Dushanba, 18.11.2024, 05:57
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Февраль » 15 » Oboma Bushning siyosatini qoraladi
07:29
Oboma Bushning siyosatini qoraladi
www.islom.uz

Президентлик лавозимидаги ўзининг илк матбуот-конференциясида Барак Ҳусайн Обама собиқ президент Джордж Буш маъмуриятининг олиб борган фаолиятини қаттиқ танқидга олди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашига кўра, ўзгаришлар ҳақидаги ваъдалар Обаманинг асосий сайловолди шиорларидан бири эди ва янги президент ўз маърузасида Бушдан қолган меросни йўқотиб, ҳар бир жабҳада янгича иш олиб боришига урғу бериб ўтди: ҳукумат тутган ўрнидан тортиб, то мамлакат душманлари билан музокаралар олиб бориш масалаларигача. Reuters агентлигининг хабар беришича, Вашингтон Яқин Шарқдаги ўз сиёсатини буткул ўзгартириш ниятида. Бунинг учун авваламбор можароларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш асосларига таянилади. Оқ Уй луғатидан эндиликда “террорга қарши уруш” тушунчаси олиб ташланиб, янги маъмурият Эрон билан дипломатик алоқалар ўрнатиш имконияти устида иш олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Буш маъмурияти бу мамлакатга нисбатан ажратиб қўйиш сиёсатини олиб борган эди. “Биз музокаралар столида юзма-юз ўтириш ҳамда дипломатик ташаббуслар учун шароитлар излаймиз. Бу эса ўз сиёсатимизни янги йўлга қўйишимиз учун имконият беради”,- деди Обама.

info.islom.uz

Категория: Siyosat | Просмотров: 1296 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]