***
Туғуруқхона
эшиги олдига келаётган лимузинларнинг кети узилмайди. "Мерседес" ва
бошқа машҳур русумдаги машиналардан тасвирчи, сураткаш, тўй ёки базмга
келгандек ясан-тусанни жойига қўйган аёллар, ота бўлмиш ва унинг
жўралари қимматбаҳо совғалар, гулдасталар билан тушишади. Туғуруқхона
ҳовлисида улар ёш она билан чақалоқни кутишади. Ниҳоят, улар чиқа
бошлагач, тасвирчи ва сураткаш туғуруқхона ичига югуришади. Заррин
матоли йўргакларга ўралган чақалоқ ҳар турга солиниб, она-бола иккиси
тасвирга олинади.