Dushanba, 18.11.2024, 05:23
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2009 » Апрель » 21 » Kimga nima sovg'a qilish kerak?
12:10
Kimga nima sovg'a qilish kerak?

Бу тест кимга қандай совға туҳфа қилишни аниқлашга кўмак беради. Бу тест натижалари ҳам аёлларга, ҳам эркакларга тааллуқлидир.

1. Суюкли кишингиз қандай кийинади?

А) Ҳар куни худди байрамдек: чиройли ва тантанавор.
Б) Оддий, ўзи учун қулай бўлган тўқ рангли кийимларни ёқтиради.
В) Ишга - ишбоп, меҳмонга - қимматбаҳо ва жозибали кийимлар кияди.

2. Пулларини нимага сарф қилади?
А) Асосан чиройли кийимларга, соғлиги ва вақтини кўнгилли ўтказишга.
Б) Китобларга, кинога, ўзи жуда ёқтирган нарсаларга.
В) У жуда тежамкор инсон. Энг керакли ва зарур нарсаларгагина сарф-харажат қилишни истайди: егуликлар, уй жиҳозлари, таътил дегандай...

3. Ёлғиз қолганида нима билан машғул бўлади?
А) Телефонда дўстлари билан валақлашади ёки интернетда ишлайди.
Б) У учун ҳар доим шуғулланишга нарса топилади. Ўқийди, кино кўради, компьютерда ўйнайди, тикиш билан шуғулланади.
В) Телевизор кўради ёки бирор ширинлик тайёрлайди.

4. Дам олиш кунини қандай ўтказади?
А) Ҳеч нарсани режалаштирмайди, лекин қувноқ кечаларда ўтказишни истайди.
Б) Бирор маданийча дам олишни режалаштиради ва уни режа бўйича ўтказади.
В) Анъана ва урфларга асосланади: ҳар шанба куни оилавий бирор жойга боради ва буни ҳеч қачон ўзгартирмайди.

5. Омадли инсон бўлиш у учун нима?
А) Ҳаётини қувноқ ва фойдали ўтказиш.
Б) Ўз касбининг билимдони бўлишга ҳаракат қилиш.
В) Кўп пули бўлишини исташ.

НАТИЖАЛАР:

Агар «а» вариантини кўпроқ танлаган бўлсангиз, сизнинг одамингиз «Кўзга ташланарли», агар «б» кўп бўлса — «Мулоҳазакор», агар «в» кўп бўлса — «Оилапарвар».

«КЎзга ташланарли» одам:

Бундайларга чиройли шароитда яшаш ёқади. Шунинг учун ундайлар чиройли гулдонлар, сурат, альбом, санъат асарлари... Хуллас, уй кўринишига чирой берадиган нарсалардан совға олишни ёқтиришади.Улар меҳмон кутишни яхши кўришади ва чиройли идиш-товоқлар ҳам жони-дили.
«МУЛОҲАЗАКОР» одам:

Бундайлар мураккаб булишади. Ундайлар жуда ишга берилган бўлишади. Ундайларга иши билан боғлиқ совға берсангиз, жуда хурсанд бўлишади. Улар китоб ўқишни ёқтиришади. Шунинг учун китоб ҳам яхши совға бўла олади.
«ОИЛАПАРВАР» одам:

Бундайлар учун биринчи навбатда оила. Аёл кишига идиш-товоқлар, эркакка уй юмушларида керак бўладиган асбоблар совға қилсангиз, жуда мамнун бўлишади. Улар учун гилам, чинни идишлар, олтин... жуда ажойиб совғалар ҳисобланади.

Категория: Qiziq | Просмотров: 2834 | Добавил: Master | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 1
Ник: adolat

man bu savollardan xech birini bilmiman shu uchun yaqinda tug"ilgan kunlari bilmayamman nima sovg"a qilishni iloji bo"sa yordam bervorsezlar silardan iltimos....................................yaqinda 25 sentabrda tug"ilgan kunlari,,,,,,ulani xamma yaxshi tanidi ula Farruh Soipov.............iltimos sizladan sovg"a tanlashga yordamlashvorila iltimos........


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]