Dushanba, 18.11.2024, 05:26
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2008 » Август » 26 » Dunyoga mashhur «Jumong»
11:47
Dunyoga mashhur «Jumong»

1971 йилнинг 1 октябри. Шу куни корейс бизнесмени ва унинг турмуш ўртоғи - актриса Ким Юл Донг оиласида ўғил дунёга келди. Унга Ил Гук (Ягона миллат) деб исм беришди.
У дастлаб Апгу-Жонг бошланғич мактабида, сўнгра Гу-Жонг ва Хён-Дэ мактабларида таҳсил олди. Болалигида у узоқни яхши кўролмаслиги сабабли кўзойнак тақиб юрарди.
Мактабни битиргач, Ил Гук Чонг-Жу университетининг Кино ва театр факультетига ўқишга кирди. Ўқиш даврида у АҚШга малака ошириш учун борди, аммо оилавий шароит тақозоси билан Кореяга қайтишга мажбур бўлди.
Барча корейс ёшлари каби у ҳам университетни битиргач, ҳарбий хизматга борди.
1971 йилдан буён МВС телекомпанияси ҳар йили ёш актёрларга кичик рол бериб синаб кўради. Агар улар синовдан муваффақиятли ўта олишса, МВС ёш истеъдодлар билан бир ёки икки йиллик шарт-нома тузади ва уларга кичик сериалларда рол беради. Актёр ёки актрисанинг ўз истеъдодини қанчалик намойиш этиши ва томошабинлар эътиборини қозонишига қараб шартнома муддати узайиб бораверади.
Сонг Ил Гук 27га тўлганида ўзини ана шу телекомпания синовларида синаб кўришга аҳд қилди. Бунга танишларидан бирининг унинг кўриниши ҳар қандай томошабинни ўзига жалб қилишини айтгани сабаб бўлди. Шундай қилиб, Ил Гук актриса онасидан маслаҳат ҳам сўрамай, ҳеч кимга билдирмай, синовда қатнашди. Синовда яхши қатнашаётган бўлажак юлдуз машҳур актриса билан бирга шартли ролни ижро этаётиб ўзини йўқотиб қўйди ва айтадиган гаплари ҳам эсидан чиқиб қолди. Ҳайъат аъзолари уни тинчлантиришгач, у ўзини босиб олди ва синовдан муваффақиятли ўтди.
Шундан сўнг у кичик сериалларда эпизодик ролларда қатнашди.
Унинг дастлабки бош ролни ижро этган сериаллари «Оғир муҳаббат» ва «Севги альбоми» (2002 йил) сериалларидир. Шундан сўнг у бир қатор сериалларда бош ролларда қатнашди.
Унга машҳурлик келтирган сериал эса 2005 йилда суратга олинган «Денгиз ҳукмдори» сериали бўлди. Айнан мана шу сериалдан сўнг уни Осиёнинг деярли барча мамлакатларида таниб қолишди. 2006 йилда суратга олинган «Жумонг» сериали эса машҳурлиги жиҳатидан Корея тарихидаги иккинчи рақамли сериалга айланди («Сарой жавоҳири» сериалидан кейин).
Ўтган йили Ил Гук «Журналист» сериалида бош ролни ижро этди. Актёр сериаллардан ташқари бадиий фильмларда ҳам суратга тушган. Бунга «Мафтункорлик санъати» ва «Қизил кўз» фильмларини мисол келтириш мумкин.
Сонг Ил Гук актёрликдан ташқари спортчи ҳамдир. У Корея триатлон федерациясининг вице-президенти ҳисобланади. Актёрнинг синглиси Сонг Сонг Йи Сеул санъат университетини битирган. У 1992 йилдан 1994 йилгача тўртта сериалда суратга тушган. Турмушга чиққанидан сўнг актрисаликдан воз кечган.
Сонг Ил Гук иштирокидаги сериаллар:
«Журналист», «Жумонг», «Денгиз ҳукмдори», «Мулойимлик шартлари», «Нилуфаргул қишлоғи», «Саҳродаги баҳор», «Тансоқчи», «Қироллик тарихи», «Минг йиллик қисса».
Категория: Shahslar | Просмотров: 3249 | Добавил: Master | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
Ник: Ani

jumong


Ник: Boltayev G`iyos

Man bu serialni ko`rganimdan so`ng, o`zim ham shunday aktyor bo`lishga orzu qildim. Il Guk Songning rol o`ynaganlariniong hammasi o`zininig harakteriga mos tushgan. Ayniqsa uning jang san`atiga qoyil qoldim. Iloji bo`lsa u bilan yaqindan tanishish niyatidaman.


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]