Талабаликнинг иссиқ-совуғи, яхши-ёмонини бирга тотиб,бир тану бир
жондай бўлиб кетганим Фотима исмли курсдошимга қаттиқ меҳрим тушиб
қолган экан. Ўқишни тамомладик. У турмушга чиқиб Самарқандда қолди. Мен
эса Тошкентда ишлаб қолдим.
Уни
роса эслаб, соғиниб юрган кунларимнинг бирида синглим «Фотима
ўртоғингиз шу ерда экан, кўчиб келишибди» деса бўладими? Қувончим
ичимга сиғмай кетди. Манзилини берган экан, ён дафтарчамга алоҳида ёзиб
қўйдим.
|