11:09 Германия суди миллатчига олий жазо берди | |
Александ Виенс устидан маҳкама жараëнида 200 дан ошиқ полициячи хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган.11 ноябр куни Дрезден суди асли мисрлик ҳомиладор
аëлни суд залида чавақлаб ўлдирган асли россиялик миллатчи Александр
Виенсни Германиядаги энг олий жазо - умрбод қамоққа ҳукм қилди. Аслида Россиянинг Перм минтақасида туғилиб¸ 2003 йили Германия фуқаролигини олган Виенс¸ Россия Бош прокуратураси Дрезден судига юборган ҳужжатларга кўра¸ Германияга келгунига қадар шезофрения ташхиси билан даволанган ва айнан руҳий хасталиги боис¸ армияда хизмат қилишдан озод этилган. Россия прокуратураси маҳкамага ҳукм чиқиши арафасида факс орқали жўнатган ҳужжатларга кўра¸ асли исми Александр Игоревич Нелсин бўлган Виенсга 2000 йили вақт-вақти билан оғирлашиб турувчи шезофрения ташхиси қўйилган. Виенс Марва ал-Шибринийни суд залида¸ гувоҳлар кўз ўнгида чавақлаганидан сўнг немис руҳшунослари ўтказилган текширув натижасида¸ унинг руҳан соғлом экани ва маҳкамага тортилиши мумкинлиги ҳақда хулоса берган. Ҳукм чиқиши арафасида руҳшунос экспертнинг ҳакамлар олдида яна бир бор кўрсатма бериши белгиланган. Чоршанба кунги ҳукм немис ҳакамларининг Россиядан келган ҳужжатлардан кўра¸ ўз экспертлари хулосасини ишончлироқ деб топганини кўрсатди. Россияда туғилиб¸ сўнгра узоқ йиллар ëлғиз онаси
билан Қозоғистонда яшаган Александр Виенс¸ суд олдида берган
кўрсатмаларида ўзининг хорижийларга душманона руҳда эканини тан ола
туриб¸ айни пайтда бу душманлик қотиллик мотиви эмаслигини таъкидлади. Александ Виенс устидан якунланган суд жараëни нафақат Германия¸ балки мусулмон дунëсида яқиндан кузатилди ва аксар мусулмонлар бу қотилликни немислар¸ қолаверса европаликларнинг Исломга тоқатсизлигининг яққол намунаси дея талқин этмоқдалар. Хусусан¸ Миср матбуоти Марва ал-Ширбинийни ҳижоб учун шаҳид кетган дея талқин этмоқда. Миср ва Эронда норозилик намойишларига туртки бўлган бу қотилликдан бир ҳафта ўтиб¸ Германия канцлери Ангела Меркел Миср президенти Ҳусни Мубарекка ўз ҳамдарлигини билдирган бўлса-да¸ у мазкур қотилликка жамоатчилик олдида муносабат билдирмади. Аслида фожиа тафсилотлари ўтган йил ëзига бориб тақалади. "Ëзнинг иссиқ бир кунида”мисрлик олий маълумотли фармацевт Марва ал-Ширбиний уч яшар қизалоғини Дрездендаги жамоат боғларидан бирининг болалар ўйнайдиган майдончасига олиб боради. У майдончадаги арғимчоқда учаëтган Александр Виенсга яқинлашиб¸ ундан қизалоғини учириш учун арғимчоқни бўшатиб қўйишни сўрайди. Ҳижобли аëлнинг бу гапига жавобан Виенс унга "террорчи, қанжиқ” дея бақира кетади. Бу ҳақоратдан қаттиқ таъсирланган Марва ал-Ширбиний дарҳол яқиндаги полиция идорасига бориб шикоят қилади ва Александр Виенс тез орада оғзаки ҳақорат учун 480 евро жаримага тортилади. Орадан бир неча кун ўтиб¸ Александр Виенс жарима ҳақдаги полиция қарори устидан шикоят қилиб маҳаллий судга мурожаат қилади. Марва ал-Ширбиний маҳкаманинг 31 июл кунги эшитувларида қатнашади¸ аммо у суд залидан чиқиб кетаëтганида Александр Виенс унинг ортидан югуриб бориб¸ унга 18 сантиметрлик ошхона пичоғи билан ҳамла қилади. 16 жойидан чавақланган Марва жон беради¸ уни ҳимоя қилишга уринган эри¸ Германия институтларининг бирида генетик сифатида тадқиқот ўтказаëтган Элви Али Оказ ҳам бир неча жойидан пичоқ зарби ейди. Ўлганнинг устига тепган қилиб¸ суд идорасини қўриқлаëтган полициячи жабрдийдаларни ҳимоя қилиш ўрнига¸ Марванинг эри Элвининг оëғига ўқ узади. Яъни¸ бири араб¸ бири немис қиëфали икки эркак олишар экан¸ немис полициячиси автоматик бир тарзда арабни ҳужумчи дея унга ташланади. Прокурор¸ уч ойлик ҳомиладор аëлни ўлдириб¸ унинг эрини бир умр ногирон қилган Александр Виенсга мамлакат қонунчилигидаги энг олий жазо – умрбод қамоқ жазосини сўради. Ўз якуний баëнотида прокурор Франк Ҳейнриҳ 204 йили Германияга келган ал-Ширбинийлар оиласини мамлакат муҳтож бўлган муҳожирлар деб атади¸ қотил¸ асли немис Виенс кабиларни эса¸ аксинча Германияга мутлоқ кераксиз муҳожирлар деди. - Бугун Германияга айбланувчи каби мамлакатимизга
ваҳший ғоялар билан келиб¸ қўлига Германия паспортини олгач¸ ўзини
кимдир деб хаëл қиладиган одамлар мутлақ керак эмас¸ деди прокурор
якунловчи нутқида. (Озодлик) info.islom.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |