Ҳозир
йўлингизни тўсиб, қўлингизга эълон тутқазиб, ёрдам бермоқчи бўпган
"ишбилармонлар" жуда кўп. Кимдир бу эълонларни шу заҳоти гижимлаб,
ташлаб юборади, кимдир бир куни керак бўпар, дея олиб қўяди.
Булар бирор сабаб туфайли ишидан айрилган ё ўқишини
битириб, иш изпаб юрганлардир. Эълон тарқатаётганлар ишларини жуда
иштиёқ билан бажаришади, саволларингизга эринмай, хуш-муомалалилик
билан, батафсил жавоб беришади. Бу бежиз эмас. Бир неча эълонда
кўрсатилган манзилларга эринмай бордим. Мақсадим уларнинг ишлари билан
танишиш. Ғалатида, турли мутахассислик бўйича, турли ишлар таклиф
қилинган. Аммо иш берувчи битта. Балки, тасодиф туфайли исми-шарифи бир
хилдир, десам, манзил ҳам битта. Ўзбекистон кўчасидаги адресга йўл
олдим. Кўпқаватли уйлар ичидан ўзимга керагини топдим. Аммо подъездлар
рақамланмаган. Рўпарамдан келаётган икки аёлга мурожаат қилдим.
- Ишга кирмоқчимисиз? -Ҳа.
- Шу ердан кирасиз, 1-қаватда. Ортимдан гаплари эшитилди:
- Ҳар куни одам келади-я. Ўзи қанақа ташкилот экан?
Уй қўнғироғини босдим. Аёл кишининг овози келди:
- Ким у?
- Эълон бўйича, иш сўраб келган эдим.
Эшик очилди. Хона у ёқдан бу ёққа ишчан қиёфада ўтиб юрган аёл ва
эркаклар билан тўла. Ҳеч ким бекорчи эмас, бош қашишга хам вақт йўқ.
Эшик очган аёлдан эълонда менежер, деб кўрсатилган кишини сўрадим.
Жувон менежерни бошлаб чиқди. Қисқа салом-аликдан сўнг ичкари хонага
таклиф қилишди. Хонада ҳасратлашиб ўтирган бир нечта аёлни айвон
(балкон) га чиқариб юборди. Кўримсизгина хона, деворга доска илингақ
бурчакдаги шкаф устига дори қутилари териб ташланган.
Менежер аввал исми-шарифимни, уй манзилим ва телефон рақамимни дафтарига ёзиб олди. Сўнг асосий масалага ўтди:
- Бизнесдан хабарингиз борми?
- У даражада эмасу, ҳар ҳолда..
- Унда яхшилаб қаранг (досканинг икки бурчагига иккита айлана чизди).
Дейлик, сиз чет элнинг чарм курткасидан олмоқчисиз. Жойининг ўзида
куртка юз доллар, бир нечта қўлдан (иккита айлана орасида кичикроқ
айланалар чизиб) ўтиб, бизга етиб келади. Бу маҳсулот нархи ошди,
дегани. Қарабсизки, юз долларли куртка бозорларимизда 200 минг сўмга
сотилади. Деярли, икки баробар қиммат. Агар чет эл фирмаси шу курткани
юз долларга, Ўзбекистонга келтириб берса, сизуни 120 минг сўмга
сотасиз. Бу бизнесингизнинг жадал ривожланишига олиб келади. Бизнинг
ташкилотимиз маҳсулотларни ўз нархида ватанимизга келтириб беради. Сиз
одамларга мана шуларни реклама қиласиз. Фирма билан шартнома
тузганингиздан сўнг бизнинг ходимимизга айланасиз. Ишга келиш вақти
белгиланмаган. Хоҳланг, бир ойда бир келинг, хоҳланг уч ойда бир. Бу
ўзингизга боғлиқ.
- Жуда зўр-ку. Ишга келмасак ҳам ойлик бераверар экансизлар-да?
- Йўқ, нотўғри тушундингиз. Биз сизга каталогларимизни берамиз.
Маҳсулотларимиз ҳақида тўлароқ маълумот олиш учун дарсга қатнашингиз
керак бўла-ди. Шундан кейингина маҳсулотларимизни одамларга реклама
қиласиз.
-Хўш, қандай маҳсулотни реклама қилишим керак?
- Хитойда ишлаб чиқарилган шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дориларни...
Бу менежернинг севимли мавзуси шекилли, булбулигўё бўлиб кетди. Бу иш
билан шуғулланганларнинг расмини кўрсатиб, уларнинг қанчалар бойиб
кетгани, дорилардан шифотопган инсонларнинг кейинги ҳаёти,
ишхонасидагилар олиб бораётган ишлар, бошлиғи яқин кунларда чет элдан
машина миниб келиши...
Хуллас, омад фақат ва айнан, шу ишда мужассам...
Унинг сўзларини тинглаб ўзимни миллионер ҳис қилган бўлсам-да, сўрашдан тия олмадим:
- Рекпама қилганимиз учун пул тўлайсизларми?
- Рекпама қилганингиздан сўнг уни сотасиз. Сизга шунчаки пул
тўламаймиз-ку. Сотган молингиздан тушган пулнинг маълум фоизи компютер
орқали ҳисобингизга ўтади. Агар сиз ўзингиз билан ишчи бошлаб
келсангиз, у тўлаган ўн икки минг сўмнинг ҳам маълум фоизи ҳисобингизга
ўтади.
- Ҳали, пул ҳам тўлашим керакми?
Менежер мулойимлик билан эринмай тушунтирди:
- Бунинг ўн минг сўми биз билан шартноматузишингиз, қолган икки минг
сўми эса, каталогларимиз учун. Каталогсиз дори сота олмайсиз-ку...
- Бу дориларни Ўзбекистонда бирор киши оладими?
- АҚШда юз одамнинг саксонтаси, Японияда юз одамнинг тўқсонтаси,
Хитойда юз одамнинг тўқсон тўққизтаси шу дорилардан ичиб туришади.
-Ўзбекистонда-чи? Биз ўзбекларга сотишимиз керак-ку?
- Тўғри, Ўзбекистонда ҳозир талаб кам. Лекин ишонтириб айтаманки, бизда ҳам тез орада тушуниб қолишади.
- Ҳар юз ўзбекнинг қанчаси дориларингизни ичади?
- Қозоғистонда мингтадан тўрт киши, Ўзбекистонда мингтадан биркиши...
- Ўша мингтадан битта ўзбекни топиб, унга дорини сотишга қанча вақт кетади?
- Буниси энди сизга боғлиқ
- Дейлик, пул тўлаб ишга кирдим. Ҳуқуқимизни ким ҳимоя қилади? Ўзи фирма лицензияга эгами?
Бироз ўйланиб қолган менежер савол берди:
- Сиз журналист эмасмисиз?
- Йўқ, нега ундай деяпсиз? -Ўзим шунчаки сўрадим. Ишимизнинг ҳеч қандай
хатарли жойи йўқ. Шунинг учун ҳуқуқни ҳимоя қиладиган шахсга ҳожат йўқ.
Яқинда янги офисимизда иш бошлаймиз. Ўшанда ҳаммаси тўла қонуний
бўлади...
Ўйлаб кўришни ваъда бериб, қайтдим. Балки, бошқаларида бундай эмасдир.
"Ташкентская неделя" газетасидаги эълонлар бўйича 125-13-72 рақамига
қўнғироқ қилдим:
- Ассалому алайкум. Иш бор, деб эълон берган экансизлар...
- Ҳа, берганмиз. Ўқийсизми ёки ишлайсизми?
-Ўқийман.
- Яхши. Бизда ишлаш учун ҳужжатталаб қилинмайди. Фақат семинарларимизга
қатнашиш керак. Пайшанба куни 15.00 да келинг. Бир ярим минг сўмдан
тўлаб, семинарда қатнашасиз.
- Фирмангиз нима билан шуғулланади?
- Доривор гиёҳлар сотиш билан. Манзилни ёзиб оласизми?
- Йўқ, раҳмат, кейинроқ қўнғироқ қиларман.
"ХII-аср иши" деб ёзилган эълондаги телефон рақамини тердим. Телефон
рақамини аниқлайдиган аппарат экан, телефонимнинг рақамини уч-тўрт
такрорлагач, эркак киши гўшакни кўтарди.
- Газетада эълон берган экансизлар...
- Қаердан қўнғироқ қиляпсиз?
Шошганимдан "кўчадан" деб юбордим. Жаҳл билан гўшакни қўйди. Ҳайрон
қолдим: "XII- аср иши" шунақа бўларкан-да. Қизиғи кейин бошланди.
Газетада алоҳида ўринда берилган, иш ҳақи уч юз минг ва ундан ҳам
кўпроқ, деб ёзилган эълонга қўнғироқ қилдим. Манзилни ва кимга учрашим
кераклигини сўраб, Мовароуннаҳр кўчасидаги "ишхона"габордим.
Тайинланган кишига учрашдим. Анкета бериб, тўлдиришимни айтишди.
Анкетани кўздан кечираётган аёл:
- Ўқир экансизу, биз билан қанча ишламоқчисиз, - деб сўраб қолди.
- Яқинда ўқув таътили бошланади. Ишнинг боришига қараб, сизга аниқ вақтини айтаман.
- Ҳозир қанча вақт ажрата оласиз?
- Беш соат.
- Унда аввал семинарларимизга қатнашиб кўринг. Шундан сўнг бир хулосага келарсиз.
- Унга пул тўлашим керакми?
- Албатта. Бир ярим минг сўм тўлаб, семинар чиптасини оласиз.
- Нима иш қилишимни ўзингиз айтиб қўяқолинг. Ахир иш ҳақи уч юз минг ва ундан кўп роқ экан...
- Семинарга қатнашсангиз, билиб оласиз.
Атрофга қарадим. Одам кўп. Улар ҳам шунча суммани кўриб, шошиб
келишган. Баъзилари семинар чиптасини ҳам олишяпти. Хуллас, ваъда
қилинган уч юз минг сўмга қандай эришиш мумкинлигини била олмадим.
Автобусда бир аёл қўлимга эълон тутқазди. Бир оз жаҳлим чиқди. Аммо
бўлганча бўлар, дея қўл силтаб, телефон рақамига қўнғироқ қилдим. Ёш
қизалоқнинг овози келди:
- Алло, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Адашмадимми, эълон бўйича телефон қилаётгандим.
- Ҳозир. Узоқлашаётган қизчанинг
"ойижон, эълон бўйича", деган овози эшитилди. "Ойижон" билан гаплашдим. Қандай ишлигини сўраганимда:
- Кибернетика институтидаги 114-хонага соат 15.00 да келинг, ўша ерда гаплашамиз, -деб хайрлашди.
Келишилган вақтда, айтилган жойга бордим. Бир рус аёли олти-етти
кишига, худди, биринчи учраган фирмамдаги услубда "дарс" ўтяпти. Мени
кутиши керак бўлган аёлдан дарак йўқ. 'Ўқитувчи" эса, "Орифлейм"
фирмаси маҳсулотларини мактаяпти. Бироз қулоқ солиб туриб, ортга
қайтдим. Келганим эътиборсиз қолганидай, кетишим ҳам ҳеч кимни
ранжитмади...
Ўйлаб қолдим: ўзи бу фирмалар фаолияти кимга керак?
Давлатга эмаслиги аниқ.
Нега керак?
Иш қидираётган одамлар ҳожатини чиқариш учун эмаслиги ҳам аниқ.
Гулмира МИРЗАЕВА info.islom.uz
|