09:57 Мусулмонларнинг интернет оркали ажрашиши | |
Фиқҳ масалалари бўйича Малайзиялик олимлар мусулмонлар ер-хотинлар интернет орқали ажрашишлари мумкин деган хулосага келдилар. Бунда тўртта мазҳабдан бирининг шартларига риоя қилиниши лозимлиги кўрсатилган. Ажрашиш масаласини таҳлил қиларканлар, мусулмон
ҳуқуқшунослари бир ҳолатни ўрганиб чиқдилар. 39 ёшли инглиз фуқароси
Нейл Бренди ўз рафиқаси бўлмиш 35 ёшлик Эмма билан ғарбда машҳур бўлган
Facebook тармоғининг веб-сайти орқали ажрашган эди. Олимлар шундай
хулосага келдиларки, мусулмон эркак ажрашиш ҳақида қандай тарзда эълон
қилиши муҳим эмас. Асосийси – ушбу ахборот унинг қаллиғига етиб
боришидадир. Муҳаммаднинг сўзларига кўра, хабар ёзилган вақтдан
то унинг ўқилгунига қадар ўтиши мумкин бўлган вақт оралиғи аҳамиятга
эга эмас. Агар эр аёли билан ажрашиши ҳақида Facebook сайтида ёзган
бўлса ва аёлига бу хабар бир хафтадан кейин маълум бўлса ажрашиш
жараёни хабар интернетда жойлаштирилган вақтдан эътиборан бошланган
ҳисобланади. Бироқ, мусулмон бўлмаганлар Малайзияда ажрашишлари учун барибир судга мурожаат қилишларига тўғри келади деб хабар беради Malay Mail. info.islom.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |