Когурё темирчилик устахонаси олов ичида қолади. Жумонг бу ерга етиб
келади ва Юрининг исмини айтганча олов ичига ташланади. Аммо уни
ёнидаги одамлари тўхтатиб қолишади. Саёнг устахона ёнганлигини Со Сё
Нога айтади. Со Сё Но Жумонгнинг қаердалигини сўрайди. Саёнг унинг
устахона олдида эканлигини айтгач, Со Сё Но у билан бирга ўша ерга йўл
олади. Бу ерга етиб келган Со Сё Но устахона ўрнида култепа
қолганлигини кўради.
Со Сё Но Жумонгдан бу қандай юз берганини
сўрайди, лекин Жумонг унга жавоб бермайди. Со Сё Но О Йига айбдорни
топишни буюради. Фожиадан даҳшатга тушган Жумонг хонасига кириб олиб
кўзёш тўкади. О Йи ва Мукгё суриштирув ишларини олиб боришга
киришишади. Улар Юрининг жасадини излашади, лекин бир жасадни Юрига
тегишлими ёки йўқми аниқлай олишмайди. Бир оздан сўнг буталар
орасидан шаҳзода Юри қилич кўтарганча бир одамни олдига солиб чиқиб
келади. Хёпбо бу хушхабарни Жумонгга етказади. Жумонг ташқарига чиқиб
Юрини қучоқлайди ва нима воқеа юз берганини сўрайди. Юри отасидан
кечирим сўраб, шубҳали шахсларни кўрганидан сўнг уларни қувиб кетганини
ва биттасини ушлаганини айтади. Ушланган киши Хан армияси аскарларидан
эканлигини таъкидлайди. *** Жумонг Юри ва Когурё
қўмондонлари билан Когурё чегараларига келади. Мугол Буёдаги
жосуслардан император Гюмва Когурё ва Буё яқинида эканлиги ҳақида хабар
олганлигини айтади. Жумонг Юрига Когурё ҳақидаги тарихни ўрганишни
буюради. О Йи чегарага яқин бўлган Янгчён қишлоғига Гюмва келганлигини
хабар қилади. Жумонг унинг нима учун бу ерга келганлигини сўрайди ва О
Йи Гюмва Буё саройини тарк этганлигини, қолган кунларини одамлар
орасида ўтказаётганлигини айтади. Жумонг бир оз ўйланиб қолади. ***
Жумонг ўғли Юри билан Гюмванинг олдига келади. Жумонг Юрига Гюмвага
таъзим қилишни буюради ва кейин унинг Юри эканлигини айтади. Гюмва буни
эшитиб ҳайратда қолади. Гюмва ундан онаси ҳақида сўрайди ва Юридан
ёлвориб кечирим сўрайди. *** Бирю Мичухол қироллигини тузади
ва Онжо Виресёнгни ташкил этади, бу ер кейинчалик Бэкже қироллигига
айланади. Бунда Со Сё Нонинг хизмати катта бўлади. Дэсо ва Жумонгнинг
ўзаро низоси узоқ давом этади. Дэсо охир-оқибат Жумонгнинг набираси
Дэмусин томонидан ўлдирилади. Дэсонинг ўлимидан сўнг Донг Бё қироллиги
таназзулга учрайди. Жумонг 40 ёшга тўлганида оламдан ўтади.