг болаларимиз, ёшларимизнинг идеалига айланса, унга ўзимизча
ўхшатмалар ясасагу, бутун дунёни ҳайратга солган ўз тарихий
қаҳрамонларимиз бир четда қолаверса. Наҳотки, улар ҳақида сериаллар
ишлаш шунча мўшкул бўлса?
«Келгинди келин» деган фильм ойнаи жаҳон орқали роса реклама қилинди,
кўчапарга афишалар осилди. Ҳозир шу ва шунга ўхшаган фильмларни ким
кўряпти? Шундай фильмлардан йигирматасини ишлагунча жиддийроқ бирорта
сериал ишланса бўлмасмикан?! Киночиларимизнинг эътирофга лойиқ ютуқлари
ҳам бор. Масалан, «Наврўз» байрами куни телеэкранда «Чавандоз» фильми
ҳам намойиш этилди. Яхши ишланган. Кўпкари тасвири ҳам жонли чиққан,
ишончли. Актёрлар ҳам ўзларига топширилган ролларни профессионал
даражада ижро этишган. Бошида кинони мириқиб трмоша қилишди. Корейс
сериалларидаги жанговар саҳналар ҳам бундан ортиқ эмас. Аммо бу -
фильм, сериал эмас. Шу боис тезда ёддан кўтарилиб ке-тади. Узоқ вақт
томошабиннинг онгу-шуурини банд қилмайди.
Шундай имкониятларга эга бўла туриб, нега майда-чуйда мавзуларда
кинолар ишланяпти; жиддий бўлиб жиддий ҳам эмас, комедия бўлиб комедия
ҳам эмас. Актёрларга раҳмингиз келади, кетган маблағга ичингиз ачийди.
Қолаверса, биз шу ўхшатмани ҳам унча «ўхшата олмаётганга» ўхшаймиз.
Бундан бир неча йиллар олдин америкалик киноижодкорлар кўринмас одам
ҳақида ажойиб кино олишган эди. Кўп ўтмай, ҳиндистонликлар шу фильмнинг
ҳиндча вариантини ишлашди. Бу фильмни бемалол оригинал фильм сифатида
баҳолаш мумкин. Яна Голливудда «Ўргимчак одам» фильми суратга олинди.
Бу фильм, айниқса, бола-ларга ёқди. Қайси болага қараманг, икки
бармогини бош бармоғининг тагидан зарб билан чиқаради-да қўлини олдинга
узатиб «тисс» дейди. Буни кузатган Болливуд киноижодкорлари «Ўргимчак
одам»нинг болаларга мўлжалланган варианти лойиҳаси устида иш
бошлашибди. Буни ҳам улар муваффақиятли суратга олишига шубҳа йўқ.
Бизнинг ишлаганимиз эса «Қалпоқ ҳукмдори»га ўхшаш чимдим кулги учун
ишланган енгил-елпи нарсалар. Бинобарин, «Қалпоқҳукмдори» ижод-корлари
киночилар эмас. Улардан салмоқли ва жиддий асарлар кутиш ҳам тўгри
бўлмас. Лекин негадир бизнинг киночилар, театр ижодкорлари, умуман,
саҳна санъатига даҳлдор ижодкор зоти борки, ҳаммаси кулгига ружу
қўйишди. Нега халқимиз жиддийроқ нарсаларда ҳам ижрочи актёрлар «уҳ»
тортавериб томошабинни бездиради.
Модомики, халқимиз ҳали-вери телевизор қошидан жилмай сериаллардан кўз
узмас экан, киночиларимиз мафкуравий курашнинг ана шу йўналишида
байроқни қўлдан бериб қўймасликлари жуда-жуда зарурдир. Бу бизнинг
фикримиз. Сиз нима дейсиз, азиз ўқувчи!
Алоуддин ҒАФФОРОВ info.islom.uz
|