Dushanba, 18.11.2024, 06:43
Приветствую Вас, Mehmon
Главная » 2011 » Март » 5 » Педофилия...
16:05
Педофилия...
islom.uz
Сиз Россия телевидениясини кўрасизми ё йўқми, билмайман, лекин уларда кўп бемаъни, ҳатто аҳмақона суҳбатлар бўлиб туради. Шулардан бирида («Пусть говорят» — «Майли, гапиришсин») «қиз боланинг турмушга чиқишидан олдин номусли ҳолда бўлиши шартми?» деган мавзуда баҳс юритилди. Эътибор беряпсизми, баҳс юритилди. Чунки студияга тўпланганларнинг ярми «шарт эмас», деган аҳмоқона тўхтам тарафдорлари эдилар. «Аҳмоқона» деб қўполлик қилишимиз боиси — агар қиз боланинг турмушга чиқишидан олдин номусли ҳолда бўлиши шарт бўлмаса, Аллоҳ уни бокира қилиб яратмас эди.
Яна бошқа бир кўрсатувда хотинларни уриш масаласи кўрилаётганда «хотинлар номус билан яшасалар эрлар урмайдилар», деган фикр ўртага ташланди. Кўрсатувни олиб бораётган хоним бу фикрга қарши чиққанида иштирокчилардан бири унга «қизингизни бокира ҳолида узатиш бахтидан қувонмайсизми?» деб сўради. Хоним «мен учун бу шарт эмас, мен учун қизим йигитни севса бас», деди. Шунда баҳслашаётган йигит «бу кўрсатувда иштирок этишдан ҳазар қиламан», деб чиқиб кетди. Қолганлар эса уни маломат қилишди.
Одобни номусдан, номусни эса одобдан ажратиб бўлмайди. Башарти, униси ҳам, буниси ҳам нурай бошласа ва емирилса, кўркам оила биноси йиқилади, қадрсизланади ва энди нафратдан бўлак ҳеч бир туйғу уйғонмайди.
Нафратга лойиқ бу воқеани эслаш, айниқса баён қилишдан ўзим ҳам ғашланяпман. Чунки Худога шукр, бизда бундай муаммо йўқ, бундай бемаъни баҳслар йўқ. Лекин афсуски, шу фикрдаги айрим одамлар топилади. Вақти келганда улар ҳам вайсаб қолишлари эҳтимоли борлиги учун огоҳлантириш мақсадида мавзуни шундан бошладим, айбга буюрмайсиз. Шоир Маъруф Жалил айтмоқчи:
Ота-она меҳрисиз ҳам яшамоқ мумкин,
Аммо мумкин эмас, номуссиз яшаш.
Номус инсон қалбидаги буткул эҳтиросларнинг энг кўрками бўлмиш севгининг жонидир. Ҳа, энг асл гўзаллик — номусда. Инсон ақлининг пойдевори ҳам номус. Номус туйғуси туғма бўлади. Шу учун халқда «номусингни болалигингдан бошлаб асра», деган ҳикмат бор. «Қон билан кирган — жон билан чиқади», деганларидек, номус ота-онадан ўтувчи фазилат. Ота-она покиза бўлса, фарзанд ҳам номусли ҳаёт йўлидан боради. Ота ёки она этагига номуссизлик балчиғи сачраган бўлса, унинг доғи фарзанд ҳаётида ҳам акс этади.
Номусни ўзига фан қилган бандасини Аллоҳ таоло қўллайди...

Бир гапни афсус билан айтишим шарт: кейинги пайтда одам савдоси ҳақида, фоҳишалар ҳақида гапириляпти. Баъзилар буни иқтисодий қийинчилик билан боғлашга уринишяпти. Бузуқликка иқтисодий камчилик сабаб эмас, балки маънавий қашшоқлик сабаб. Бу ривоятни ўқиганлар, фикримга қўшилишса керак, деб умид қиламан:
Бир обид ниҳоятда фақир яшар эди. Шундай бўлдики, уйда ейишга бир тишлам ҳам нон қолмади.
Болалари очлик азобига чидаёлмай йиғлайвердилар. Очликдан обиднинг ҳам силласи қуриган эди. Ҳатто кўчага чиқиб тиланишга қурби етмай қолди. Унинг ўрнига хотини чиқди. Бир кишидан нон тилаган эди, у ноинсоф «Эй нозанин, агар танингни менга бахш этсанг, сенга сўраганингни берурман», деди. Бу талабдан ғазабга келган хотин вужуди титраган ҳолда уйига қайтди. Онанинг қуруқ қўл билан қайтганини кўрган болалар яна нола қила бошладилар. Фарзандларининг ўлар ҳолга келганига чидолмаган хотин яна кўчага чиқди. Яна тиланди. Унинг ҳуснига маҳлиё бўлган киши нафси талабини айтди. Хотин ундан юз ўгириб, яна бир одамга бориб тиланган эди, яна ўша беҳаё талабни эшитди. Бас, ночор хотин рози бўлди. Хилват жойга борганларида аъзои бадани титроқдан ларзага келди. У одам «Эй нозанин, нега титраяпсан?» деб сўради. «Бу гуноҳни қилмакка Худодан қўрқиб вужудим ларзага кирди», деди хотин. Бу гапни эшитиб, у одамнинг виждони уйғонди. «Эй хотин, шунчалар фақир бўлсанг ҳам сен Аллоҳ таолодан қўрқяпсан. Бас, менга бу қадар неъматлар берган Аллоҳ таолодан менинг ҳам қўрқишим зарурдир», деб гуноҳдан қайтди ва хотинга кўп неъмат ҳадя этди.
Бу ривоятнинг бир неча хулосаси мавжуд. Бирида « у киши Худодан қўрқиб нафсини тийгани учун барча гуноҳлари кечирилган» дейилади. Яна бир хулосага кўра, бечора хотин унинг ҳаққига дуо қилиб: «Ё Аллоҳ, бу банданг нафсини тийиб қўлини баданимга етказмагани учун гуноҳларини кечир ва унинг қўлларини икки дунё оловларидан асра!» деб илтижо қилган экан. Дуо ижобат бўлиши натижасида у киши чўғни кафтига олса ҳам куймас экан...
Киши ўз номусини асрашга масъул бўлгани ҳолда ўзгалар номусига дахл қилишга ҳақсиздир. Ўзгалар номусига дахл ёки тажовуз қилиш дейилганда фақат қизларни зўрлашгина назарда тутилмайди. Ғийбат ёки туҳмат қилиш ҳам номусга тажовуз ҳисобланади. Пайғамбар муҳтарам (Аллоҳнинг саломи ёғилсин) бу хусусда марҳамат қилдилар: «Мусулмонга мусулмоннинг қони, моли ва номуси ҳаромдир». Яъни: Мусулмон учун мусулмоннинг қонини тўкиши ёки молини ўзлаштириб олиши ҳаром бўлганидай (Аллоҳ таоло томонидан қатъий равишда тақиқланганидай), унинг номусига тегиш ҳам ҳаромдир. Ғийбат тўри номусни
ҳам ўз ичига олади. Номус жон ва молга қасд этиш қаторида зикр этилиши бежиз эмас. Анас (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Меърож кечаси бир тўда кишиларга дуч келдим. Тирноқлари билан юзларини тимдалардилар. «Эй Жаброил, кимлар булар?» деб сўрадим. Жаброил: «Булар — инсонларни ғийбат қилганлар, инсонларнинг ор-номусларига тил теккизганлар», деди». (Ғийбат иллатига доир алоҳида суҳбат қилиш ниятимиз борлиги учун бу мавзуни шу ўринда мухтасар қиламиз.)
Номуснинг ор (уят) ва қадр тушунчаларига ҳам маънодошлиги бор. Шунинг учун «ор-номус» атамасини учратиб турамиз. «Ор-номус» кўпинча эр-йигитларга нисбатан қўлланилади. Оилани, Ватанни, дўстни... ҳимоя қилиш — эр-йигит учун ор-номус саналади. «Эр йигитга икки номус — бир ўлим», деган мақол бор. Бунинг маъноси — йигит ўз жони ҳузури учун номусини парчалайдиган бўлса, унинг учун ўлим афзалроқ, дегани.
Бедов от туёғидан тойиларми?
Мард йигит тўғри йўлдан қайриларми?
Номуси, орияти бор йигитлар
Ақча деб туққанидан айриларми?
Бу халқ қўшиғига изоҳнинг ҳожати йўқдир.
Ривоятда баён қилинишича, бир танбал илон овга чиқишга эриниб, тирикчиликнинг осон йўлини излади. Макр-ҳийла йўли билан бўлса-да, қорин тўйғазишни ўйлади. Қурбақалари кўп бўлган кўл қирғоғига судралиб келиб, чўзилиб ётиб олди. Унинг бу аҳволидан ажаблаган бир қурбақа яқин келиб:
— Сенга нима бўлди? Нега шаштинг паст? — деб сўради.
— Дунёда мендан ҳам бахтсизроқ бир маҳлуқ бормикин? — деди илон афсус билан вишиллаб. — Шундай бир касалликка йўлиқдимки, энди қурбақаларнинг ўзлари оғзимга кирсалар ҳам юта олмайман.
Қурбақа бу янгиликни ўз подшоҳига етказди. Подшоҳ ҳам таажжубланиб, илонга яқин келди да, касаллиги сабабини сўради.
— Бир куни қурбақани тутмоқчи бўлиб қувладим. Қурбақа бир зоҳиднинг уйига кириб кетди. Изидан кирдим. Уй зимистон қоронғи эди. Зоҳиднинг ўғли ухлаб ётганини сезмабман. Қурбақани ютаман, деб унинг бармоғини тишлаб узиб олибман. Бола ўша заҳоти ўлди. Зоҳид эса мени лаънатлади: «Илоё, сен шундай бир касалликка йўлиққинки, қурбақалар подшоси устингга миниб, гаштини сурадиган бўлсин. Қурбақалар подшосининг ўзи инъом қилмагунича қурбақа ютолмагин!» деб қарғади. Энди бу ерга зора подшоҳ устимга минармикин, деган умидда келдим.
Қурбақалар подшоҳига бу гап маъқул келди. Ўзининг шундай бир шаън- шавкатга, шараф ва ҳурматга лойиқ бўлганлигидан шод бўлди ва илоннинг устига миниб олиб, керилганича сайрга жўнади. Бир оздан кейин илон тўхтади:
— Подшоҳим, омон бўлсинлар, сизни роҳатбахш сайр қилдиришим учун менга куч керак. Кучга киришим учун эса таом керак.
— Тўғри айтасан, ҳар куни сенга иккитадан қурбақа инъом этаман, — деди подшоҳ.
Илон ҳар куни иккитадан қурбақа еб кунини ўтказаверди. У иккита қурбақани ўзининг ор- номуси эвазига ютаётганини ўйлаб ҳам кўрмас эди...
Айрим ёшлар эҳтимол бизнинг бу суҳбатимизни ўқишни истамаслар. Шундай бўлса, муҳтарам ота-оналар, гап мавриди келиб қолганда, шу ривоятни уларга айтиб беринг. Ҳарҳолда эр номусини бой бериб қўйса, ҳар қандай хонадон ҳам иснодга қолиши аниқ.
Бирор кишининг камчилигидан сўз очилса, уни ҳимоя қилиш мақсадида: «Ҳа энди, Ойда ҳам доғ бор», деб қўйилади. Ойнинг бизга кўринадиган томонида доғларни кўрамиз. Орқа томонида нималар бор, билмаймиз. Одамларнинг гуноҳлари ҳам шундай. Айрим гуноҳлари барчага равшан — кўриниб туради, айримлари эса пинҳоний. Икки киши орасидаги гуноҳларини ўзгалар билмайди, деб ўйлаб янглишадилар. Бу ўринда, англагандирсиз, номуснинг зидди бўлган номуссизлик, бошқачароқ айтсак, бузуқликни назарда тутяпмиз.
Бугунги кунда жамиятдаги жуда кўп гуноҳларнинг бошланиши, хусусан, бу гуноҳлар оқибатида бола-чақаларнинг хор- зор бўлиши фаҳш ишларнинг кенг тарғиб этилиши ва зинонинг — ношаръий жинсий муносабатларнинг кенг авж олгани оқибатидадир. Зино дунё ва охиратда инсонни беномус, хору расво, аламли азобларга мубтало қилади. Ояту ҳадисларда бу ҳақда банда қатъий огоҳлантирилган: «Зинога яқинлашманглар! Чунки у бузуқликдир — энг ёмон йўлдир» (Исро сурасидан). Диққат қилдингизми, оятда шунчаки «зино қилманглар» эмас, «зинога яқинлашманглар», деб буюриляпти. Буйруқдаги қатъийлик бекорга эмас. Виждонли, номусли одам зинонинг кўчасига яқинлашмаслиги ҳам керак. Демак, зинога олиб борувчи барча нарсалардан узоқда бўлиши шарт.
Мазкур оятдан олдинги оятда Аллоҳ таоло фақирликдан қўрқиб болаларини ўлдиришдан қайтаради. Зийраклик билан кузатсак, «Зинога яқинлашманглар», « болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг» оятининг мантиқий давомига ўхшайди. Воқеан шундай. Қадимда араблар болаларини боқа олмасликдан, очликдан қўрқиб, гўдакларини тириклай кўмиб юборишар экан. Ҳозир ҳомиланинг бошланишида олдиришади ва бунинг номини «аборт» деб қўйишган. Она-нинг саломатлигига хавф солинган дамларда абортнинг зарурлигини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин баъзи ҳолларда аборт бузуқликни яшириш учун амалга ошириладики, бу ҳол билан муроса қилиш мутлақо мумкин эмас. Жаҳоннинг кўп мамлакатларида бу қонун йўли билан тақиқланган ва тўғри қилинган. Рус императори даврида аборт қатъий тақиқланган. Ленин бу жиноятга рухсат берди. Аёлларни қулликдан қутқаришда, унинг телба фикрича, бу муҳим аҳамият касб этар экан. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Сталин абортни яна тақиқлади. У фаҳш йўлини тўсиш учун эмас, балки урушда ўлганлар ўрнини тўлдириш учун туғилишни кўпайтиришни ўйлади. Орадан йиллар ўтиб, совет жамияти бу жиноятга яна йўл очиб берди. Ҳозир Россияда бир чақалоқ туғилса, икки одам ўлиб турганини биларсиз. Маълумотларга кўра, у ерда кунда ярим миллион аборт қилинади. Демак, ярим миллион қотиллик! Бу дунёда жазо қўлланилмаётган жиноят!
Европада, хусусан Россиядаги ёш оилалар орасида бузуқликка доир аҳмоқликнинг янги бир кўриниши пайдо бўлган. Дам олгани чиққан икки «оила» хотинларини ўзаро алмаштириб, маишат қиладилар. Буни «ўйин» деб атаб, унга «свинка» деб ном берганлар. Шундай ном берилиши бежиз эмас. Жониворлар ичида фақт чўчқагина урғочисини рашк қилмайди...
Бузуқликни яшириш мақсадида қилинаётган абортларнинг жиноят эканини тан олувчилар кўп. Аммо бу ҳақиқатга қарши турувчилар сони ошиб боряпти.  Чунки пашшалар ахлат устида  озиқланганлари каби, ғафлат аҳли ҳам ўзларининг қўланса дунёсида бузғунчиликларини бахт, деб биладилар. АҚШнинг аввалги президенти Буш абортга қарши бўлгани учун унга норозилик билдириб, юз мингларча одамлар намойишга чиқдилар.
« Эр кишининг ўз никоҳида бўлмаган аёл билан жинсий алоқа қилиши», деб таърифланган зинонинг гуноҳи кўпчиликка маълум бўлсада, «Худо кечиради», деган аҳмақона умид билан баъзилар бу гуноҳдан ўзини тиёлмайди. Кундузи «зарур ишларим бор», деган баҳонада кўчага чиққан эр кун бўйи бузуқ маишатини қилиб шом (ёки хуфтон) чоғи, хизматидан ҳориб-чарчаган кўринишда уйига кириб келади. Алҳазар!! Маишатхонадаги ювиниши билан ўз назарида гўё тоза, ташлаб келгандай бўлади. Уйига бир арава ифлос ахлат кўтариб кирганини, наҳс босганини эса ўйламайди, қўрқмайди. Аксинча, болаларини қучиб, ўпиб, эркалайди. Хотини билан бир тўшакда ётади. Янада афсуслар бўлсинки, айрим аёллар ҳам шу ишни қилишади. Тирикчилик важҳидан танасини сотувчини «фоҳиша» деймиз, улардан нафратланамиз, улар эса бу ишларини касб ўрнида кўриб, уялишмайди ҳам, яширишмайди ҳам. Аммо эрли зинокор аёлларни нима деймиз? Улар қандай лаънатга лойиқлар? Фаҳшга шўнғиган эр «хотиним билмасин», деб эҳтиётини қилар. Фаҳшга шўнғиган хотин эса «эрим билиб қолмасин», деб чўчийди. Аммо бу ғофил бандалар «Худо кўриб-билиб турибдику?!» — деб ўйлашмайди, қўрқишмайди-я! Кейинчалик, қариган чоғларида фарзандлари бемеҳрлик қилишганда эса нолиб юришади. Фарзанднинг бемеҳрлиги — жазонинг бошланиши. Жазо уларни дўзахда кутиб турибди.
Хориж киноларидан билардик, айрим аёллар (ёки эрлар) жуфтининг хиёнатини фош этиш учун ёлланма изқувар (хуфя ёки детектив)га мурожаат этишарди. Ҳозир шунақа ҳолат бизда ҳам учраб турибди. Мана, шулардан бири:
Эр (ёки хотин) хиёнат қила бошлагач, тўшакдаги ҳолатида ўзгариш бўлади. Агар хотин (ёки эр) сезгир бўлса, буни тез фаҳмлайди. Биз айтмоқчи бўлган аёл шундайлардан экан, сезибди. Аввал эрини ўзи пойлаган. Айрим нарсаларни аниқлаган ҳам. Аммо жиноят устида қўлга тушмагани учун эр айбини бўйнига олмаган. Шунда аёл «детектив» ёллаган. Эр ўйнаши билан қаерда маишат қилаётганини аниқлаб, у ерга фарзандларини бошлаб борган. Фарзандлари ёш болалар эмас, оилали. Ана энди аҳволни ўзингиз тасаввур қилинг! Оиланинг тақдири нима бўлади? Ота ва бола орасидаги муносабат бундан бу ёғига қандай бўлади? Хулоса чиқаришни, азизлар, ўзингизга ҳавола этамиз.
« Зинокор аёл ва зинокор эркак — икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар Аллоҳга ва Охират Кунига имон келтиргувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг бу ҳукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат туйғулари тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!» Нур сурасидаги мазкур оят «Тафсири ҳилол»да муҳтарам шайхимиз томонидан гўзал тарзда илмий асослар билан тушунтирилганки, уни олиб ўқисангиз кўп ибрат топажаксиз. Бизнинг суҳбатимизда илмийликка кўра оммабоплик устун тургани сабабли, тафсирни тўла келтирмай, қисқа баёнидан фойдаланамиз.
Ояти каримада зикр қилинган юз дарра уриш жазоси ҳали оила қурмаганлар учун тайин этилган. Яъни, никоҳда бўлмай, эр- хотинлик муносабатида бўлмаган кишилар зино қилсалар, юз дарра уриладилар.
Зино барча замонларда, барча жамиятларда ахлоқий жиҳатдан разолат, диний жиҳатдан гуноҳ, ижтимоий жиҳатдан номуссизлик саналган. Инсонийлигини йўқотган жамиятларгина бу умумий қоидадан четга чиққанлар. Соф инсоний табиат ҳеч қачон зинони яхшилик сифатида қабул қила олмайди. Чунки инсониятнинг боқий қолиши, камол топиши учун эр ва аёлнинг ўртасидаги алоқа доимий ва мустаҳкам аҳду вафо, жамият шоҳид бўлган аҳду паймон асосида бўлиши керак. Шундай бўлмаса, наслунасаб поклиги ҳам, ота- болалик туйғуси ҳам, оила ҳам, жамият ҳам қолмайди. Инсоният таназзулга юз тутади. Зино поклик ва олиймақомликни йўққа чиқарадиган амалдир. Шунинг учун ҳам ҳамма халқлар, ҳамма динлар, ҳамма жамиятлар зинони қоралаганлар. Инсоний табиати бузилмаган жамиятлар зинони ҳеч иккиланмай, жазога лойиқ иш деб ҳисоблаганлар. Масалан, қадимги мисрликлар эркакни таёқ билан қаттиқ калтаклашган, хотиннинг эса, бурнини кесишган. Ҳиндлар аёлни итларга егизишган, эркакни қиздирилган темир сўрига ётқизиб,  атрофидан олов ёқишган.  Рим қонунлари бўйича қадимда зинокорларнинг мол-мулки мусодара қилинган, сўнгра умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилган. Яҳудийларда эса ўлимга ҳукм этилган...
Табиати бузуқ, маънавий покликдан кўра шаҳватга кўпроқ интиладиган жамиятларда эса, зинони икки тоифага бўлиб қарашган: биринчиси — оддий зино, яъни эрсиз аёл билан жинсий алоқада бўлиш. Бу зинога эътиборсиз қарашган, жуда борса, жарима солиш билан чекланганлар. Бугун «эрсиз хотинни қувонтириш савоб», дейдиган аҳмоқлар «фатво»ни ўша бузуқ жамиятлардан олган бўлсалар ажаб эмас. Иккинчиси — эри бор хотин билан алоқа қилиш. Бу хилдаги зинони «турмуш ўртоғига хиёнат қилиш» деб аташади. «Хиёнат қилганларга» турли жазолар ҳам тайин этилган.
Ўлимидан сўнг «Қизил иблис» деб ном олган Лаврентий Берия фақат қонхўрлиги билан эмас, бузуқлиги билан ҳам тарихда қолган. Маълумотларга қараганда, унинг мингга яқин ўйнаши бўлган. Лекин расмий айблов ҳужжатларида олтмиш бир аёлнинг зўрлангани таъкидланган. Шулар ичида еттинчи синф ўқувчиси ҳам бўлган. Бу қизча ҳатто ундан ҳомиладор ҳам бўлган... Берия ўлдирилди. Лекин ундан оққан қон ифлосликларини юва олдимикин?
Бу ўтмиш. Бугун аҳвол қандай? АҚШ Президенти Клинтон бузуқлигини тан олиб, узр сўради. Исроилнинг собиқ президенти фаҳш ишларда айбланди, Италиянинг бугун амалдаги Бош вазири Берлусконининг маишатлари фош қилинди... Қани жазо? Ким жазо беради?
Мавзуга қайтсак, масиҳийларда биринчи тоифа — «оддий зино»га жазо йўқ. Ҳозирги кундаги зинога оид қонунлар шу қоидаларга асосланган. Бу фалсафадаги мантиқсизликни, бемаъниликни қаранг- ки, икки тарафнинг розилиги билан бўлган зино жиноят ҳисобланмас эмиш. (Шу бузуқ фикрга асосланган «эркин муҳаббат» тарафдорларининг бузуқ оила қуришлари ҳақида суҳбатимизнинг «Жамиятнинг дуру гавҳари» бобида фикрлашган эдик.) Бугунги кунда зинонинг кенг тарқалиб, унинг касофати ҳаммаёқни босиб кетгани ҳам шундан.
Исломда зино улкан жиноят ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу жиноят оила кўрган кишилар томонидан содир этилса, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатларига асосан тошбўрон қилиб ўлдирилганлар.

« Албатта, имон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ билади, сизлар билмассизлар» (Нур сурасидан).
Ҳозир сўлим ерлардаги хонадонлар шаҳарликларни дам олишлари учун уйларига қўядилар. Шаҳарликлар баъзи ҳолларда фоҳишаларни бошлаб келадилар. Ҳовузда чўмиладилар... Хонадон пул учун ўзи яшайдиган гўшани ифлос фоҳишахонага айлантирганидан уялмайди. Бузуқлар кетишгач, пок бир оила дам олгани қўйилади. Улар, айниқса болалар, яқиндагина бузуқлар чўмилган ҳовузда чўмиладилар... Уйини фоҳишахонага айлантирган хонадонда тарбия топаётган болалар нимани ўрганишади? Қизларичи? Фарзандларига фаҳшдан топилган луқмани едириб, булар нимага эришадилар?
Йигитларнинг қизлар билан маишат қилишлари одат тусига кириб бораётганини афсус билан таъкидлаймиз. Ёз чилласида шундай «дўстлар давра»си « дам олиш учун» тоққа чиқди. Улфатдагилардан бири машинасига ўтириб, қимиз олиб келгани кетди. Ҳадеганда қайтавермагач, ҳавотирланиб, изидан боришди. Қарашса, машина ағдарилган, ёниб ётибди. Йигитнинг қарийб ярми кўмирга айланиб бўлган. Ҳали ҳаёт аломати сезилиб турган танани ўтдан олиб, ерга ётқизишди. Жон талвасасидаги йигит «Олов! Олов!» деганича алаҳсирай бошлади. Кейин «Энди нима дейман унга! Нима дейман унга!» деб ҳайқирди. «Кимга?» деб ажабланиб сўрашди. Йигит: «Аллоҳга! Аллоҳга!» деди- ю, жон берди.
Бу воқеа баёнини эшитганда «Қани эди, бошқалар ҳам «Унга нима дейман?!» деб яшасалар. Фаҳш сари қадам босганларида ўша машинада ёнаётган йигитни кўз олдиларига келтирсалар. Машинада ёниш — ҳолва, ҳали дўзахда ёниш бор... » деган фикр хаёлимизни ёритиб ўтди.
Агар шу йигитнинг ёки спиддан ўлим топган бошқа бир бузуқнинг яқинлари орасида «энди у дўзах азобларига гирифтор бўлади», десангиз, балога қоласиз. «Нега ёмон ният қиласиз?» деб, сизга маломат тошларини отишади. Тўғри, марҳум ҳақида ёмон сўз айтилмайди, ёмон тилак ҳам тиланмайди. Дўзах азобини бериш ҳам Аллоҳ таолонинг ихтиёрида. Лекин Аллоҳ таоло айтадики: «Эй Одам фарзанди, бирор гуноҳ ишга қўл урмасдан бурун ҳамиша бўлғувси жазо ва азобларимни эсла». «Агар сен дўзахни ёмон кўрсанг, Парвардигоринг гуноҳ ишларни ёмон кўради. Бас, У ёмон кўрган ишларни қилма! Раббинг сени ўзинг ёмон кўрадиган жойдан асрайди». «Қачонки сенга бирор мусибат ёки офат етса, қара: агар ўша мусибат сенга нопок ҳолда турганингда етган бўлса, демак, билгилки, бу офатнинг сабабчиси ўзингсан!» (Ҳадиси қудсийдан).
Бир одам спидга чалиниб ўлди. Оиласи уялиб, ўлимга бошқа хасталик сабаб, деб гап тарқатдилар. Одамлар ишонгандай бўлишди. Барча ишонди, ҳам дейлик. Бундан нима наф? Ахир уларнинг ўзлари то ўзларининг ўлимларига қадар бу иснод билан яшайдилар- ку? У одам бир неча дақиқалик роҳати учун оиласига шармандалик юкини мерос қилиб кетди...«Рўзғорига файз кирмоқни ақли расо ёр келтирар, ёрнинг ори бўлмаганда оилага зор келтирар», деб шунга айтадилар-да.
Лут алайҳиссалом қавмларига офат юборилганини биламиз. Од, Самуд қавмига юборилган офатлар ҳақида Қуръони каримда ўқиганмиз. Афсуски, орамизда буларга ишонмайдиганлар ҳам борга ўхшайди. Хўп, ўтмиш офатларига ишонишмасин, бугунгиларигачи? 2004 йил 26 декабр куни Тинч уммонида кўтарилган «Цунами» деб аталувчи даҳшатли тўлқин ҳам бу одамларга ибрат бўлмасмикин? Тасаввур этинг: қуёш чарақлаб турибди, момақалдироқ ҳам, ўтли чақмоғу кучли шамол ҳам йўқ. Миллиард миллиард тонна оғирликдаги сувни бирданига чайқатиб, етти-саккиз қаватли уй баландлигида тўлқин ҳосил қилиб, неча чақирим йўл босиб қирғоқларни бостириш учун қанақанги қудрат керак? Бу офат ёпирилган қирғоқлар «курорт» дейиларди. Аммо аслида бузуқлик ошёнлари эди. Офатдан сўнг эълон қилинган маълумотлар, айниқса, аянчли: маҳаллий аҳоли ўн-ўн икки ёшли фарзандларини ҳам фаҳш учун сотар экан. Қандай қабоҳат! «Педофилия»— гўдаклар билан жинсий алоқа қилиш Европада жазоланади. Шу боис бузуқлар Осиёдаги «курорт»ларга келиб, нафсларини қондириб кетарканлар. Дунёда «сексбизнес» деган тушунча ҳам пайдо бўлган. Махфий «сексбизнес» билан шуғулланмайдиган мамлакат кам бу дунёда. Таиланддаги офат чоғида ота- онасини йўқотган ўн икки ёшли ўғил бола шифохонада ётган пайтида германиялик бир бузуқ уни ўғирлаб кетибди. Бундан ҳам ортиқ аблаҳлик бўладими?
Албатта, офат чоғи ўлганларнинг барчаси бузуқ бўлмагандир. Аммо улар бузуқликка қарши курашмаганлари, бефарқ бўлганлари учун ҳалок қилингандирлар? Аллоҳ таоло билгувчидир.
Бутун дунё офат зарарларини тугатишга ёрдам берди. Бу, албатта, яхши. Бироқ биринчи навбатда одамларнинг уй- жойлари эмас, ўша «курортлар» тикланди. Инсоният офатни тўғри англамадими? Демак, Аллоҳ таолонинг янги ғазабини кутаверсинлар...
Педофилия ҳақида сўз айтдик. Бу жиноят гомосексуализмдан ҳам баттарроқ офат бўлди. Агар «педофиллар»ни «ҳайвон!» деб сўксангиз, жониворлар ранжиса керак. Чунки ҳайвонлар бунақа ифлосликни қилишмайди. Бир ойлик ғунажинга буқанинг сакраганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Аввалги йили Францияда олтмиш олти одам педофилияда айбланиб, суд жараёни бошланди. Улар зўрлаган болаларнинг ёшига диққат қилсангиз даҳшатга тушасиз: зўрланган болаларнинг энг каттаси ўн икки ёшда, энг кичиги... олти ойлик чақалоқ! Ишонмаяпсизми? Мен ҳам ишонмаган эдим. «Евроньюс» телеканали тарқатган бу хабарни қайта-қайта эшитдим. Бу олтмиш олти аблаҳ орасида ўз фарзандини зўрлаб роҳатлангани ҳам бор, фарзандини бир неча қути сигарет эвазига бегона тўшакка отганлар ҳам бор. Бу қабоҳат ҳақида ўзингиз бир нима денг. Мен сўз топа олмаяпман...
Агар одамларга шаҳватларини тартибсиз равишда, хоҳлаган йўл билан қондираверишларига ижозат берилса, тезда инсоният ва унинг маданияти, маънавияти ҳалокатга учрайди. Агар инсон оилавий ҳаётнинг масъулияти, оғирликлари ва машаққатларини бўйнига олмасдан, фақат шаҳватини қондиришга ҳаракат қиладиган бўлса, ундан ҳеч қачон бола тарбиялашда, оила ва жамиятда бирор фойдали ишни кутиб бўлмайди.
Эр киши билан эр кишининг никоҳланиши тарафдорлари Лут алайҳиссалом қиссаларини билмасмикинлар? Рим папаси Ғарб мамлакатлари раҳбарларига нома йўллаб, бу ҳаракатдан сақланишни талаб қилган. Аммо давлат раҳбарлари бир жинсдагиларнинг никоҳини чеклашни инсон ҳуқуқларининг топталиши, деб ҳисоблаганлар. Бу ҳаракатга (улар тилида «гомосексуализм» дейилади) қарши чора кўрмадилар, чекловчи қонунлар қабул қилмадилар. Аввалига бу ҳаракат уят ҳисобланарди, энди эса турли мамлакатларда очиқ намойишларга чиқишяпти (улар тилида «гейпарад» дейилади). Савол туғилади: улар қанақа инсон ҳуқуқини назарда тутишяпти? Инсонга бундай қабиҳ ҳаракат учун ким ва қачон ҳуқуқ берган? Умуман, бузуқликда ҳуқуқ бўлиши мумкинми? Ҳарҳолда Исломда бундай ҳуқуқ йўқ, аксинча, тақиқ бор. Шуаро сурасида ўқиймиз: «Одамлар ичида эркакларга борасизларми? (яъни «эркаклар билан жинсий алоқа қиласизларми?» — дейдилар Лут алайҳиссалом) Ва Раббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизларми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз (инсонлик чегарасидан чиққан қавмсиз)! Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди».
Аллоҳ таоло уларнинг устига тошдан ёмғир ёғдириб, битта ҳам қўймай ҳалок этди. Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабидаги баъзи фақиҳлар Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилган баччавозларни тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.
Евроиттифоқнинг адлия ва хавфсизлик комиссарлиги лавозимига номзод, италиялик депутат Бутириони «бесоқолбозлик (гомосексуализм) гуноҳ, хотинлар ўз эрларидан бола туғишлари керак», деган фикри учун қаттиқ танқид остига олинди, у инсон ҳуқуқларини топташ, чеклашда айбланди. Комиссарликка сайланишда жиддий қаршиликка учради ва сайланмади. Евроиттифоққа аъзо бўлиб кирмоққа интилаётган Туркия эр-хотин орасидаги хиёнат учун қамоқ жазоси жорий қилиш ҳақида қонун лойиҳасини мамлакат Миллий мажлиси муҳокамасига қўйганда ҳам, ўз миллат вакиллари бу ёнда қолиб, Евроиттифоқ норозилигига, қаршилигига учради.
Рус православ черковининг олдинги раҳбари, Москва ва бутун Рус патриархи Алексий П Евроиттифоқ йиғинида диний масалалар хусусида фикр юритаётиб, инсон ҳуқуқлари ва маънавият бир- бирига зид қўйилмаслиги лозимлигини таъкид этиб, Европада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида маънавият парокандаликка учратилаётганига алоҳида эътибор қаратган эди. Православ черкови «гейпарад» ўтказишга қарши эканини билдирди. Бунинг гуноҳлигини тасдиқловчи сўзлари Евроиттифоқнинг айрим депутатларига  ёқмабди.  Патриархни у нодонлар инсон ҳуқуқларига чанг солганликда айблашди. Ҳолбуки, Патриарх ўз сўзлари билан эмас, Инжил сўзларидан жавоб қайтарган эди. Гомосексуалистлар «Биз шундай туғилганмиз, шундай яшашга ҳаққимиз бор», деб даъво қиладилар. Бекор айтибдилар! Улар бундай бузуқ ҳолда туғилишмаган!
Дарвоқе... «гейпарад»... «Парад» сўзини биз «намойиш» деб нотўғри ишлатамиз. «Намойиш» — «демонстрация». «Парад» эса ғолибона, дабдабали юриш. Яъни, ғолибликни намойиш этиш. Хўш, инсоф юзасидан айтсинлар- чи, улар иймон устидан ғолибларми? Поклик тарафдорлари, имон эгалари бутунлай мағлуб бўлдиларми? Бу юриш Ер юзида поклик бутунлай маҳв этилганига бир ишорами? Фашистлар ҳам фаолиятларини шундай ғолибона юришлар билан бошлаган эдилар!
Во дариғ! Қуддуси Шариф — мусулмонлар, насронийлар, яҳудийлар учун муқаддас ҳисобланган шаҳарда не бузуқликлар бўляпти? Бу муқаддас жойда «гей-парад» уюштирилиши?! Ақлга сиғадиган нарсами?! 2006 йилда Исроил ҳукумати кўчаларда намойишкорона юришга ижозат бермай, уларнинг ихтиёрига стадионни топширган эди. Номи «жамоат тартибини сақлаш», аслида эса бузуқларни ҳимоя қилиш учун стадион полис томонидан қўриқланган, бу бузуқликдан нафратланган яҳудийларни бузуқлар маконига яқинлаштиришмаган эди. Кейинги йили бадбахтларга Қуддуси Шариф кўчаларида тантана қилиш ижозатини берганларнинг ўзлари ҳам «майдақадам» эмасмикинлар, деган фикрга борилиши табиий. Бу ҳолатда полисни айблаш нотўғри бўлур эди. Чунки улар буйруққа итоат этишади. Ажабки, полис аблахлар тинчини ҳимоя қиляпти. Наҳсга қарши чиққанларни эса тўқмоқ билан уряпти, ҳибсга оляпти. Аслида акси бўлиши керак эмасми?
Лут алайҳиссалом даврида ҳам бузуқлик миқёси ҳозиргидай бўлмагандир, валлоҳи аълам! Аллоҳ! Аллоҳ! Наҳот охир замонни Ер юзи бузуқлик либосида қаршилайди? Ўзга чора йўқми... Бузуқлик сўнгги нуқтага етганда Қиёмат чинқириғи Ерни парчалаб ташлайдими?..
Испанияда бир жинсдаги икки аҳмоқнинг қўшилувини «оила» деб атаганлари камлик қилиб, уларга бола асраб олишга ижозат берувчи қонун қабул этилди. Хўш, бу «оила»да «тарбия» олган боладан келажакда нималарни кутиш мумкин? Яна бир масала: бир жинсдан таркиб топган «оила»лар кўпаяверса, бола қаердан туғилади?
Эр киши билан эр киши, хотин билан хотин « никоҳи» ҳақида олдинги суҳбатларимизда фикрлашган эдик. Масала муҳим бўлгани учун яна мавзуга тўхталяпмиз, айбга буюрмайсиз.
« Киши номаҳрам аёл билан ёлғиз қолмасин, агар қолса, учинчиси шайтон бўлади», дедилар Расулуллоҳ (с.а.в.). Исломда ҳатто номаҳрамга қараб қўйиш ҳам ман этилганки, буни «кўз зиноси» дейдилар. Кўчадаги аёлга тасодифан қаралса, айби йўқ. Аммо иккинчи дафъа қаралса, айниқса, бу қарашда шаҳват ҳисси бўлса, гуноҳ ёзилади. Кўзлар ҳам зино қилади, қўллар ҳам. Кўз зиноси — номаҳрамга қараш билан. Қўл зиноси эса номаҳрам билан қўл бериб саломлашиш орқали ҳам юзага келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёллар билан қўл ушлаб кўришмаганлар, қўлларини тутмаганлар. Байъат қилган аёллар ҳам қўлларини ушламаганлар.
Ҳазрати Усмон (р.а.) ҳузурларига бир киши кириб келганда у зот: «Сенинг кўзларингда зино изларини кўряпман», деганларида у киши қўрқиб кетади. Чунки йўлда кетаётиб бир уйнинг чала ёпиқ эшигидан қараганида очиқ-сочиқ ювинаётган аёлни кўрган экан...
Бир иймон эгаси вафот этганда яқин таниши «Раҳматли бизникига келганларида эшикни тақиллатардилар-у, то ичкаридан эр овозини эшитмагунларича тутқични тортиб турардилар. Мабодо аёл киши «Ким?» деб овоз берса, тутқични қўйиб юбормай, гапларини айтиб кетардилар», деди. Бу баъзиларга оддий гап бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, бизнингча, бу одобда имон қудрати бор.
Ҳазрати шайх Утбат ул-Ғуломни (қ.с.) вафотларидан сўнг улуғлардан бири тушида кўрди. Қарасаки, шайх ҳазратлари юзларининг бир ёни суяк- қобурға бўлиб қолган эди. «Не сабабдан бундай бўлдингиз?» деб сўрадилар. Жавоб бердилар: «Устозимнинг ҳузурларига борган эдим. Бир чиройли ўғлон чиқди. Бир мартагина боққан эдим. Вафот вақти келганда Ҳақ таоло мени жаннатга буюрди. Йўлимда дўзах бор эди. Бир илон чиқиб келди. Ўзини устимга отди. Бир юзимга урди ва айтди: «Бир марта боққанга бир марта урмоқдир. Агар яна бир марта боқсанг эдинг, чақиб олардим».
Ҳазрати шайх Самадоний Боязид Бистомий (қ.с.а.) дедилар: «Ҳар кимнинг кўнглида шаҳват кўп бўлса, ложарам уни лаънат кафанига ўрагайлару надомат туфроғига дафн қилгайлар. Ҳар ким шаҳват нафсини ўлдирса, ложарам уни раҳмат кафанига ўраб, саломат туфроғига дафн айлагайлар». Ё Аллоҳ, бизларга саломат тупроғини насиб эт!
Умар ибн Ҳаттоб (р.а.) замонларида намозини доимо масжидда жамоат билан ўқийдиган бир йигит бор эди. Ҳазрати Умар у йигитни тақвоси учун жуда яхши кўрардилар. Йигит ҳар хуфтон намозидан сўнг қари отасини зиёрат қилар эди.
Йўл бўйидаги уйлардан бирида яшовчи хотин бу йигитга ошиқ эди. У ҳар куни йигит йўлини пойлаб, уни ўзига оғдиришга уринарди. Ниҳоят, бир сафар йигит ўзини бошқара олмай, аёлнинг ортидан эргашди. Бироқ остонани босиб ўтар экан, Аллоҳ таолони эслаб, ҳушёр тортди ва Аъроф сурасидаги: «Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирор васваса ушласа, Аллоҳни эслайдилар, бас, тўғри йўлни кўра бошлайдилар» мазмунли ояти каримани ўқиди- ю, ҳушсиз йиқилди. Аёл дарҳол жориясини чақирди. Икковлари йигитни кўтаришиб, отанинг уйига элтдилар ва эшикни тақиллатдилар. Эшикни очган ота беҳуш ётган ўғлини кўрди. Уни ичкарига олдилар. Йигит ярим тунда ўзига келди.
— Ўғлим, сенга нима бўлди? — сўради ота. Йигит бўлган воқеани сўзлагач, «Ўғлим, қайси оятни ўқидинг?» — деб яна сўради. Йигит мазкур оятни такрор ўқигач, яна ҳушидан кетди. Сўнг жон таслим қилди. У дафн этилгач, Ҳазрат Умарга хабар етказдилар. Ҳазрат Умар келиб, йигитнинг отасига таъзия изҳор этгач, « Нега мени чақирмадингиз?» —деб сўради.
— Эй мўминлар амири, вақт алламаҳал бўлиб қолган эди, сизни безовта қилгимиз келмади, — деди ота.
— Ундай бўлса юринг, қабр бошига борайлик, — дедилар халифа.
Икковлон у ерга етгач, «Эй фалончи!» —деб йигитнинг отини айтиб чақирдилар ва: «Парвардигори ҳузурида туришдан (яъни, Парвардигор олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришидан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир» (Раҳмон сурасидан) мазмунли оятни ўқидилар. Иттифоқо, қабрдан йигитнинг овози эшитилди: — Эй Умар! Сиз эслатган икки жаннатни Раббим менга икки бора инъом қилди!..
Жинсият мавзусида Бақара сурасидаги бир ояти карима ғоят ибратлидир: «Улар (аёлларингиз) сизлар учун бир либосдир, сиз ҳам улар учун бир либосдирсизлар».
Либос, яъни кийим... Эр ва хотин бир-бирини ҳимоя қилувчи либос. Бир- бирини ёмон йўллардан асрайди-ган тўсиқ... Бу қисқа дунё ҳаётида номус имтиҳонини топширишлари учун ҳар икки тараф бир- бирига неъ-матдир. Бошқаларнинг номусига кўз олайтирмаслик учун катта бир боғланиш... Таъкидки, никоҳ — номус хусусида ҳар икки тарафнинг бир- бирига қилган аҳду-паймонидир. Яъни, оилавий масалада хотинни эрга омонат қилган ва рўзғорни бошқариш юкини эрнинг зиммасига юклаган бир шартномадир. Ҳозир эса ёш-ларнинг онгига бу ҳақиқатларни «қолоқлик» деб синг-диришга ҳаракат қилаётган, манбаи ташқарида бўлган баъзи мафкура, жамият ва гуруҳлар бор. Уларнинг тузоғига тушмаслик, ноғорасига ўйнамаслик учун ғоят диққатли ва сергак бўлиш керак. Акс ҳолда, ҳаётнинг асл ғояси икки жинс ўртасидаги ношаръий муносабат-лардан иборат, деб тушунувчи ёшларнинг сони янада кўпайиб кетиши хавфи бор. Бу эса уларнинг охи-рат ҳаётларини барбод қилиши билан бирга мамлакат тараққиётига ҳам катта зарар етказиши шубҳасиздир.
« Жамиятнинг дуру гавҳари» бобида айтганимиз-дек, ёшлар турмуш қурадилару никоҳнинг моҳиятини, масъулиятини яхши англамайдилар. Англамайдилар-ми, демак, унинг муқаддаслигини ҳис қила олмай-дилар. Тилга олганимиз, Ғарбдаги «эркин муҳаббат», қўполроқ айтилганда «эркин жинсий ҳаёт» ғоясига қарши биз нимани қарши қўя оламиз? Никоҳ ўкиётган домла ёки никоҳни расмий рўйхатдан ўтказувчи идора ходими икки ёшга зино ва унинг оқибати ҳақида ҳеч гапирадими? Йўқ!
Кўз зиноси, қулоқ зиноси... деган тушунчаларни ёшларга ким ўргатади? Радио ёки телевизорда беҳаё ашулаларни тинмай айлантиришади: бири «Тегаман!» деб ҳайқиради, бири «ачом-ачом қиласизу, аммо хиё-нат ҳам қилиб турасиз», деб нозланади. Яна бири:
«Бировнинг ёрини олдим омонат», деб мақтанади в.ҳ.к. Ғарб қўшиқлари-чи? Булардан беш баттар! Кўп ота-оналар чет тилларни билмайдилар, аммо қўшиқларни берилиб тинглаётган ёшлар биладилар. Чет қўшиқларда беҳаёлик ва аҳмоқликни таърифлашга сўз ожиз! Мана шулар бугунги тарбиямиз! Яна эротик тарбия деган балолар ҳам бор...
— Эй кўнгил! Бу манзараларни кўриб ичингни маъюслик қопламайдими? «Сен ҳам одамсан-ку! Шу ахлоқсизлик тўфонини тўхтатиш сенинг зиммангда йўқми? Шуларни кўра-била туриб хотиржам виждон билан яшаяпсанми?!
Кўз зиносини яхши тушунмаганларнинг Сўфи Оллоҳёр сўзларига эътибор беришларини истар эдик:
Кел, эй мўмин агар тарсанда бўлсанг, Кўзингни сақлағил ҳар қанда бўлсанг.
Дейилмоқчики, эй мусулмон, кўнгил бериб ваъ-зу насиҳатни эшит. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқсанг, кўзингни бегона хотинлардан сақлаб, уларга қарамагил.
Қавий бўлсин ҳамиша нуқтайи чашм, Мабодо қолмағай боло тушиб хашм.
Дейилмоқчики, кўзингнинг нуқтаси маҳкам бўл-май, тушиб хашм бўлиб қолмасин. Бу ўринда «чашм» ва «хашм» сўзларида ўйин бор. Байтнинг маъноси эса бундай: кўз қорачиғинг кучли бўлсин, яъни номаҳрам аёлга қарамасин. Йўқса, Аллоҳ таолонинг ғазаби келур.
Назар қилғунча, э нафси маъйуб,
Тушуб кўз нуқтаси кўр бўлғани хўб.
Бу байтда ҳам «кўз» ва «кўр» сўзларининг ўйини бор. Маъноси — номаҳрам хотинга қараган кўзнинг кўр бўлгани яхши.
Ҳазрати Сўфи бу масалага кўп ўрин ажратганлар. Биз «Саботул ожизин»га шарҳ ёзган Тожуддин Ёлчиқулнинг насрий баёнидан фойдаланишни маъқул кўрдик:
«Назаринг ҳамиша оёқ остида бўлса, саодатли бўларсан. Аммо номаҳрам аёлларга кўз қаратсанг, Қиёмат Кунида ўкинчда қоларсан. Кўз қонли бўлса ҳам, номаҳрамларга қарамаса, бу кўз ҳақиқий кўздир. Бундай кўз хатарли ерга, яъни номаҳрамларга қараган соғ кўздан яхшидир. Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб номаҳрамларга боқмайдиган кўз қандай яхшидир! Аммо шундай бўлмаса, кўзнинг косасидан чиққани дуруст. Шундай экан, номаҳрамлардан кўзингни юм, эй Аллоҳ таолодан қўрқувчи инсоннинг фарзанди! Имоми Аъзам ҳазратлари (раҳматуллоҳи алай
Категория: Har hil | Просмотров: 3809 | Добавил: Administrator | Теги: pedofl | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 1
Ник: Hojiakbar

Qoyil!!! erinmasdan shuncha ma'lumot yozganingiz uchun rahmat, gapingiz to'g'ri hozir Rossiya kanallarida shunaqa bemani ko'rsatuvlar judayam ko'payib ketti


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]