Dushanba, 18.11.2024, 05:19
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Апрель » 4 » Vatikan:Islomiy banklar inqirozdan qutilishga yordam beradi
14:05
Vatikan:Islomiy banklar inqirozdan qutilishga yordam beradi
www.islom.uz

Ватикан банклар глобал инқироз шароитида мижозларнинг ишончини қозониш учун исломий молия тизими тамойилларини ўрганишлари зарур, деб ҳисобламоқда.

Рим Папаси Бенедикт XVI ўзининг 2008 йил 7 октябрдаги нутқида молиявий бозорлардаги инқироз мавзусига тўхталиб ўтиб, «пулларнинг йўқолиши – катта муаммо эмас»лиги ҳақида сўзлади, чунки «ишончли воқеълик – бу Парвардигорнинг каломидир». Ватикан жаҳон миқёсидаги иқтисодий муаммоларга алоҳида эътибор қаратади ва ўзининг расмий газетасида «охирги йигирма йил ичида ҳаддан ташқари ғовлаб кетган» эркин бозор моделини танқид остига олади.
«Osservatore» муҳаррири Жованни Мария Вианнинг таъкидлашича, «буюк динлар иқтисодиёт каби инсон ҳаётининг муҳим жиҳатига ҳар доим эътибор қаратиб келган», деб ёзади «Corriere Della Sera».
Исломий молия тизими аҳлоқий тамойилларга асосланган бўлиб, улар банклар ва мижозларни бир-бирларига яқинлаштириши ҳамда уларга ҳар қандай молиявий хизматларда бўлиши лозим бўлган ҳақиқий руҳиятни бахш этиши лозим», - деб ёзади Ватиканнинг «L'Osservatore Romano» деб номланган расмий газетаси ўзининг 4 март куни чоп этилган навбатдаги сонида. Украинанинг «Ислам для всех» портали Bloombergдан олинган маълумотларга кўра ушбу мақоладан иқтибослар келтирган.
Мақола муаллифи Лоретта Наполеони ҳамда «Abaxbank» стратеги Клаудиа Сегреларнинг ёзишларича, «ғарбий банклар исломий облигацияларидан қўшимча восита сифатида фойдаланишлари мумкин. Масалан, автомобиль саноатини ёки Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини молиялаштиришда «суқуқ»дан (ўрта муддатли исломий облигациялар) фойдаланиш мумкин».
Ватикан бугунги кундаги капиталистик иқтисодиёт тизимини муваффақиятсиз деб ҳисобламоқда. Рим Папаси капитализм ҳамда банк тизимини даромад ортидан қувиб, бунинг оқибатига етарлича эътибор бермаганликда айблаб, сўнгги пайтларда кўп чиқишлар қилган эди. Бутун дунёни қамраб олган иқтисодий инқироз Ватиканда ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, 2007 йилни 18 миллион евродан ортиқ даромад билан ёпган мамлакат 2008 йилни атиги 6 миллион евро билан якунлади. 2009 йилда бу кўрсаткичнинг янада камайиши кутилмоқда.

Ватиканнинг расмий нашри ҳисобланган «L'Osservatore Romano» газетасида Исломий молия тизимининг мақталиши Европада катта шов-шувга сабаб бўлди. Машҳур иқтисодий нашрлардан бири бўлган Financial Times газетаси ҳам ушбу мавзуга кенг ўрин бериб, Ватикан иқтисодий мавзуда нодир фикр билдирганлигини, Исломий молия тизимининг бевосита Ватикан томонидан тавсия этилилиши глобал молиявий инқирознинг кўлами нақадар кенглигидан далолат беришини қайд этган.

Лоретта Наполеони ўзининг 2008 йилда чоп этилган «Rogue Economics» («Зарарли иқтисодиёт») деб номланган китобида капиталистик молиявий тизимнинг зарарларига батафсил тўхталиб, Исломий молия тизимининг қатор жиҳатларини таъкидлаб ўтган. Жумладан, муаллиф Исломий молия тизимининг 1997 йилдаги Осиё инқирозидан муваффақият билан чиққанлиги ҳақида ёзар экан, бу тизим ҳозирги инқирозни ҳам енгиб ўта олишига ишонч билдирган. Усмонийлар даврини «олтин давр» деб эътироф қилган Лоретте Наполеони ўша пайтда муомалада олтин тангалар бўлганлигини, шу туфайли Оқ денгиз минтақасидаги давлатларнинг иқтисодиёти асрлардан буён барқарор бўлиб келганлигини, бу барқарорликка қоғоз пуллар пайдо бўлгачгина футур етганлигини, бундай шароитда молиявий инқирозлар тез-тез юзага келиши муқаррарлигини маълум қилган.
Категория: Siyosat | Просмотров: 1651 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Ник: madmax

Сколько времени в день вы проводите в Интернете? А сколько уходит на свой блог?


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]