Ҳиндистонда
14 ёшдан кичик болаларни меҳнатга ёллашни тақиқловчи Болалар Меҳнати
Актига ўзгартишлар киритилди. Янги қўшимчаларга кўра, 14 ёшдан кичик
болаларни маҳаллий – уй, меҳмонхона, чойхона, дам олиш масканлари ва
ҳар қандай хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида ишга ёллаш тақиқланди.
Илгариги Актда бу бандлар кўрсатилмаган эди.