14:22 ШИМОЛИЙ КОРЕЯДА УРУШ ХАВФИ | |
Шимолий Корея ҳукумати мамлакат Қуролли кучларини жанговар ҳолатга келтирган. Уларнинг айтишича, агар Шимолий Корея фазога учираётган янги сунъий йўлдош АҚШ ва Япония ҳарбий кучлари томонидан уриб туширилса, бундай қаршиликка муносиб жавоб берилади. Бу ҳақда Кореянинг марказий ахборот агентлиги хабар тарқатди.
АҚШ етакчилигидаги Ғарб мамлакатларининг фикрига
кўра, Шимолий Корея сунъий ёълдошни ҳарбий ракета синовларини ўтказиш
мақсадида самога чиқармоқда. Расмий Пхенян эса бу қарашни инкор этиб,
фазо ёълдоши фақат тинчлик ёълидаги алоқа мақсадларида ишлатилишини
таъкидлаган.
Таҳлилчилар фикрига кўра, Шимолий Корея шу ой сўнгида ёки апрелнинг бошида сунъий ёълдошни фазога учиради. Бу Шимолий Кореянинг янги сайланган парламенти биринчи сессиясини ўтказиб, Ким Жонг Иккинчи мамлакат раҳбари этиб тасдиқлагандан сўнг амалга ошади. (Абдуғофир) P,S: Bazi habarlarga ko'ra urush boshlanish arafasida... info.islom.uz | |
|
Всего комментариев: 1 | ||
Ник: peanerku
| ||